Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Бизнес 21:30 · 24.02.2022

Украинадаги ҳарбий амалиётлар фонида алюминий нархи тарихий максимумни янгилади

Металл нархи Путин томонидан Украина ҳудудида эълон қилинган ҳарбий операция фонида қимматлашмоқда.

Украинадаги ҳарбий амалиётлар фонида алюминий нархи тарихий максимумни янгилади
Фото: «trade-metal.com»

Алюминий нархи Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан кейин тарихий энг юқори даражага кўтарилди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 февралда алюминийнинг биржа нархлари тарихий максимал даражага кўтарилиб, 2008 йил июль ойидаги рекордни янгилаган. Лондон металл биржасида сотилган уч ойлик металл фючерслари кунлик энг юқори кўрсаткичда бир тоннаси учун 3491 долларни ташкил этган, бу бир кун олдинги савдолар ёпилишига нисбатан 6 фоизга кўпдир.

Шунингдек, 24 февраль куни никель фючерслари 5 фоизга ошиб, 25 минг 650 долларга кўтарилди. Қайд этилишича, металлар Россия президенти Владимир Путин томонидан Украина ҳудудида эълон қилинган ҳарбий операция фонида қимматлашмоқда.

«Алюминий билан бўлгани каби, никель нархи ҳам эҳтимолий санкциялар ва жавоб чоралари қўлланса, Россиядан никель етказиб берилиши чекланиши мумкинлигидан қўрқиш туфайли кўтарилмоқда», — дейди Commerzbank таҳлилчиси Даниел Бриземан.

Маълумотларга кўра, Россия жаҳон алюминий ишлаб чиқаришининг қарийб 6 фоизини ва қазиб олинган никель таъминотининг 7 фоизини ташкил қилади.

Бундан ташқари, 24 февраль куни эрталаб Путин Донбассда махсус операция бошланганини эълон қилиб, Москва Украинани «қуролсизлантириш ва нацистлардан тозалаш»га интилишини таъкидлади. Украина Президенти Владимир Зеленский бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолат эълон қилди ва Москва билан дипломатик алоқаларни узди.

Шу ҳафта бошида Европа Иттифоқи Донецк ва Луганск мустақиллигининг тан олинишини қўллаб-қувватлаган 351 нафар Давлат Думаси депутатига, шунингдек, Брюсселнинг сўзларига кўра, Украина суверенитетини бузишда иштирок этган 27 киши ва ташкилотга нисбатан санкциялар қўллашини эълон қилди.

Шунингдек, АҚШ Молия вазирлиги Россия давлат тараққиёт корпорацияси, «Промсвязьбанк», улар томонидан назорат қилинадиган ўнлаб ташкилотларга, шунингдек, Қўшма Штатлардаги мулклари музлатилиши мумкин бўлган «Путинга яқин элита ва уларнинг оилалари»га қарши блокловчи санкциялар киритди.

АҚШ Президенти Жо Байден, шунингдек, «Шимолий оқим-2» оператори Nord Stream 2 AG ва унинг мансабдор шахсларига қарши санкциялар қўллашни буюрди. АҚШ ва Европа Иттифоқининг бу санкциялари Путиннинг Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олиш қарорига жавоб бўлди.

Аввалроқ Россиялик миллиардерлар Украинадаги ҳарбий амалиётлар туфайли қанча бойлик йўқотгани хабар қилинганди. Шунингдек, Путиннинг йирик бизнесменлар билан учрашувидан қандай мақсад кўзлангани ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади