Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Бадавлат фирибгарларни фош этиш билан шуғулланиб келган америкалик. Hindenburg асосчиси нима учун миллиардерлар овини тўхтатди?

2025 йил январь ўрталарида америкалик таҳлилчи Нейт Андерсон бойлар ва уларнинг компанияларини фош этиш билан шуғулланган Hindenburg Research фирмасини ёпишини эълон қилди. Андерсон бунга айнан нима сабаб бўлганини очиқламаган. Қуйида компаниянинг фаолияти давомида фирибгарлиги фош этилган бизнеслар ҳақида маълумот берамиз.

Бадавлат фирибгарларни фош этиш билан шуғулланиб келган америкалик. Hindenburg асосчиси нима учун миллиардерлар овини тўхтатди?

«Жадал ҳаёт ва ишга шўнғиб кетиш мен учун қимматга тушди, дунёдан ва менга қадрли бўлган инсонлардан узоқлашиб кетдим», — дейди у. Кейинроқ Андерсон The Wall Street Journal билан суҳбатда стрессдан азият чекаётганини айтиб, компанияси ёпилганидан кейин хобби билан шуғулланмоқчилиги, саёҳат қилиб, вақтни оиласи билан ўтказиш ниятида эканини маълум қилди.

Коннектикутдаги университет профессори ва ҳамшира оиласида дунёга келган Нейт Андерсон халқаро бизнес, молия ва инвестицион таҳлил йўналишида таҳсил олган. Унинг карьера йўли молиялив маълумотларни йиғишга ихтисослашган FactSet Research Systems Inc компаниясида бошланган. У ерда Андерсон бадавлат мижозлар учун потенциал инвестицияларни текшириш билан шуғулланган.

2014 йилда у ўз бизнесини бошлашга қарор қилади ва ClaritySpring брокерлик фирмасини ишга туширади. Унинг бизнес режаси оддий эди: АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси Фирибгарликка қарши курасиш бошқармасига шикоятлар киритиш. Аммо фирма тижорий муваффақиятга эришмайди ва таҳлилчи бошқа йўлдан боришга қарор қилади.

2017 йилда Андерсон Hindenburg Research инвестиция тадқиқот компаниясига асос солади. Компания дунёдаги энг катта дирижалб «Гинденбург» шарафига номалган. Бизнесменнинг сўзларига кўра, унинг фирмаси йирик бизнесдаги фирибгарликларни аниқлаб, бозордаги «фалокатлар»ни юзага келтиради.

Фото: Getty Images

Тез орада Гинденбург Уолл-стритдаги энг омадли шорт-фондлардан (қисқа позицияларни сотувчи) бирига айланади.

Аслида бу қандай ишларди — Hindenburg бухгалтерия ҳисоботида хатоликларга йўл қўйган ёки қасддан ўз даромадларини яшириб келган потенциал «қурбон» компанияни танлайди. Унинг фаолияти яхшилаб ўрганилади — ҳужжатлари бошдан оёқ кўриб чиқилади, ходимлар билан суҳбатлар ўтказилади, уларнинг қариндошлик занжирларини аниқлаш мақсадида чет элдаги офислари кўздан кечирилади ва ҳоказо. Компания фаолиятини фош этувчи батафсил ҳисобот эълон қилинишидан олдин фирма активлари котировкалар қулаганидан кейин ёпиладиган қисқа позицияга чиқарилади.

Hindenburg собиқ журналистларни, хусусан, Bloomberg ва CNN’да ишлаган ходимларни, пандемия вақтида масофадан туриб фаолият юритган таҳлилчиларни ишга ёллайди. NYT’нинг ёзишича, ҳар бир суриштирув олти ой ва ундан ортиқ вақт давом этган. Бундан муддат давомида компанияга оид барча деталлар ўрганиб чиқилган.

Марихауана ишлаб чиқарувчи иши туфайли келган машҳурлик

Андерсоннинг илк муваффақиятли Онтариода жойлашган тиббий каннабиснинг халқаро ишлаб чиқарувчиси ва дистрибютори Aphria билан боғлиқ. Компания улгуржи ва чакана каналлари орқали ишлар, Германия ва яна 10 та давлатга тиббий марихуананинг асосий етказиб берувчиси эди.

Aphria
Foto: The New York Times

2018 йил охирида Андерсон номи чиқмаган компанияларнинг акцияларини сотиш орқали пул ишлашга уринади. Бу вақтда у қарзга ботган ва ҳатто уйидан чиқариб юборилиш хавфи остида эди. Aphria фаолиятини ўрганиш давомида у компания инсайдерлари даромадларни яшириш ва акциядорлар маблағларини ўз ҳамёнларига ўтказиш мақсадида сохта юридик шахслардан фойдаланиб келганини аниқлайди.

«Aphria’нинг Ямайкадаги расмий офиси 145 миллион Канада долларига сотиб олинган ташландиқ бино эди. 2017 йилда Aphria 50 миллион долларга харид қилинган Аргентина компанияси 11 миллион АҚШ долларига сотилишини эълон қилади. Аммо компания ходимлари 2017 йилда кўрилган даромад 430 минг долларни ташкил этганини тасдиқлайди», — дейилади Hindenburg ҳисоботида.

Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, компанияларни бирлаштириб юбориш, шунингдек, турли мамлакатларда офис ва ваколатхоналарни очириш тўғрисидаги битимлар капитални ювиб юборадиган катта миқдордаги акцияларни чиқариш ҳисобига молиялаштирилган. Aphria’га оид ҳисобот эълон қилингач, унинг акциялари нархи 30 фоизга тушиб кетади, активларини сотишдан тушган даромад эса Андерсонга ўз уйини сақлаб қолиш имконини беради. Фонд асосчисининг сўзларига кўра, ушбу муваффақият уни барқарор даромадга эга «ҳақиқий ишни» топиш заруратидан қутқарган.

Nikola электрокарлар ишлаб чиқарувчисининг фош этилиши

Андерсоннинг иккинчи йирик нишони электр энергиясида ҳаракатланадиган юк машиналарини ишлаб чиқарувчи ва Tesla’га асосий рақобатчи сифатида кўрилган Nikola компанияси бўлди. 39 ёшли Тревор Милтоннинг бизнеси учун ҳеч нарса хавф туғдирмаётгандек эди: ўз лойиҳасини биржага чирақариш орқали у саноқли кунларда доллардаги миллиардерга айланади. 2014 йилда бошланган стартап батареялардан қувват оладиган транспорт воситасининг бир нечта концептини тақдим этади.

Nikola асосчиси Тревор Милтон

У ҳали бирорта автомобилни ишлаб чиқармасидан фирма капитализацияси 30 миллиард долларга етади — бу Ford ва Fiat-Chrysler ўз фаолиятида давомида эришган энг юқори нуқтадан ҳам ортиқ эди. Юк автомобиллари оламида инқилобни юзага келтириши айтилган Nikola’га олдиндан 3,5 мингта чиқинди ташувчи машина буюртма қилинади ва компания General Motors концерни билан стратегик шериклик тузади.

Аммо 2020 йилда Nikola фаолияти бўйича эълон қилинган ҳисобот вазиятни бутунлай ўзгартиради: компания Америкадаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчига айланиш учун ёлғон ишлатганига оид ички ҳужжатлар, ходимларнинг ёзишмалари ва видеороликлар унинг қулашига олиб келади. Асосий сабаб Nikola асосчиси ва бош директорининг ўз рақобатчиларини ўнлаб йилга орда қолдирган турбина технологияси мавжудлиги тўғрисидаги ёлғони эди. «Агар Милтон келажак технологиясига эга бўлганида нима учун уни сотмади?», — деган саволни ўртага ташлайди Hindenburg.

Nikola инвесторларни автомобиллар фақат қозғозда эмас, балки ҳақиқатда борлигига ишонтириш учун катта тезликда ҳаракатланаётган юк машинаси ролиги барчасига якун ясайди. Hindenburg ролик тепалик этагида суратга олинганини аниқлайди. Керакли кадрларни олиш учун узатмалар қутисини нейтрал ҳолатга қўйиб, машинани шунчаки итариб юбориш кифоя эди — бу ҳатто двигателни ёқмасдан туриб, транспорт воситасининг соатига 90 километр тезликда ҳаракатланишига хизмат қиларди.

Nikola ўзини оқлабгина қолмай, қарши ҳужумга ўтади — улар Hindenburg Research’ни бозорни манипуляция қилиш ва акциялар қулаши орқали пул ишлашга уринишда айблайди. Компания ҳатто АҚШ Қимматли қозғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига шикоят қилишини айтади. Аммо активлар қулашини қайта тиклашнинг имкони бўлмайди. Охир-оқибат стартап акциялари қарийб 30 фоизга қулайди, Милтоннинг ўзи фирибгарлик учун тўрт йилга қамалади, Hindenburg бўлса портфолиосига яна битта «юлдузча» қўшиб қўяди.

Ҳиндистонлик миллиардернинг рейтингдан чиқариб юборилиши

Андерсоннинг фаолиятидан энг кўп ҳиндистонлик магнат Гаутама Адани зарар кўради. У энергия ташувчилар нархининг кескин қимматлашиши фонида Осиёнинг энг бадавлат инсони номига сазовор бўлганди. Магнат инфратузилма объектлари, фойдали қазилмалар, хусусан, кўмир савдоси орқали Bloomberg версиясининг топ миллиардерлари қаторига киритилади. Беш йил давомида Adani Enterprises акциялари Илон Маскнинг Tesla’сидан ўзиб кетади, 2022 йилнинг ўзида бизнесменнинг бойлиги 42 миллиард долларга ошади.

Гаутама Адани

2023 йил 24 январдан Hindenburg «Дунёдаги энг бадавлат учинчи одам корпорация тарихидаги энг йирик фирибгарликни қандай амалга оширмоқда?» номли суриштирувини эълон қилади. Уни тайёрлашга қарийб икки йил вақт кетган ва таҳлилчилар кўплаб айбловларга асос билан ёндашган эди.

«Adani Group асосчиси ва бошқарув раиси 120 миллиард долларга яқин бойлик тўплаган бўлса, маблағларнинг 100 миллиард доллардан зиёди охирги уч йилда гуруҳдаги асосий еттита компания акцияларининг ошиши ҳисобига юз берди — бу вақт ичида уларнинг қиймати 819 фоизга кўтарилди», — дейилади ҳисоботда.

Hindenburg’нинг қайд этишича, конгломератни Адани оиласи бошқариб келган — 22 та муҳим лавозимлардан саккизтасини унинг қариндошлари эгаллаган, демак, молиявий гуруҳлар ва энг муҳим қарорларни қабул қилиш Аданининг қўли остида. Бундан ташқари, таҳлилчилар Adani Group’га нисбатан фирибгарлик, пул ювиш, солиқ тўловчилар пулини ўмариш ва коррупция иши бўйича терговлар қўзғатилганига эътибор қаратади.

«Адани оиласи аъзолари Маврикия, БАА ва Кариб ороллари каби давлатларда импорт-экспорт ҳужжатларини сохталаштириш орқали офшор компаниялар тузган», — дейилади ҳисоботда.

24 январгача Адани Forbesʼнинг дунёнинг энг бой одамлари рейтингида учинчи ўринда эди. Бир ҳафта ичида унинг бойлиги 50 миллиард долларга камаяди.

Hindenburg Twitterʼга қарши

2022 йил баҳорда Андерсоннинг компанияси Twitter (ҳозирда Х) ижтимоий тармоғи қийматини туширишга уринади — бу вақтда Илон Маск уни харид қилиш устида иш олиб бораётганди. Таҳлилчилар ўз ҳисоботида ижтимоий тармоқ акциялари 50 фоизга тушиб кетишини прогноз қилади. Бунга сабаб қилиб платформа фойдаланувчилари сони ошириб кўрсатилгани, шунингдек, технологик компаниялар бозори қулаётгани келтирилади. Натижада Twitterʼнинг қимматли қоғозлари биринчи кундаёқ 4,1 фоизга қулайди. Бир неча кун ичида қулаш 13 фоизга етади. Аммо суриштирув етарлича таъсир кўрсата олмайди: Маск 2022 йил 27 октябрда ижтимоий тармоқни харид қилиш бўйича битимни ёпади ва эски раҳбариятни ишдан бўшатиб юборади.

«Тарихдаги энг машҳур корпоратив рейдернинг фош этилиши»

2023 йилда турли соҳаларга, жумладан, энергетика, автомобилсозлик, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш, металлар, кўчмас мулкка сармоя киритиш билан шуғулланган холдинг эгаси Карл Айкан Forbesʼнинг миллиардерлар рейтингида 94-ўринда эди. У вақтда Айканнинг бойлиги 17,5 миллиард долларга баҳоланган. Аммо Hindenburg суриштируви чиқиши билан барчаси ўзгаради.

Карл Айкан

«Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Icahn Enterprises (IEP) акциялари қиймати 75 фоизга ошириб кўрсатилган. Дивидентлар пул оқимлари билан мустаҳкамланмаган», — дейилади ҳисоботда.

Hindenburg Research Айканни эски инвесторлар муаммосини ҳал этиш учун янгиларининг пулларидан фойдаланиб, молиявий пирамида ташкил этишда айблайди. Экспертларга кўра, компанияни назорат қилувчи бизнесмен «йўқотишлар вақтида жуда катта кредитни зиммасига олиб классик хатони содир этган».

Ҳисобот эълон қилинганидан кейин Icahn Enterprises акциялари қарийб 20 фоизга қулайди, Айнаннинг бойлиги эса 3 миллиард долларга қисқаради.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади