Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

«Хурсанд бўлишга шошмаслик керак». Иқтисодчи «растаможка» пасайиши UzAuto Motors монополиясига таъсир қилмаслигини айтмоқда

Импорт божи ва ҚҚС эвазига маҳаллий ишлаб чиқарувчи 30 фоиздан ортиқ устунликка эга.

«Хурсанд бўлишга шошмаслик керак». Иқтисодчи «растаможка» пасайиши UzAuto Motors монополиясига таъсир қилмаслигини айтмоқда
Скрин: YouTube / Ular

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йиғилишда Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баравар — 30 фоиздан 15 фоизга пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилгани хабар қилинганди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу «хушхабар»га ўз муносабатини билдирди. Унинг таъкидлашича, хурсанд бўлишга шошилмай туриш керак.

«Ажойиб хабар. Чунки минг марта маҳаллий ишлаб чиқарувчи монополистни ислоҳ, тарбия ва инсофга чақирган билан рақобат муҳити пайдо бўлмагунча ҳаммаси бефойда. Олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизга туширилиши ҳам фақат бир муддат самара беради. Навбатларни йўқотиш талаблари ҳам фақат вақтинча чоралар бўлади. Токи монопол ишлаб чиқарувчи ташқи рақобатчилардан максимал даражада босимни ҳис этишни бошламагунича», — дея ёзади мутахассис.

Отабек Бакиров UzAuto Motors учун рақобат ҳосил қилиши мумкин бўлган импорт автомобилларга энг юқори бож ставкалари ўрнатилганини эслаб ўтган.

«Бугунги кунда UzAuto Motors учун рақобат ҳосил қилиши мумкин бўлган импорт автомобилларга (двигатель ҳажми 3000 сантиметр кубгача автомобиллар учун) энг юқори бож ставкалари ўрнатилган», — дея ёзади у.

  • Хусусан, двигатель ҳажми 1000 сантиметр кубгача бўлган автомобиллар учун 30 фоиз + ҳар куб сантиметр учун 1,80 доллар;
  • двигатель ҳажми 1001-1500 сантиметр кубгача бўлган автомобиллар учун 30 фоиз + ҳар куб сантиметр учун 2 доллар;
  • двигатель ҳажми 1501-3000 сантиметр кубгача бўлган автомобиллар учун 30 фоиз + ҳар куб сантиметр учун 2,5 доллар миқдорида импорт божлари ўрнатилган.

Отабек Бакировнинг фикрича, ушбу ставкалар двигатель ҳажми 3000 сантиметр кубгача бўлган янги импорт автомобилларнинг ишлаб чиқарувчи нархини камида 2 баробарга қимматлаштиради.

«Яъни автомобиллар импорти учун бож ставкалар комбинациялашган тарзда белгиланган. Агарда божлар 30 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилган ҳолатда ҳам, қўшилган ҳар куб сантиметр учун махсус ставкалар ўзгармаса, амалда UzAuto Motors’нинг монополиясига заррача таъсир бўлмайди», — дейди у.

Иқтисодчининг қўшимча қилишича, асосий масала — божларнинг пасайтирилиши билан бирга қўшилган ҳар куб сантиметр учун махсус ставкалар бекор қилиниши.

«Шунда ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчи — монополист 15 фоиз импорт божи ва 15 фоиз ҚҚС эвазига 32,25 фоизлик устунликка эга бўлади», — дейди у.

Импорт автомобиллар нархи кўпи билан 10 фоизга арзонлашади

«Божхона божларини 15 фоизга пасайтирилиши ҳисобига хориждан олиб келинадиган импорт автомобилининг нархи ўртача 10 фоиз арзонлашиши мумкин. Ортиқ эмас», — дея қўшимча қилган Бакиров.

Агарда божлар 30 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилган ҳолатда ҳам, қўшилган ҳар куб см учун махсус ставкалар ўзгармаса, қуйидаги жадвалда ҳисоб китоблар орқали буни тушуниб олиш мумкин.

Жадвал: Telegram/the_bakiroo

«Масалан, двигатель ҳажми 1000 см3гача бўлган, таннархи 4000 долларлик импорт автомобиль бугунги бож тизимида импортер устамасини ҳисобга олмаганда 8860 долларга тушади.

Агар божлар 15 фоизгача пасайтирилса (махсус қўшилган ҳар куб см учун махсус ставкалар ўзгармаса) худди шу автомобильнинг импорти энди сизга 8 170 долларга айланади», — дейди у.

Мутахассиснинг фикрича, фарқи деярли сезилмайди, ҳар ҳолда бозордаги вазиятни ўзгартирадиган даражада эмас.

Жадвал шунингдек, таннархи 7000 долларлик (1500 см3), 11000 долларлик (2000 см3) импорт автомобиллар қиймати бўйича умумий ҳисоб-китоблардаги ўртача тахминий ўзгаришларни ҳам ҳисобга олган.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди