Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Ўзбекистон энергетика соҳасида кадрлар тайёрлашда Франция билан ҳамкорлик қилади

Ҳамкорлик Франциянинг ENEDIS компанияси кўмагида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон энергетика соҳасида кадрлар тайёрлашда Франция билан ҳамкорлик қилади
Фото: «noyabrsk.centrfenix.ru»

Ўзбекистон энергетика соҳасида кадрлар тайёрлашда Франциянинг ENEDIS компанияси билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчихонаси ходимлари энергетика соҳасида миллий кадрларни замонавий амалиёт асосида тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Луара водийси Амалий фанлар миллий мактаби (Institut National des Sciences Appliquées — INSA) директори Янн Шамаяр ва Франциянинг етакчи энергетика компанияларидан бири — ENEDIS вакиллари билан учрашув ўтказган.

Фото: Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси матбуот хизмати

Ўзбекистон раҳбарияти томонидан иқтисодиётнинг турли соҳалари учун малакали кадрларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақидаги маълумот тақдим қилинган. Энергетика давлатни жадал ривожлантириш борасидаги стратегик йўналишлардан бири бўлгани сабабли ушбу соҳага малакали кадрларни тайёрлаш муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланган.

Амалий фанлар миллий мактаби директори Янн Шамаяр Ўзбекистонда энергетика соҳаси учун мутахассисларни тайёрлашга берилаётган эътиборни эътироф этган. Шунингдек, республиканинг тегишли ташкилотлари ва ўқув муассасалари билан ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.

Фото: Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси матбуот хизмати

Унинг маълумотига кўра, ҳозирги кунда INSA’да 1 минг 660 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг 17 фоизини хорижий мамлакатлар фуқаролари ташкил этади. Чет эллик ёшларнинг ўқиши ва яшаши билан боғлиқ харажатлар Франция ҳукумати томонидан бериладиган стипендиялар ва Европа Иттифоқининг Erasmus дастури орқали молиялаштирилмоқда.

Институт илмий-тадқиқот ишларига ҳам катта эътибор қаратади. Унинг ҳудудида 2 та лаборатория мавжуд. Таълим даргоҳи халқаро ҳамкорлик йўналишини ҳам яхши йўлга қўйган. Айни пайтда Бразилия, Италия, Марокко, Хитой, Янги Зеландия таълим даргоҳлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилгани таъкидланган. Вьетнамда эса институтнинг филиали очилган.

Миллий мактаб вакиллари Ўзбекистон билан «энергетика муҳандислиги» соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини таъкидлаган. Ушбу йўналишдаги ҳамкорлик ENEDIS энергетика компанияси кўмагида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Erasmus+ Ўзбекистон билан ҳамкорлик лойиҳаларига 11,5 миллиард доллар ажратгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Франция коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилиши ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади