Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Мамлакатда кузатилаётган бўронлар сабабли табиий газ қазиб олиш ҳажми аввалги ҳафталарга нисбатан 10 фоизга қисқарган
АҚШда кузатилаётган қишки бўронлар газ қазиб олишга жиддий таъсир кўрсатди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Қайд этилишича, 23 декабрь куни АҚШда табиий газ қазиб олиш ноқулай об-ҳаво шароити туфайли аввалги кунга нисбатан қарийб 10 фоизга қисқарган.
Агентлик маълумотига кўра, йирик газ ишлаб чиқариш ҳудудларида, жумладан, асосий етказиб берувчи бўлган Техасда ҳам ҳаво ҳарорати сабаб қазиб чиқариш ҳажми кескин пасайган. Бунга қувурларнинг музлаб қолиши сабаб бўлган.
Шунингдек, мамлакатда газга бўлган талаб 2019 йилдан бери кунлик энг юқори даражага чиққани қайд этилган.