Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Европа Марказий банки асосий ставкаларни 0,5 фоизга оширди

Европа Марказий банки барча учта асосий фоиз ставкаларини 50 базавий пунктга оширди. Кредитлар бўйича базавий фоиз ставкаси 3 фоизга, депозитлар бўйича фоиз ставкаси 2,5 фоизгача, маржали кредитлар бўйича ставка 3,25 фоизгача оширилди

Европа Марказий банки асосий ставкаларни 0,5 фоизга оширди

Европа Марказий банки (ЕМБ) барча учта асосий фоиз ставкаларини 50 базавий пунктга оширди. Кредитлар бўйича базавий фоиз ставкаси 3 фоизга, депозитлар бўйича фоиз ставкаси 2,5 фоизгача, маржали кредитлар бўйича ставка 3,25 фоизгача оширилди, дейилади ЕМБнинг 2 февраль, пайшанба кунги йиғилиш якунлари бўйича баёнотида.

Охирги марта бу кўрсаткичлар 2008 йилда шундай даражада бўлган эди.

Бундан ташқари, банк «март ойидаги йиғилишда ставкаларни яна 50 та базавий пунктга ошириш» ниятини эълон қилди.

ЕМБ президенти Кристин Лагарднинг маълум қилишича, еврорегулятор шу билан тўхтатмоқчи эмас ва пул-кредит сиёсатини янада қаттиқлаштиришни давом эттиради.

«Ҳар қандай сценарийга кўра, евроҳудуд инфляциясини 2 фоизлик кўрсаткичга қайтариш учун яна сезиларли даражада ошириш керак бўлади. Биз ставкаларни иқтисодий фаолликни сезиларли даражада чеклайдиган даражага кўтаришимиз керак ва бу ўсиш бир вақтнинг ўзида содир бўлади», деди у.

Лагарднинг қайд этишича, евроҳудудда ҳам иқтисодий ўсиш, ҳам инфляция учун хавфлар мувозанати янада енгиллашади.

Еврозона инфляцияси секинлашади

Европа статистика агентлиги (Eurostat) 1 февраль куни хабар беришича, евроҳудудда инфляция яна секинлашиб, 8,5 фоизни ташкил қилди. Бироқ у ҳали ҳам анча юқори. Европадаги иқтисодий вазият кутилганидан яхшироқ бўлгани ва компаниялар кредитлар бўйича фоиз ставкалари кўтарилган шароитда ишлашга қодир бўлганлиги сабабли регулятор ўз йўналишини асосли деб ҳисоблайди.

«Умуман олганда, иқтисодиёт кутилганидан кучлироқ бўлди ва келгуси чоракларда тикланиши кутилмоқда», — деди Кристин Лагард.

Буюк Британиядаги вазият

Аввалроқ Англия банки базавий фоиз ставкасини 3,5 фоиздан 4 фоизга кўтаргани ва бу 2008 йилнинг октябрь ойидан буён энг юқори даражага етиб, ўшанда базавий ставка 4,5 фоизни ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди.

Bloomberg’нинг қайд этишича, бу Англия банки пул-кредит сиёсатини қатъийлаштиришни бошлаган 2021 йил декабридан бери ўнинчи марта ставканинг ошиши ҳисобланади.

Буюк Британияда декабрь ойида инфляция 10,5 фоизни ташкил этди, бу асосан энергия ва бошқа товарлар нархининг ошиши билан боғлиқ. Регулятор инфляция 2023 йил охиригача 4 фоизгача, 2024 йилнинг иккинчи чорагида эса 2 фоиздан пастга тушишини кутмоқда.

Англия банки маълумотларига кўра, келгуси йилларда иқтисодиёт ҳар йили атиги 0,7 фоизга ўсиши мумкин ва камида 2026 йилгача COVID-19 дан олдинги даражага тикланмайди. «Бу ўсиш учун етти йил йўқотилган деган маънони англатади», деб таъкидлайди Reuters.

АҚШдаги вазият

АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) базавий ставка оралиғини 0,25 фоиз пунктига кўтариб, йилига 4,5-4,75 фоизгача оширгани ҳақида хабар берилганди. Бу 2007 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Reuters’нинг маълум қилишича, ўшанда Америка иқтисодиёти узоқ давом этган ва чуқур таназзул ёқасида бўлган.

2023 йилнинг 1 февралида бўлиб ўтган йиғилишда ставканинг оширилиши кетма-кет саккизинчи ва 2022 йилнинг март ойидан бери минимал кўрсаткич ҳисобланади, ўшанда АҚШ Федерал захира тизими пул-кредит сиёсатини қаттиқлаштириш циклини бошлаган. Ўсиш суръати кетма-кет иккинчи марта секинлашди: 2022 йил июнь-ноябрь ойларидаги йиғилишларда ҳар сафар ставка 75 асосий пунктга ошган бўлса, декабрда — 50 базавий пунктга, ҳозир — 25 базавий пунктга.

Регулятор аста-секин пасайиб бораётган инфляцияга қарши кураш сиёсатини кучайтирмоқда. 2022 йил декабрь ойида АҚШда нархлар 2021 йилнинг шу ойига нисбатан 6,5 фоизга ошди, бу 2021 йил октябрь ойидан бери бир йилдан кўпроқ вақт давомидаги минимал кўрсаткичдир. Нархларнинг ўсиши 2022 йил июнь ойида энг юқори чўққига (9,1 фоиз) чиққандан кейин кетма-кет олтинчи ой секинлашди. Шунга қарамай, бу кўрсаткич ҳали ҳам АҚШ Федерал захира тизимининг 2 фоизлик кўрсаткичидан анча юқори.

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда