Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Глобал савдо ўсиши пандемиядан олдинги кўрсаткичлардан юқори бўлди — БМТ

Товар ва хизматлар айланмаси 2021 йилда 25 фоизга ошди.

Глобал савдо ўсиши пандемиядан олдинги кўрсаткичлардан юқори бўлди — БМТ
Фото: UNCTAD

Глобал савдо ўсиши 2021 йил пандемиядан олдинги кўрсаткичлардан юқори бўлди. Бу ҳақда БМТ савдо ва ривожланиш конференцияси (UNCTAD) хабар берди.

Ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йил охирида қиймат кўринишида жаҳон савдоси ҳажми 25 фоизга ошган, бу эса 2020 йилда етказиб беришнинг қисқаришини қоплаш имконини берган. Ўсиш тенденцияси авиация саноатидан ташқари жаҳон иқтисодиётининг барча тармоқларини қамраб олган.

Шу билан бирга, бозорларда нархларнинг ошиши энергия ресурслари экспорти нархининг 2021 йил шу даврига нисбатан 97 фоизга, металлар — 41 фоизга, кимё маҳсулотлари — 35 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари — 20 фоизга ошишига олиб келган. 2022 йилда эса глобал ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатининг камайиши ва глобал инфляция ортидан ўсиш секинлашади.

UNCTAD маълумотларига кўра, 2021 йили жаҳон савдоси ҳажми рекорд даражага кўтарилиб, 28,5 триллион долларни ташкил этган. Товар айирбошлаш ҳажми пандемиядан олдинги кўрсаткичга (2019 йил) нисбатан 13 фоизга ошган, 2020 йилга нисбатан ўсиш эса 25 фоизни ташкил этган.

Йилнинг биринчи ярмида ҳам товарлар, ҳам хизматлар савдоси ўсиши кучлироқ бўлган. Умуман олганда, йил давомида товарларнинг ўсиши 27 фоизни, хизматларнинг ўсиши 17 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, хизматлар савдоси 2021 йилнинг тўртинчи чорагидагина пандемиядан олдинги даражага қайтган.

Аксарият йирик мамлакатлардан товарлар экспорти тўртинчи чоракда 2019 йилдаги кўрсаткичлардан сезиларли даражада ошиб кетган: Хитойдан етказиб бериш 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 43 фоизга (импорт 32 фоизга ўсган), Россиядан — 33 фоизга (импорт — 23 фоизга), Бразилияда — 23 фоизга (импорт — 33 фоизга), АҚШда — 12 фоизга (импорт — 20 фоизга), Европа Иттифоқида — 10 фоизга (импорт — 27 фоизга) ошган.

Ривожланаётган мамлакатларнинг умумий экспорти йилига 30 фоизга ошган, ривожланган мамлакатлардан етказиб бериш эса икки баравар кам — 15 фоизга ошган. Ривожланаётган мамлакатлар импорти ҳам сезиларли даражада ошган — 2021 йилги 19 фоизга нисбатан 26 фоизга. 2019 йилга нисбатан уларнинг экспорти 35 фоизга, ривожланган мамлакатларда эса 19 фоизга ошган.

Импорт — мос равишда 28 ва 25 фоизга ошган. Хизматлар учун шунга ўхшаш таққослаш (учинчи чорак маълумотларига кўра) ҳали ҳам асосан экспорт ва импортнинг пасайишини кўрсатади. Асосий истисно Ҳиндистондир, аммо пандемиянинг IT хизматлари экспортига таъсирини олдиндан айтиб бўлмайди.

Хабарга кўра, 2021 йилда товар айирбошлаш ҳажми ўсишининг катта қисми товар нархларининг ошиши билан боғлиқ. Шунга кўра, хомашё экспорт қилувчи мамлакатларда юқори ўсиш кузатилган.

Хусусан, бу энергия ресурслари (йил давомида ўсиш 97 фоиз), металлар (41 фоиздан кўпроқ) ва кимё маҳсулотлари (35 фоиздан кўпроқ) экспортига таъсир кўрсатган. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2021 йили темир рудаси нархи олдинги йилга нисбатан ўртача 49 фоизга ошган (2011 йилдан бери максимум), алюминий учун — 45 фоизга ошган (2008 йилдан бери максимум).

Умуман олганда, барча соҳаларда юк ташиш ўсган. Авиация саноатини ўз ичига олган транспорт ускуналари бундан мустасно. Озиқ-овқат экспорти 2021 йилга нисбатан 20 фоизга ошган (пандемиядан олдинги даражадан 31 фоизга) ва бу ўсиш ҳам асосан нархларнинг ошиши билан боғлиқ. FAO (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) маълумотларига кўра, асосий озиқ-овқат товарлари (дон, ёғ, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар) 2021 йили ўртача 28 фоизга қимматлашган.

Эътиборлиси шундаки, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдодаги тафовутлар ҳам ошган. Масалан, Хитойда айланма профицити жаҳон айланмасининг 4,5 фоизигача ошган (пандемиягача бўлган 3,5 фоизга нисбатан), Европа Иттифоқида эса 1,2 фоиздан 0,4 фоизгача камайган. АҚШда камомад минус 4,3 фоиздан минус 5,2 фоизгача кўтарилган.

Бироқ, ҳозирда савдонинг чораклик ўсиш суръати секинлашмоқда, шунинг учун йил бошида секинроқ ўсиш кутилмоқда. Умуман олганда, йил давомида глобал иқтисодий ўсиш суръатининг секинлашуви ортидан умумий ўсиш ҳам секинлашади. Шу билан бирга, компанияларнинг етказиб бериш ишончлилигини ошириш ва ташиш имкониятларини кўпайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарамай, 2022 йил логистик қийинчиликлар давом этади, деб ҳисоблайди UNCTAD.

Аввалроқ Жаҳон банки глобал иқтисодиёт ўсиши прогнозини пасайтиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Дунёда олтинга бўлган глобал талаб 2021 йил 10 фоизга ошгани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди