Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Бизнес 10:10 · 19.02.2022

Amazon Visa билан комиссия йиғими бўйича келишмовчилик тугаганини эълон қилди

Компания Сингапур ва Австралияда Visa билан тўлов қилувчиларга жорий этилган 0,5 фоизли қўшимча тўловдан воз кечди.

Amazon Visa билан комиссия йиғими бўйича келишмовчилик тугаганини эълон қилди
Фото: Financial Times

Amazon Visa билан комиссия йиғими бўйича келишмовчилик тугаганини эълон қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Маълум қилинишича, Amazon ва Visa тўловлардан олинадиган комиссия миқдори бўйича келишув имзолаган ва шу тариқа 2021 йилнинг ноябрь ойидан бери давом этаётган баҳсга барҳам берган.

Ноябрь ойи охирида Amazon тўлов операторининг юқори комиссия йиғими туфайли Буюк Британияда чиқарилган Visa кредит карталарини тўлов учун қабул қилишни тўхтатиш билан таҳдид қилганди. Комиссия йиғимлари Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этгандан кейин ўсган.

Европада бундай комиссиялар миқдори бўйича қонунчилик чегараси мавжуд бўлиб, 0,3 фоизни ташкил этади. Брекситдан сўнг Amazon томонидан тўланадиган комиссиялар 1,5 фоизгача кўтарилган.

Бундай юқори комиссия тўлашни истамаган Amazon 2022 йил 1 январни сўнгги муддат этиб белгилаб, шундан сўнг Британияда Visa карталари билан ишлашни тўхтатишга мажбур бўлганди. Бироқ, компания кейинчалик бу қарорни Visa билан музокаралар ўтказилгунгача қолдирганини эълон қилган. 17 февралда эса музокаралар муваффақиятли якунланган.

Компаниялар Amazon’нинг Visa картаси билан қилинган ҳар бир харид учун тўлаши керак бўлган комиссия миқдори тўғрисида глобал шартнома тузган. Бунинг натижасида Буюк Британияда комиссия йиғими миқдори камаяди.

Бундан ташқари, келишув доирасида Amazon 2021 йилнинг 1 ноябрида Сингапур ва Австралияда Visa карталари билан тўловларни амалга оширувчи мижозлар учун жорий қилинган 0,5 фоизлик қўшимча тўловдан воз кечишини эълон қилган. Бу билан Amazon ўз мижозларини бошқа тўлов карталарига ўтишга ундашга ва шу орқали Visa’ни жазолашга ҳаракат қилганди.

Аввалроқ Amazon ходимларнинг иш ҳақини 160 минг доллардан 350 минг долларга кўтариши хабар қилинганди. Шунингдек, Visa йирик бозорларда карта тўловлари учун комиссияни пасайтириши ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади