Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?

12:15 · 29.03.2025

Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади

11:37 · 29.03.2025

Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?

13:11 · 28.03.2025

Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади

11:48 · 28.03.2025

Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради

10:12 · 28.03.2025

Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади

14:30 · 27.03.2025

Нега банклар омонатлар бўйича ставкаларни пасайтирди?

11:54 · 27.03.2025

Алвидо 200 млрд доллар: Бронкслик қассобнинг ўғлини ипотека империяси қандай қулаган эди?

10:39 · 27.03.2025

1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

15:45 · 26.03.2025

2028 йил 1 январга қадар «Биринчи имконият» тамойили жорий этилади

12:09 · 26.03.2025

Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади

11:13 · 26.03.2025

Ўзбекистон кон саноати: Барқарор тараққиёт сари йўлми ёки экологик хавф?

10:00 · 26.03.2025

Аҳолининг инфляцион кутилмалари охирги икки йилдаги энг юқори даражага етди

13:49 · 25.03.2025

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ходимларга кўп йиллик хизмати учун ойлик устама тўланади

11:43 · 25.03.2025

Нақд пулсиз инқилоб: Visa асосчиси кредит карталар саноатини қандай ўзгартирди?

10:09 · 25.03.2025

Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди

18:29 · 24.03.2025

Кимлар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган?

13:21 · 24.03.2025

Тошкентда иккиламчи уйлар нархи пасайиб, янги уйлар нархи қимматлашмоқда

11:12 · 24.03.2025

«Атом энергияси? Йўқ, раҳмат». Қайси давлатлар нима учун ва қандай қилиб АЭСдан воз кечган?

Дунёда элликдан ортиқ давлат фаол равишда АЭСдан фойдаланади. Бироқ АЭС ҳеч қачон бўлмаган ёки бир пайтлар ишлаб, кейин ёпилган давлатлар ҳам мавжуд. Яна шундай мамлакатлар борки, улар ядро қувватларини ишга тушириш арафасида тўхтаб қолган. Бунга асосан сўнгги 60 йилда юз берган учта йирик авария сабаб бўлган.

«Атом энергияси? Йўқ, раҳмат». Қайси давлатлар нима учун ва қандай қилиб АЭСдан воз кечган?

Сўнгги 60 йил ичида учта йирик ҳодиса содир бўлган. Биринчиси 1979-йилда АҚШдаги «Три-Майл-Айленд» АЭС да рўй берди. Нотўғри техник хизмат кўрсатиш туфайли реакторнинг фаол зонаси қизиб кетди ва эрий бошлади. Операторлар эса воқеа содир бўлаётганини кўра олмаган, чунки муҳим индикатор чироқлари ортиқча буюмлар билан тўсилган эди.

Бир пайтда автоматик хавфсизлик тизими ишга тушиб, реакторни совутишни бошлайди. Бу тасодифий ҳолат ҳалокатни олдини олишга ёрдам беради.

Етти йил ўтиб, 1986-йилда «Чернобыль» АЭС да портлаш содир бўлади. Радиоактив булут бир нечта давлат ҳудудини қамраб олади. АЭС атрофидаги 30 километрлик зона яшаш учун яроқсиз бўлиб қолади. Авариянинг аниқ сабаблари ҳануз номаълум. Совет даврида айб станция ходимларига юклатилаганди. 1990-йилларда эса аварияга реактор конструкциясидаги камчиликлар сабаб бўлиши мумкинлиги айтилган. Ҳозирда бу версия асосий деб ҳисобланади.

2011-йилда Япониянинг «Фукусима-1» АЭСида навбатдаги йирик авария содир бўлади. Унинг сабаблари бир неча омилга бориб тақалган: кучли зилзила ва цунамилар, лойиҳалашдаги камчиликлар. Ҳолатни ўрганган комиссия хулосасига кўра, бир неча улкан тўлқинлар станцияни электр таъминотидан узиб қўйган, натижада авариявий совутиш тизимлари ишдан чиққан. Учта реакторда ёқилғи эриб кетган. Комиссия станция шундай масштабдаги фавқулодда ҳолатга тайёр бўлмаганини таъкидлаган. Ҳанузгача у ерда оқибатлар бартараф этилмоқда.

Ҳар бир йирик авария дунёни шу қадар қўрқувга солдики, натижада, кўплаб давлатлар АЭСдан воз кечди. Масалан, АҚШдаги Фукусимадан кейин тўрт йил ичида ўнлаб реакторлар ёпилди. Бироқ АҚШ буткул ядровий энергетикадан воз кечмади ва ҳозир ҳам унинг ёрдамида электр энергиясининг тахминан бешдан бир қисмини ишлаб чиқаради.

Италия эса Чернобилдаги фожиадан кейин АЭСдан тўлиқ воз кечди. У ерда тўртта атом станцияси ишлаётган эди. 1987 йилда мамлакатда референдум ўтказилади ва унинг натижалари ядровий энергетикага қарши чиқади. 1990 йилга келиб Италия барча АЭСларни ёпган, ва уларни утилизация қилиш ҳалигача давом этмоқда. 2000-йилларнинг бошларида бош вазир Сильвио Берлускони ҳукумати атом энергетикасини қайта ривожлантиришни таклиф қилиб, 10 та янги реактор қуриш режалаштирилганди. Бироқ бу режаларни 2011 йилдаги «Фукусима» аварияси тўхтатган. Италияда аввал бир йиллик мораторий жорий этилган, кейин эса яна бир референдум ўтказилган. Бу гал сайловчиларнинг катта қисми АЭСни тўлиқ тақиқлашни қўллаб-қувватлаган. Ҳозирда Италия энергиянинг асосий қисмини импорт қилинадиган газ орқали олади (тахминан 45 фоиз), яна 35 фоиз энергия эса шамол электр станцияларидан келади.

Австрияда биринчи АЭС – «Цвентендорф Дунай» 1970-йилларда қурила бошланган. Шу билан бирга, мамлакатда антиядровий ҳаракат ҳам вужудга келган. 1976 йилда атом энергетикасининг фойдаси ҳақида ахборот кампанияси бошланади, аммо бу кутилмаган натижани беради: австрияликларнинг антиядровий кайфияти янада кучайади. Австрия ўз ҳудудида ядровий чиқиндиларни сақлаши кераклиги маълум бўлганида бу ҳолат энг юқори нуқтага етади. Мамлакат бўйлаб катта намойишлар бошланади, оммавий ахборот воситаларида ҳам кескин муҳокамалар юз беради.

1978 йилда, «Цвентендорф» АЭСи деярли қуриб битказилганида, ҳукумат масалани референдумга қўйади. Ўша пайтда канцлер Бруно Крайский лойиҳа қўллаб-қувватланишига ишонч билдирган, шунинг учун 5 ноябрь куни содир бўлган воқеалар ҳатто антиядровий ҳаракат аъзоларини ҳам ҳайратда қолдиради. Австрияликлар атом энергетикасидан воз кечишга овоз беришади: 50,5 фоиз қарши, 49,5 фоиз эса уни қўллаб-қувватлайди. Бир неча ой ўтиб, АҚШда «Три-Майл-Айленд» аварияси содир бўлади, бу эса Австриядаги ядровий энергетикага қарши позицияни янада мустаҳкамлайди.

Шундан кейин Австрияда тижорат мақсадида атом станциялари қурилишини тақиқловчи қонун қабул қилинади. «Цвентендорф» АЭСи қисман демонтаж қилинади. Ҳозирда у ўқув маркази сифатида фойдаланилади ва ижарага берилади. Шунингдек, станция ҳудудида музей ҳам ташкил этилган.

Австрияда антиядровий кайфият ҳозиргача жуда кучли. Ҳатто Словакияда Австрия билан чегараси яқинида жойлашган «Моховце» АЭС қурилиши бир неча йилга тўхтатилган, сабаби Австриядаги норозилик намойишлари бўлган. Улар атом станциясини ўз ҳудудларига яқин бўлишини истамаган.

2022 йилда Австрия Европа Иттифоқи томонидан атом энергетикасини «тоза» деб тан олиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқишни талаб қилганди. «У на яшил, на барқарор, шунинг учун биз ваъда қилганимиздек даъво аризаси бердик», — деганди ўша пайтда Австриянинг атроф-муҳит вазири Леонора Гевесслер.

Литва ҳам ядровий энергетикадан воз кечган. Совет Иттифоқи даврида қурилган «Игналина» АЭСи нафақат Литвани тўлиқ таъминлаган, балки қўшни давлатларга ҳам электр энергиясини етказиб берган. Шунингдек, унинг ишлатилган ёқилғисидан ажратилган плутоний Совет Иттифоқининг ҳарбий саноатида фойдаланилган.

Европа Иттифоқи «Игналина» АЭСининг хавфсизлиги бўйича хавотирга тушган, чунки унинг конструкцияси «Чернобил» АЭСига ўхшар эди. Литванинг Европа Иттифоқига қўшилиши шартларидан бири ушбу станцияни ёпиш бўлган. 2009 йилга келиб, у ердаги икки реактор тўлиқ тўхтатилган. Режага кўра, станция 2038 йилга қадар тўлиқ демонтаж қилинади.

«Игналина» ёпилгандан кейин Литва ўз энергия манбаларидан маҳрум бўлди ва импорт қилинган газга тўлиқ боғлиқ бўлиб қолди, бу эса тарифларнинг кескин ошишига олиб келди. Ҳозирда Литва бу қарамликни камайтирган: шамол, қуёш ва биологик ёқилғи технологияларини ривожлантирди, улар умумий энергия ишлаб чиқаришнинг тахминан учдан бир қисмини ташкил қилади.

«Игналина» ёпилишидан аввал Литвада янги АЭС қуриш масаласи кўриб чиқилган. 2012 йилда бу масала референдумга қўйилганда, сайловчиларнинг 63 фоизи бу ғояга қарши чиққан.

СССР ташаббуси билан 1980-йилларнинг ўрталарида Кубада ҳам АЭС қурилиши бошланган. Бироқ Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин лойиҳа тўхтаб қолган. Бунга Кубага қарши АҚШ томонидан жорий этилган эмбарго ҳам таъсир кўрсатган. 2000-йилларда Россия президенти Владимир Путин Куба раҳбари Фидель Кастрога станцияни тугатишни таклиф қилганди, лекин Куба ҳукумати АЭСга бўлган қизиқишини йўқотганини маълум қилган.

«Йўқ, керак эмас»

Исроил атом электр станциялари бўлмаган кам сонли давлатлардан бири ҳисобланади. Бу масала вақт-вақти билан кун тартибига чиқса-да, амалий ривожланишга эришмаган. Қийинчиликлардан бири шуки, Исроил Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага қўшилмаган. Шу боис, агар у ерда АЭС қуришга қарор қилинса ҳам, ядро технологиялари етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилиш қийин бўлади. Мамлакатнинг асосий энергия манбаи – газ.

1998 йилдан бери Австралияда АЭСларга тўлиқ тақиқ жорий қилинган. Янги Зеландияда бу борада тақиқ йўқ, лекин станцияларга эҳтиёж ҳам мавжуд эмас. Бу давлатларда бошқа турдаги энергия манбалари етарли.

Грецияда ҳам тижорий ядро қувватлари йўқ. Уч йил аввал мамлакат бош вазири Кириакос Мицотакис Грецияда ҳеч қачон АЭС қурилмаслигини айтган, чунки у ерда зилзилалар хавфи юқори. Грециянинг деярли барча ҳудуди сейсмик фаол зонада жойлашган.

Португалияда ҳам тижорий реакторлар йўқ. Ярим асрдан бери бу масала ҳақида гапирилган, аммо амалий ҳаракатлар кўрилмаган. Мамлакатда кучли антиядро ҳаракати шаклланган. 2000-йилларда ўша пайтдаги ҳукумат, уни бугунги кунда БМТ бош котиби лавозимини эгаллаб турган Антониу Гуттериш бошқарган, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш йўлини танлади. Ҳозирда улар Португалияда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 95 фоизини ташкил этади.

Дания ҳам 1970-йиллардаги нефть инқирози даврида АЭС қуриш ғоясига қизиққан. Шу пайтда у ерда кучли антиядро ҳаракати ҳам юзага келган. Бу ҳаракат аъзолари “Ядро энергияси? Йўқ, раҳмат” ёзуви туширилган рамзни яратган. Бу белгидан кейинчалик бошқа давлатларда ҳам фаол фойдаланила бошланган.

Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?
Янгиликлар 12:15 · 29.03.2025
Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади
Янгиликлар 11:37 · 29.03.2025
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади
Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?
Карьера, Янгиликлар 13:11 · 28.03.2025
Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?
Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади
Янгиликлар 11:48 · 28.03.2025
Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади
Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради
Янгиликлар 10:12 · 28.03.2025
Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради
Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади
Янгиликлар 14:30 · 27.03.2025
Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади