Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга қанча кешбэк тўлаб берилгани очиқланди

15:01 · 07.08.2026

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди

12:31 · 07.08.2026

Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди

10:17 · 07.08.2026

Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди

17:22 · 06.08.2026

Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

14:48 · 06.08.2026

Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

14:19 · 06.08.2026

Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди

10:12 · 06.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Тошкентда квартира сотиб олиш учун қарийб 15 йил керак бўлади — ИТИМ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йил учун уй-жой бозори шарҳини эълон қилди. Унга кўра, 2021−2024 йилларда мамлакатда уй-жой харид қилиш қобилияти яхшиланган.

Тошкентда квартира сотиб олиш учун қарийб 15 йил керак бўлади — ИТИМ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йил учун уй-жой бозори шарҳини эълон қилди. Унга кўра, 2021−2024 йилларда мамлакатда уй-жой харид қилиш қобилияти яхшиланган. Хусусан, сўнгги 3 йилда номинал ҳисобда аҳолининг даромадлари 87 фоизга, уй-жой нархлари эса 44 фоизга ошган. Натижада мамлакатда харид қобилиятини ифодаловчи нарх-даромад кўрсаткичи 11 йилдан 9,9 йилгача пасайган.

2024 ҳолатига уй-жой харид қобилияти Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида нисбатан яхшироқ бўлса (7,3−8,4 йил), Тошкент шаҳри (14,9 йил), Самарқанд (13,9 йил) ва Навоий (11,3 йил) вилоятларида нисбатан пастроқ бўлган.

Тошкент шаҳрида ижара нархи нисбати

Марказ ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 январь ҳолатига квартира нархи 11,2 йиллик тўланадиган ижара ҳақига тенг (price-to-rent ratio).

«2022 йил январига солиштирганда уй-жой нархлари ижара нархларига нисбатан тезроқ ўсганлиги туфайли бу нисбат катталашиб (3,65 йилга кўпайган) келган. Бошқача айтганда, мазкур даврда квартира сотиб олишдан кўра ижарада туриш афзаллиги ортган», — дейилади шарҳда.

Қайд этилишича, қабул қилинган нормаларга кўра, нарх-ижара нисбати 16 йилгача бўлса, уйни сотиб олиш ижарага олгандан афзалроқ, 16−21 йил оралиғида бўлса, квартира сотиб олиш ва ижарага туриш қиймати бир хил, 21 йилдан катта бўлса, ижарада туриш уйни ҳарид қилишдан кўра афзалроқ ҳисобланади.

«Шунга кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳрида квартира сотиб олиш ижарада туришга нисбатан арзонроқ (афзалроқ) ҳисобланади», — дея қайд этилган шарҳда.

Тошкент шаҳрида ижара даромадлилиги

2022−2024 йилларда ижара даромадлилиги кўрсаткичи таҳлилига кўра, ижарадан даромад (йиллик ижара тўловларининг уй-жой нархига нисбати) 2022 йил август ойида ўзининг энг юқори нуқтасига етиб, бугунги кунгача пасайиш тенденциясини қайд этмоқда.

Марказ шарҳида қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ижара даромадлилиги кўрсаткичи айрим давлатлар пойтахтларидаги даромадлиликка солиштирганда нисбатан юқори ҳисобланади.

2024 йил декабрь ҳолатига ижара даромадлилиги доллар ҳисобида 9 фоизни ташкил этиб, хорижий валютадаги аҳоли омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкадан (5,8 фоиз) юқори бўлса, доллар эквивалентидаги сўмдаги омонатлар (17,7 фоиз) бўйича ставкадан пастроқ шаклланган. 2023 йил июнь ойидан буён сўмдаги омонатларнинг (доллар ҳисобида) ижарага нисбатан даромадлилиги сақланиб турибди.

Глобал уй-жой бозоридаги вазият

Марказ 2024 йилда глобал уй-жой нархларида ўсиш сақланиб қолаётганини қайд этган. Knight Fright маълумотларга кўра, жаҳон бозорида уй-жой нархлари 2024 йилнинг ИИ чорагида йиллик ҳисобда 3,3 фоизга ўсган. Уй-жой нархларида ўсиш кузатилаётганига қарамай, нархлар узоқ муддатли ўсиш трендидан (5,6 фоиз) пастлигича қолмоқда.

Fitch Ratings таҳлилларига кўра, уй-жойга бўлган сақланиб қолаётган кучсиз талаб шароитида 2025 йилда уй-жой нархлари ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан бироз пасаяди.

Индекс таркибига кирувчи 56 та мамлакатнинг 82 фоизида уй-жой нархлари кўтарилган. Номинал уй-жой нархлари кўтарилган бўлсада, кўплаб давлатларда реал нархлар (инфляцияга корректировка қилинган) пасайиш тенденциясини сақлаб қолган. Реал нархларда нарх йиллик ҳисобда 0,4 фоизга пасайган ва ўзининг узоқ муддатли ўсиш кўрсаткичидан (2,9 фоиз) паст бўлиб қолмоқда.

Номиналда энг юқори ўсиш

  • Туркия (46 фоиз);
  • Полша (18 фоиз);
  • Болгария (15 фоиз);
  • Тайван (12 фоиз);
  • Хорватия (9 фоиз);
  • Австралияда (9 фоиз) қайд этилган.

Мазкур тренд уй-жой нархлари ўзгаришини баҳолаб борувчи бошқа институт — Global Property Guide маълумотларида ҳам қайд этилган. Хусусан, жорий йил I чорагида 51 давлатда уй-жойнинг номинал нархи ошган, 13 та мамлакатда эса кўрсаткич пасайган. Реал нархлар эса 31 та давлатда ошиб, 33 тасида пасайган.

Global Property Guide маълумотларига кўра, бир қатор мамлакатларда 1 квадрат метр учун уй-жой нархлари 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра қуйидагича кўриниш олган:

  • Таиландда — 4375 доллар;
  • Туркияда — 1550 доллар;
  • Марокашда — 1385 доллар;
  • Тунисда — 1057 доллар;
  • Мисрда — 447 доллар.
Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга қанча кешбэк тўлаб берилгани очиқланди
Янгиликлар 15:01 · 07.08.2026
Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга қанча кешбэк тўлаб берилгани очиқланди
Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди
Янгиликлар 12:31 · 07.08.2026
Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди
Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди
Янгиликлар 10:17 · 07.08.2026
Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Янгиликлар 17:22 · 06.08.2026
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Янгиликлар 14:48 · 06.08.2026
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Авто, Янгиликлар 14:19 · 06.08.2026
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди