Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди. Тафсилотлар

8:58 · 20.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:00 · 18.07.2026

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида нарх-наво энг тез ошаётгани маълум бўлди

17:28 · 17.07.2026

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

11:35 · 17.07.2026

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?

10:26 · 17.07.2026

Энди нотурар объектлардан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи маҳалланинг ўзига берилади

9:18 · 17.07.2026

ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади

14:22 · 16.07.2026

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

12:25 · 16.07.2026
Таҳлил 19:12 · 06.02.2023

Коррупцияга қарши кураш сиёсатига зид гапирган Иноятов, қарийб 4 млрд сўмни ўзлаштирган банк ходимлари, Туркия банкларини огоҳлантирган АҚШ — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Коррупцияга қарши кураш сиёсатига зид гапирган Иноятов, қарийб 4 млрд сўмни ўзлаштирган банк ходимлари, Туркия банкларини огоҳлантирган АҚШ — кунлик дайжест

2023 йилнинг 6 февраль куни ҳам ниҳоясига етмоқда. Kommers.uz якунланаётган кун Ўзбекистон ва дунёда содир бўлган воқеаларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди

«Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Фото: Google Images

Қарорга кўра, тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилади.

Шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга 2023 йил 1 апрелгача жарималар қўлланилмайди.

Тадбиркорлар 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Шу билан бирга, тадбиркорлар томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган давлат активлари бўйича 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида тўланиши лозим бўлган тўловлар, шу жумладан, дастлабки тўлов тўланмаганлиги учун фоизлар ва пенялар ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатиб турилади.

2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар шартлари ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли бажарилмаганлиги учун тадбиркорларга жарима ва пенялар қўлланилмайди.

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга нисбатан 2023 йил 1 апрелгача давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси тўхтатилади.

Қарорга кўра, тадбиркорларга ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида носоз ҳолга келган асосий воситаларни таъмирлаш учун ажратилган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), лекин умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади.

Қашқадарёда «Агробанк» филиали мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда

«Агробанк» АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Қамаши филиали мансабдор шахслари жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

Uznews’нинг маълум қилишича, талон-торож қилинган сумма қарийб 4 миллиард сўмни ташкил этади.

Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚҚ департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Вилоят прокуратурвсига кўра, тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади», дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Малайзия олтин қазиб олиш бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси вакиллари ва Малайзиянинг Паханг штати Администрацияси Инвестициялар ва хусусийлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳаслина бинти Баҳасан ўртасида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди.

Фото: Google Images

Маълумот учун, мазкур штат пальма ёғи ва каучук маҳсулотининг энг йирик экспортчиси, шунингдек, ҳудудда сабзавот ва гуруч етиштирилади. Саноат, асосан, қишлоқ хўжалиги хом-ашёсини жумладан, пальма ёғи, каучук, ёғочни қайта ишлаш, шунингдек, нефть-кимё ва олтин қазиб олишга ихтисослашган.

Шунингдек, Паханг штати Малайзиянинг шарқий соҳилидаги (East Coast Economic Region) махсус иқтисодий зонанинг транспорт ва саноат маркази ҳисобланади. Автомобилсозлик саноати ривожланган. Штатда DRB-HICOM, DefTech, Isuzu, Mercedes-Benz, Volkswagen ва Suzuki каби компаниялар фаолият юритади. Шунингдек, мазкур ҳудудда интеграциялашган нефть-кимё мажмуаси, Малайзия-Хитой саноат парки, «Паханг» технопарки ва «Гамбанг» ҳалол парки жойлашган.

Учрашувда томонлар ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Малайзия томони Ўзбекистоннинг кон-металлургия саноатидаги, айниқса, олтин қазиб олишдаги улкан тажрибасидан келиб чиқиб, кончилик соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ўзаро тажриба алмашиш истагини билдирди.

Шунингдек, Паханг штати вакили ипакчилик соҳасида ҳамкорлик қилишдан ўзаро манфаатдорлигини билдирди.

Музокаралар натижасида Паханг штати ва мамлакатимизнинг тармоқ вазирлик ва идоралари ўртасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш бўйича онлайн-тадбир ўтказишга келишилди.

Франция Тошкентдаги қатор объектларга қуёш панеллари ўрнатади

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шакиров, ҳоким ўринбосари Шароф Раҳманов 3 феврал куни EDF департаментининг Марказий Осиё бўйича директори Эммануэл Чевеннемент, EDF’нинг бизнес бўйича катта менежери Анна Шараева ва Ўзбекистондаги бош директори Пьер Пол Антенисенс иштирокида учрашув ўтказилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Мазкур учрашувда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, хусусан, ҳудуддаги қатор объектларга қуёш панелларини ўрнатишга қаратилган лойиҳа доирасидаги ишлар кўриб чиқилган.

Франция томонининг маълум қилишича, бугунги кунда лойиҳанинг техник, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳужжатлари такомилига етказилмоқда. Шу билан бирга ушбу узоқ муддатли, кенг кўламли лойиҳани биргаликда амалга ошириш учун ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган компаниялар кўриб чиқилмоқда.

«Учрашув якунида томонлар амалий мулоқотлар давом этишини билдирди», дейилади хабарда.

Антикоррупция агентлиги Амрилло Иноятовнинг гапларини коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳолади

Ижтимоий тармоқларда шифокорларнинг шароитини яхшилаш коррупциянинг олдини олишга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифга соғлиқни сақлаш вазирининг «Беморга меҳр билан қарасангиз, рози бўлиб, ўзи сизга ‘баракасиниʼ бериб кетади» мазмунида билдирган муносабати муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолатга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши муносабат билдирди.

Фото: Telegram

Маълум қилинишича, Жамоатчилик кенгаши Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг коррупциянинг олдини олиш бўйича бошлаган ишларини қўллаб-қувватлайди.

Шу билан бирга, шифокорларни рағбатлантириш йўлларидан бири сифатида беморлар берган маблағнинг эътироф этилишини қонунчиликка ва мамлакатда олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат сифатида қайд этади.

«Мазкур таклиф тизимда коррупциявий жиноятлар сонининг ортишига ҳамда шифокор касби мавқеининг пасайишига, соғлиқни сақлаш тизимига халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлади», дейилади хабарда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг қўшма баёнотида «Тиббиёт ходимларига муносиб меҳнат шароитини яратиш ва даромадини ошириш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалий чоралар кўриш, бунда, тиббиёт ходимлари малакасига, кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳажми, мураккаблик даражаси ва сифатига қараб меҳнатга ҳақ тўлашнинг тоифаланган замонавий механизмларини жорий этиш» белгиланган.

Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши шифокорларни рағбатлантиришда беморлардан пул олиш сингари (ихтиёрий ёки ихтиёрий эмаслигидан қатъий назар) ноқонуний хатти-ҳаракатларни бартараф этиш ҳамда ҳақ тўлашнинг тоифаланган механизмини жорий этиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий мақсади бўлиши лозимлигини билдиради.

Дунёда нима гаплар?

АҚШ Туркия банкларини санкциялар хавфидан огоҳлантирди

АҚШ Молия вазирлигининг терроризмга қарши кураш ва молиявий разведка бўйича ўринбосари Брайан Нельсон Истанбулга ташрифи чоғида турк банкларини Россия билан савдо ҳамкорлиги ривожланиши сабабли санкциялар хавфи ҳақида огоҳлантирди. Тегишли баёнот АҚШ Молия вазирлиги сайтида эълон қилинди.

Фото: Reuters

«Турк корхоналари ва банклари Россия ҳарбий саноат комплексида ишлатилиши мумкин бўлган иккиламчи технологияларни етказиб берувчи транзакцияларни амалга оширмаслик бўйича қўшимча чоралар кўриши лозим. Ўтган йил давомида Туркиянинг Россияга экспорти ёки реэкспортининг сезиларли даражада ўсиши мамлакат банклари ва компаниялари санкцияга тушиши ва G7 бозоридан маҳрум бўлишига сабаб бўлиши мумкин», дейилади баёнотда.

Шунингдек, Нельсон санкция хавфини юмшатиш учун молия институтларини «Россия юридик ва жисмоний шахслари билан операциялар бўйича кенгайтирилган текширув ўтказишга» чақирди.

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Қўшма Штатлар Туркия билан музокаралар чоғида Анқарадан Москвага маҳсулот етказиб беришни тўхтатишни талаб қилган, чунки у гўёки унга махсус ҳарбий операция ўтказишда ёрдам беради.

Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди
Янгиликлар 17:43 · 22.07.2026
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Янгиликлар 17:52 · 21.07.2026
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Янгиликлар 15:23 · 21.07.2026
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил
Иқтисодиёт, Янгиликлар 15:17 · 21.07.2026
Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил
Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз
Янгиликлар 12:22 · 21.07.2026
Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз
Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади
Янгиликлар 11:19 · 21.07.2026
Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади