Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Shell ва BP Россия нефтидан воз кечишини эълон қилди

BP етказиб бериш хавфсизлигига таҳдид юзага келган тақдирда қарор қайта кўриб чиқиши мумкин.

Shell ва BP Россия нефтидан воз кечишини эълон қилди
Фото: «rtlnieuws.nl»

Британия-Голландия компанияси Shell ва Британиянинг BP компаниялари Россия нефть ва газини сотиб олиш бўйича янги битимлар тузишни тўхтатишини эълон қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Shell Россия нефтини сотиб олишни тўхтатаётганини ва Россия углеводородлари, жумладан, нефть, нефть маҳсулотлари, газ ва суюлтирилган газ билан боғлиқ лойиҳаларни босқичма-босқич тўхтата бошлаганини эълон қилди.

«Агар ҳукуматлар томонидан бошқача кўрсатма бўлмаса, биз зудлик билан спот бозорда Россия хом нефтини сотиб олишни тўхтатамиз ва фючерс шартномаларини янгиламаймиз. Шу билан бирга, ҳукуматлар билан яқиндан маслаҳатлашган ҳолда, Россия маҳсулотини чиқариб ташлаш учун хом нефть етказиб бериш занжиримизни ўзгартирамиз», — деди компания бош директор Бен ван Берден.

Унинг таъкидлашича, компания Россиядаги ёқилғи қуйиш шохобчаларини ҳам ёпади ҳамда самолёт ёқилғиси ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан боғлиқ бизнесни тўхтатади. Ван Берденнинг сўзларига кўра, компания бу чораларни имкон қадар тезроқ амалга оширишни бошлайди, бироқ бу жараён бир неча ҳафта давом этиши ва Shell нефтни қайта ишлаш заводи унумдорлигининг пасайишига олиб келиши мумкин.

Shell хабарлари компаниянинг ўтган ҳафта Россия нефтини сотиб олгани сабабли танқидга учрагандан сўнг кескин ўзгарганини кўрсатади. Компания раҳбари 8 март куни бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учун Россия нефтининг партиясини сотиб олиш қарорини нотўғри деб атади.

«Қарор таъминот хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинганига қарамай, бу нотўғри эди ва биз бундан афсусдамиз», — деди у.

Британиянинг BP компанияси, ўз навбатида, аста-секин Россиядан хом ашё етказиб беришдан воз кечиш ва «имконияти бўлса» Россия байроғи остида кемаларни ижарага олмаслик ниятини эълон қилди. Аммо компания вакилининг таъкидлашича, истеъмолчиларга энергия етказиб бериш хавфсизлигига таҳдид юзага келган тақдирда BP Россия билан ҳамкорликни истисно этмайди.

TotalEnergies бош директори Патрик Пуянненинг маълум қилишича, BP Россия нефтини сотиб олишни тўхтатган, бироқ Германиядаги нефтни қайта ишлаш заводларидан бири Россиядан нефть олишни давом эттиради, чунки бу маҳсулотларга муқобил йўқ. Engie бош директори Кетрин Макгрегор компания Россия газини сотиб олишда давом этишини айтди, чунки унинг мижозлари, айниқса Европадагилари, ушбу таъминотга боғлиқ.

Аввалроқ Зеленский Европани Россия нефтидан воз кечишга чақиргани хабар қилинганди. Шунингдек, АҚШ ва Европа Россия нефтидан воз кечишни муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади