Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Россияликлар туфайли Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси 20 фоизга ошди

Ўзбекистонда август-сентябрь ойларида турар жой учун ижара нархи кескин кўтарилди. Хусусан, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида 1 квадрат метр учун ижара нархлари сезиларли даражада ошган

Россияликлар туфайли Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси 20 фоизга ошди
Фото: Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

Марказий банкнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2022 йилнинг йил июль-сентябрь ойларида кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 79,9 мингта шартномалар расмийлаштирилган. Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20 фоизга ошган. Кўрсаткичнинг баланд бўлиши асосан август ва сентябрь ойларида тузилган шартномалар билан боғлиқ.

Ҳудудлар бўйича тақсимланганда энг юқори ўсиш кўрсаткичлари Хоразм (41 фоиз), Навоий (39 фоиз), Жиззах (32 фоиз) ва Қашқадарё (30 фоиз) вилоятларига тўғри келади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг июль-сентябрь ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга кўпроқ шартномалар расмийлаштирилган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда кўчмас мулкни сотиб олиш, ижарага олишга бўлган қизиқиш асосан россиялик норезидентлар томонидан ўтган чорак бошидан сезиларли даражада ошган. Оқибатда бу қўшимча талаб ва нарх муҳитига нафақат жорий чоракда балки, келгуси давр учун ҳам босим ўтказиши мумкин.

Республикада август-сентябрь ойларида турар жойлар учун ижара нархларида ўсиш кузатилди. Июль ойида республика бўйича ижара нархлари вақтинчалик пасайди. Кейинги икки ой (август-сентябрь ойларида) ичида 17 фоизлик сезиларли ўсиш кузатилди.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида 1 квадрат метр учун ижара ҳақи сезиларли даражада ошган.

Иккиламчи кўчмас мулк бозори III чоракда 5,2 фоизга, йил бошидан буён эса 18,1 фоизга қимматлашди. Сурхондарё (-10,2 фоиз), Андижон (-3,1фоиз) ва Тошкент (-1,1фоиз) вилоятларини ҳисобга олмаганда барча ҳудудларда ўсиш кузатилди.

Июль ойида иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги нархлар ўсиши секинлашган бўлса-да, сентябрь ойида сезиларли ўсиш кузатилди. Жумладан, хорижий сайёҳларнинг кириб келиши натижасида талабнинг ошиши, аҳолининг иккиламчи даромадлари, хусусан, трансчегаравий пул ўтказмаларининг кўпайиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги пул тушумларининг ошиши билан боғлиқ мавсумий омиллар нархларнинг ошишига асос бўлмоқда.

Умуман олганда юқорида келтириб ўтилган сабаблар бирламчи бозорга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Янги турар жойларнинг нархи июль ойида 2,8 фоизга, августда 0,1 фоизга, сентябрда эса 2,5 фоизга ўсди.

Аввалроқ Тошкентда ижарачилар хорижликларнинг кўплаб келаётгани боис бир-икки хонали квартира нархларини 1 500 долларгача оширгани, шунингдек, сентябрь ойида Ўзбекистонга Россиядан 80 мингга яқин россиялик келгани ҳақида хабар қилинганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди