Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

Экспертлар Тошкентдаги омбор кўчмас мулкларининг истиқболини баҳолади

2023 йилда халқаро юк ташиш ҳажми 59,2 миллион тоннага етиб, ўтган йилга нисбатан 10 фоизга ошди. Импорт экспортдан деярли икки баравар юқори бўлиб, транзит юклар ҳажми ҳам сезиларли даражада ортди. Бу эса омбор бозори ривожланишига туртки бермоқда. Тошкент ва вилоятларда омбор майдонлари, ижара нархлари ва янги қурилиш лойиҳаларидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот билан қуйидаги таҳлил орқали танишиш мумкин.

Экспертлар Тошкентдаги омбор кўчмас мулкларининг истиқболини баҳолади

Ўзбекистон Марказий Осиёда логистика соҳасида энг юқори ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. 2023 йилда халқаро юк ташиш ҳажми 59,2 миллион тоннага етиб, аввалги йилга нисбатан 10 фоизли ўсиш қайд этилди. Шу билан бирга, импорт юклари ҳажми (29,7 миллион тонна) экспорт (15,5 миллион тонна) ҳажмидан деярли икки баравар юқори бўлиб, транзит юклар эса 13,9 миллион тоннани ташкил этди. Ушбу тенденция омборларга бўлган талабнинг ошишига сабаб бўлмоқда, дейилади Commonwealth Partnership Uzbekistan (CMWP) консалтинг компанияси ҳисоботида.

Тошкент ва вилоятларда омбор бозори таҳлили

CMWP экспертлари Тошкент ва унга туташ ҳудудлардаги омбор бозори таҳлилини ўтказди. Тошкентда хусусий мулкдаги A, B ва C класс омборларининг умумий ҳажми 391 минг квадрат метрга етган. Уларнинг аксарияти анъанавий саноат зоналари жойлашган шаҳар жанубидаги Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларида тўпланган.

Шаҳар марказидан 5 километр радиусда омбор майдони чекланган бўлиб, атиги 42 минг метр квадратни ташкил этади. Бироқ 5–10 километр оралиғида бу кўрсаткич деярли беш баравар ошиб, 210 минг метр квадратга етади.

Экспертлар М-39 трассасига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ушбу йўл Тошкентнинг ғарбий қисмидан ўтиб, Ўзбекистонни Қозоғистон билан боғлайди.

«Бу йўналиш жадал ривожланмоқда ва рақобат пастлиги сабабли мулкдорлар ва инвесторлар эътиборини тортмоқда», дейилади ҳисоботда. Таъкидланишича, 2024 йилда бу йўналишда 36 минг метр квадрат майдонга эга омбор фойдаланишга топширилди.

Мижозларимиз томонидан айнан шу йўналишга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошган. Бу эса М-39 трассасида келажакда янги лойиҳалар пайдо бўлиши эҳтимолини оширади, — дейди CMWP Узбекистан лойиҳавий консалтинг ва маълумотлар бошқаруви бўлими раҳбари Алексей Летуновский.

А класс омборларининг пайдо бўлиши

2024 йилда Ўзбекистонда илк бор халқаро стандартларга мос келувчи А класс омборларининг фойдаланишга топширилиши муҳим воқеа бўлди. Уларнинг ижара нархи 1 метр квадрати учун 9–13 доллар атрофида (ҚҚС ва эксплуатацион харажатлар ҳисобга олинмаган).

Йил давомида А класс омборларининг 90 фоизи ижарага берилган (~21 минг метр квадрат), қолган 9 фоиз бўш майдон эса 2025 йил ўрталарига қадар банд бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу омборларга талаб асосан Ўзбекистонда логистика операцияларини ривожлантиришга қизиққан халқаро компаниялар томонидан таъминланмоқда.

B ва C класс омборларида ижара нархлари пасаймоқда

Қуруқ ёпиқ B ва C класс омборларининг ижара ставкалари 2024 йил бошида 1 метр квадрати учун 6,67 доллар бўлса, йил охирига бориб 6,3 долларга тушган.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бунга қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

  • Совет даврида қурилган кўплаб C класс омборларининг бозорга чиқиши — бу эса нархлар диапазонини кенгайтирган;
  • 2024 йилда фойдаланишга топширилган А класс омборларига бўлган қизиқишнинг ошиши — B ва C класс объектларига талабни камайтирган.

Тошкент омбор бозорининг умумий кўриниши

2024 йил охирида Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда 191 та омбор объекти мавжудлиги қайд этилган. Уларнинг тақсимоти қуйидагича:

  • 7 та (3,7 фоиз) — давлат омборлари;
  • 41 та (21,5 фоиз) — ижарага бериладиган хусусий омборлар;
  • 143 та (74,9 фоиз) — Built-To-Suit (BTS) омборлари, яъни фақат маълум бир мижознинг талабига кўра қурилган ёки компаниялар томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилаётган объектлар.

Омбор ижараси бўйича таклифлар чекланган

Алексей Летуновскийга кўра, ижарага мўлжалланган омборлар бозорида таклифлар етарли эмас. Янги лойиҳалар кўпинча BTS форматида амалга оширилмоқда, яъни катта компанияларнинг индивидуал талабларини қондириш учун махсус қурилмоқда. Уларнинг аксарияти электрон тижорат сектори, хусусан Узум ва бошқа компанияларга хизмат қилади.

Бироқ янги омборлар қурилиши қатор сабаблар туфайли чекланган:

Қурилиш ва эксплуатация харажатларининг юқорилиги — халқаро стандартларга мос омбор қуриш қиммат ва унинг ўзини оқлаш муддати узоқ.

Узоқ муддатли молиялаш имкониятлари чекланган, бу эса девелоперлар учун лойиҳаларни амалга оширишни қийинлаштиради.

Кўплаб маҳаллий компанияларда мижозлар маҳсулотини сақлаш бўйича корпоратив меъёрлар йўқлиги – улар асосан энг арзон омборларни ижарага олишга интилади.

А класс омборларга талаб асосан хорижий компаниялар ва чет эл маҳсулотларини тарқатувчи маҳаллий дистрибюторлар томонидан шаклланмоқда. Бироқ айни пайтда девелоперлар бундай йирик мижозларнинг талаб қилинаётган шартларда келишига ишонч билдирмаяпти, — дея қўшимча қилди Летуновский.

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Янгиликлар 11:16 · 25.07.2026
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:26 · 25.07.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Авто, Янгиликлар 15:47 · 24.07.2026
Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади
Янгиликлар 11:46 · 24.07.2026
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади
Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди
Янгиликлар 10:18 · 24.07.2026
Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Янгиликлар 13:58 · 23.07.2026
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин