Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди

15:44 · 01.05.2026

Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти

12:30 · 01.05.2026

“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси

10:13 · 01.05.2026

Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди

17:53 · 30.04.2026

Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?

16:44 · 30.04.2026

Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди

11:06 · 30.04.2026

Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди

10:02 · 30.04.2026

Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди

13:45 · 29.04.2026

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

10:56 · 29.04.2026

Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

10:34 · 29.04.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди

16:17 · 28.04.2026

Ўзбекистонда валюта операциялари қоидалари янгиланди

11:48 · 28.04.2026

Ўзбекистон уй-жой бозори эскроу ҳисобварақлар жорий этилиши арафасида рекордни янгилади

10:37 · 28.04.2026

Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси

14:53 · 27.04.2026

Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи ўзгармайдиган бўлди

12:23 · 27.04.2026

Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?

10:47 · 27.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:54 · 25.04.2026

Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди

16:23 · 24.04.2026

Биргина давлатда кейинги ўн йилда 600 минг кишининг ўлимига сабабчи бўлади — USAID’нинг музлатилиш оқибатлари

АҚШ президенти Доналд Трамп лавозимга киришганининг биринчи кунидан Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан чет эл давлатларига кўрсатиладиган ёрдамларни музлатди. USAID’нинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги 1992 йилдан бошланган. 2021 йил ҳолатига кўра, Америка халқи мазкур агентлик орқали Ўзбекистоннинг ривожланиш дастурларига 500 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратган

Биргина давлатда кейинги ўн йилда 600 минг кишининг ўлимига сабабчи бўлади — USAID’нинг музлатилиш оқибатлари

Доналд Трамп 20 январь куни бўлиб ўтган инаугурациясидан кейин 42 та фармонни имзолади — улардан бири чет эл давлатларига, нодавлат ва халқаро ташкилотларга ёрдам кўрсатиш бўйича Америка дастурларини тўхтатишга оид. 90 кун давомида уларнинг «Қўшма Штатлар ташқи сиёсатига мос келиш ёки келмаслиги ва самарадорлиги» баҳоланади. «Американинг чет элга ёрдам кўрсатиш соҳаси мамлакат манфаатлари ва қадриятларига мос келмайди. Улар чет эл давлатларида тинчликка путур етказадиган ғояларни илгари сурмоқда», — дейилади фармонда.

24 январь куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан чет эл давлатларига кўрсатиладиган ёрдамларни тақиқловчи директивани чиқарди. Қўшма Штатлар хориж давлатларига кўрсатадиган ёрдамининг қарийб 90 фоизи ушбу икки идора ҳисобига тўғри келади: USAID орқали 2023 йилда 42,5 миллиард доллар, ташқи сиёсий идора орқали эса 18,9 миллиард доллар ажратилган.

The Wall Street Journal’нинг маълум қилишича, USAID раҳбари агентликнинг 57 нафар юқори мартабали ходимини Трамп фармонини четлаб ўтишга уринганликда гумонлаб, ҳақ тўланмайдиган таътилган юборган. Шунингдек, агентлик АҚШда фаолият юритадиган ва пудратчи компаниялар орқали ёлланган 390 нафар ходими билан шартномаларни бекор қилган. Нашр суҳбатдошларининг айтишича, бир неча кун ичида USAID шерикларига тегишли офисларнинг бутун бошли қаватлари бўшаб қолган, деворларда агентлик фаолиятига боғлиқ барча суратлар ечиб олинган.

Трампнинг фармони нафақат молиялаштиришни, балки аллақачон олинган маблағлар сарфланишини ҳам тўхтатиб туришни назарда тутади — аслида АҚШдан ёрдам оладиган ташкилотларга барча ишларни қисқартириш буюрилган. Кичик Жорж Буш даврида ишга туширилган ОИТСга (PEPFAR) қарши курашиш дастури ҳам шу каби кўрсатма олган — улар Америка маблағлари ҳисобига харид қилинган ВИЧга қарши дори-дармонларни тарқатишни тўхтатиши керак.

The New York Times маълумотларига кўра, маҳаллий клиникаларга топширилган дори воситаларига ҳам тааллуқли. 27 январь куни 25 миллион инсоннинг умрини сақлаш қолишга хизмат қилган PEPFAR дастурининг маълумотлар базаси ёпилган.

NYT маълумотларида келтирилишича, мазкур дастурнинг тўхтатилиши биргина ЖАРда кейинги ўн йилда 600 минг кишининг ўлимига сабабчи бўлади. АҚШ ушбу мамлакатда ВИЧ билан касалланганларга бериладиган дори воситаларининг фақат 20 фоизини молиялаштирилган, нисбатан қашшоқ давлатларида ушбу кўрсаткич 100 фоизга яқин. WSJ’нинг қайд этишича, PEPFAR’нинг тўхтатилиши Угандада ВИЧга чалинган 1,43 миллион инсон учун ҳам оғир зарба ҳисобланади.

Бундан ташқари, АҚШ янги маъмуриятининг кўрсатмаси туфайли халқаро гуманитар ташкилотлар аллақачон сотиб олинган болалар вакцияналари ва безгакка қарши курашиш учун мўлжалланган чивинларга қарши тўрлар, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувларини тақсимотини тўхтатишга мажбур бўлган.

АҚШнинг Сомалидаги қурол-яроғ омборини қўрқилаш жараёни ҳам савол остида қолган — америкаликлар бу ерда маҳаллий ҳарбийларни шуғуллантириб келади. Олдинлари омбор учун хусусий пудратчи компания жавобгар бўлган, аммо Давлат департаменти молиялаштирилиши тўхтатилгач, ушбу муаммони ечишнинг янги йўлини қидиришга тўғри келади. Ғазо секторида ҳам вазият қийинлашган — молиялаштиришнинг музатилиши сабаб гуманитар ташкилотлар ходимлари Ғазодаги инсоларга ёрдам кўрсатиш ёки кўрсатмасликни билмаяпти.

Куни кеча USAID сайти Доналд Трамп маъмурияти уни мустақил фаолият юритишдан маҳрум қилиб, Давлат департаменти назорати остига бермоқчи экани ҳақидаги хабарлардан кейин ишламай қолди. Трамп жамоаси агентликни Давлат департаменти ихтиёрига ўтказмоқчилиги ҳақида аввалига Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди. Нашрнинг беш нафар суҳбатдоши аниқ режалардан бехабар эканини айтган, аммо «USAID’нинг мустақиллиги аниқ кафолатланмаган». Reuters манбасининг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти агентликнинг мустақил фаолиятига чек қўйиш ва уни Давлат департаменти бўйсунувига ўтказиш бўйича чоралар кўради.

USAID’нинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги 1992 йилдан бошланган. 2021 йил ҳолатига кўра, Америка халқи USAID орқали Ўзбекистоннинг ривожланиш дастурларига 500 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратган. Айни пайтда USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва минтақавий савдони ошириш, соғлиқ учун жиддий таҳдидларни бартараф этиш ва ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларини қондириш салоҳиятини ошириш учун ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди
Янгиликлар 15:44 · 01.05.2026
Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди
Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти
Янгиликлар 12:30 · 01.05.2026
Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти
“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси
Янгиликлар 10:13 · 01.05.2026
“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси
Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Янгиликлар 17:53 · 30.04.2026
Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Янгиликлар 16:44 · 30.04.2026
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди
Янгиликлар 11:06 · 30.04.2026
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди