Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025

Харажат, кредит ва даромад. Ўзбекистонликлар истеъмол кайфиятида қандай тенденция кузатилди?

Аҳолида даромадлар кўпайиши бўйича кутилмаларининг бироз пасайиши кузатилган.

Харажат, кредит ва даромад. Ўзбекистонликлар истеъмол кайфиятида қандай тенденция кузатилди?
Фото: «vladimir.bezformata.com»

Марказий банк томонидан 2022 йил январь ойида турли соҳа вакилларининг 2021 йилнинг IV чораги якунлари бўйича истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича навбатдаги онлайн сўровлар ўтказилди ва унда 2,5 мингга яқин респондент иштирок этди. Бу ҳақда Марказий Банк ҳисоботида сўз боради.

Ушбу шарҳ респондентларнинг даромадлари ва истеъмол харажатлари таркиби, пул-маблағларини жамғаришга бўлган мойиллиги, келгусидаги харажатлари, шунингдек, кредитга бўлга эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилишга қаратилган.

Истеъмол кайфияти индекси

2021 йилнинг IV чорагида Истеъмол кайфияти индекси йилнинг III чорагига нисбатан 0,8 бандга ошиб, 25,6 ташкил этди.

Қайд этилишича, ўтган чоракка нисбатан индекснинг компонентларида харажат субиндекси сезиларли ошганлиги, даромад ва кредит субиндексларининг эса пасайганлиги кузатилган.

Фото: Истеъмол кайфияти индекси

«Шу билан биргаликда, жамғариш субиндекси сезиларли юқорилагани ижобий ҳолат бўлиб, муддатли депозитлар бўйича реа фоиз ставкаларнинг ижобий шаклланиши фонида аҳолининг жамғаришга бўлган мойиллиги ортиб бораётганлигидан далолат беради», дейилади хабарда.

Айни пайтда, жамғаришга бўлган мойиллик ошган шароитда истеъмол талабининг маълум бир даражада қисқаришининг кузатилиши ҳисобига Истеъмол кайфияти умумий индексида жамғариш субиндекси пасайтурувчи аҳамият касб этган.

Даромад субиндекси

Респондентларнинг келгусидаги даромадлари ошиши бўйича кутилмалари бироз пасайган. Хусусан, аҳоли вакиллари келгуси даромадлари ошиши бўйича кутилмалари 2021 йил III чорак натижаларига нисбатан 8,8 фоиздан 8,3 фоизгача камайган.

Сўровда иштирок этган даромадлари 3 миллион сўмгача бўлган респондентлар улуши жамига нисбатан 40 фоизни ташкил этмоқда.

Даромадлар кўпайиши бўйича кутилмаларининг бироз пасайиши, асосан, ушбу даврда вируснинг янги штаммини кенг тарқалиши, қиш мавсумида ўз-ўзини банд қилувчилар даромадидаги пасайишлар ва қишлоқ хўжалигидаги мавсумийлик жавоб берувчилар кайфиятида акс этгани билан изоҳланиши мумкин.

Иштирокчиларнинг 60 фоизи даромадларининг асосий манбаи ойлик иш хақи, 8 фоизи нафақалар ҳамда 7 фоизи шахсий томорқадан олинадиган даромадларга тўғри келишини таъкидлаган.

Ундан кейинги ўринларни кунлик даромадли ишлар ва тадбиркорлик соҳаси орқали даромад топувчилар эгаллади. Ҳудудлар кесимида расмий ойлик иш ҳақи Навоий (78 фоиз), Тошкент (76 фоиз), Андижон (73 фоиз), Бухоро ва Самарқанд (62 фоиз) вилоятларида умумий даромадлар таркибида юқори улушни эгаллаган.

Респондентларнинг мамлакат иқтисодиёти истиқболлари бўйича кутилмалари 2021 йилнинг III чорагига нисбатан сезиларли даражада ўзгарган. Бунда, жами иштирокчиларнинг 53 фоизи келгуси 12 ойда мамлакат иқтисодиётини яхшиланишини қайд этган бўлса, 66 фоизи 3 йиллик истиқболларни ижобий баҳолаган.

Кредит субиндекси

Келгуси 12 ойда респондентларнинг янги кредитга бўлган талаби бироз камайиши кутилмоқда. Кредит субиндекси 2021 йилнинг III чорагига нисбатан 0,6 бандга камайиб, 9,4 ташкил этди.

Ушбу ҳолат аҳолининг сўнгги йилларда қарз юкининг (кредит ва фоиз тўловлари) юқори суръатларда ошиши фонида янги кредит олишга бўлган иштиёқининг пасайиб бориши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Сўровда қатнашган жами респондентларнинг 55 фоизи келгуси ойларда янги кредит олишга эҳтиёжлари мавжудлигини таъкидлаган (2021 йилнинг III чорагида 60 фоиз). Бунда келгусида кредит олишни асосан 3 миллион сўмгача ва 3-5 миллион сўм даромадли гуруҳ вакиллари мақсад қилишган.

Даромади 10 миллион сўмдан юқори аҳоли вакилларининг эса кредитга бўлган талаби нисбатан паст даражада шаклланди. 2021 йилда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар миқдори 2020 йилга нисбатан 42 фоизга ошди. Бунда, ажратилган микрокредитлар 87 фоизга, микроқарзлар 71 фоизга ва овердрафт кредитлари 97 фоизга ўсди.

Харажат субиндекси

Жавоб берувчиларнинг асосий қисми келгусида харажатлари ошишини кутишмоқда. Келгуси ойларда харажатлар миқдорининг ўсиши бўйича кутилмалар 4,8 бандга ошиб, 12,7 га етди.

Респондентларнинг катта қисми – 72 фоизи харажатларининг кўпайишини таъкидлаган. Харажатлари миқдори ўзгармайдиган қатламда эса ўзгариш кузатилмади.

Маълумот учун 2021 йилнинг III чорагида харажатлар ўсишини кутганлар 71 фоизни ташкил этган. IV чоракда иштирокчилар томонидан асосан, даволаниш, уй-жой таъмири, таълим, оилавий байрам тадбирларига кўпроқ маблағлар сарфланган.

Ўз навбатида, ушбу сўров қатнашчиларининг асосий қисми келгусида уй-жой таъмири/хариди, автомобиль, маиший техника ва мебел харидини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, маълум бир харажатларнинг камайиши ёки оптималлаштирилиши ҳисобига саёҳатга борувчилар ва тўй-ҳашам ўтказишни режалаштирганлар кўпайиши мумкин.

Респондентлар орасида даволаниш, таълим ва оилавий байрамларга сарфланадиган харажатларнинг қисқариши кутилмоқда. Келгусида уй-жой таъмири/хариди, автомобиль сотиб олиш истагидагилар ва тўй қилишни режалаштирганлар сонининг ортиши истеъмол товарларига қўшимча талабни юзага келтирса, саёҳатга борувчиларнинг кўпайиши ички валюта бозорига талабни маълум даражада ошишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда