«Эҳтиёт бўлинг: фирибгарлар». Telegram’да банк картасидан пул ўғирлаш ҳолатлари учрамоқда
Шубҳали манзиллардан келган ҳаволаларни очмаслик тавсия қилинган.
Фото: «media.publika.md»
Telegram’нинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари орасида банк картасидан пул ўғирланишига олиб келадиган фирибгарлик ҳийла-найранг тарқалмоқда. Бу ҳақда Telegram Uzbekistan хабар берди.
Қуйида фирибгарлик жараёни қандай кечиши ҳақида сўз боради.
Фото: «teleuz.info»
Фирибгарлик схемаси №1:
Фирибгар фойдаланувчи эълонга қўйган товарни гўёки харид қилиш учун фойдаланувчи билан боғланади.
Click орқали тўлашини (ёки шундай тўлашга гапни олиб келади) айтади.
Тўловни амалга оширганлиги ҳақида хабар беради ва фойдаланувчига гўёки картасига пул маблағи қабул қилиниши учун ҳавола юборади.
Фойдаланувчи ўз карта маълумотларни киритади ва катта эҳтимоллик билан ундаги маблағдан айрилади.
Фото: «teleuz.info»
Фирибгарлик схемаси №2:
Фирибгар сохта Click (шундай исм ва логотипга эга) профилидан фойдаланувчи билан боғланиб, гўёки фойдаланувчи пул мукофотини қўлга киритгани ҳақида хабар беради.
Фойдаланувчи пул мукофотини олиши учун унга ҳавола юборади.
Фойдаланувчи ўз карта маълумотларни киритади ва катта эҳтимоллик билан ундаги маблағдан айрилади.
Фото: «teleuz.info»
Нима қилиш керак:
Профилга спам сабаби бўйича шикоят юборинг ва уни блокланг.
Дўстларингизни фирибгарлик ҳақида огоҳлантиринг.
Фирибгарнинг маълумотларига эга бўлсангиз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.
Ҳар қандай ҳаракатдан олдин агар шубҳангиз бўлса @TeleUzRobot’дан маслаҳат сўранг.
Нима қилмаслик керак:
Ҳаволани очманг.
Банк картаси маълумотлари ва бошқа шахсий маълумотларни киритманг.