Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

Аҳолининг инфляцион кутилмалари охирги икки йилдаги энг юқори даражага етди

Тошкент шаҳри аҳолиси келаси 12 ой давомида инфляция 19,1 фоиз даражасида бўлишини кутмоқда, респондентларнинг 63 фоизи коммунал хизматлар қимматлаши ҳисобига нархлар ошишидан хавотирда.

Аҳолининг инфляцион кутилмалари охирги икки йилдаги энг юқори даражага етди

Марказий банк сўровномасида февраль ойида Ўзбекистон аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларининг келаси 12 ойлик инфляцион кутилмалари кескин ошгани маълум бўлди.

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

Ўтган ойда аҳоли ўртасида нарх кутилмалари 15,3 фоизгача (январга нисбатан +0,9 фоиз пунктига) ўсди, тадбиркорлар ўртасида — 13,8 фоизгача (+0,9 ф.п.). Бу ҳукуматнинг жорий йил учун расмий инфляция прогнозларидан (7−8 фоиз атрофида) сезиларли даражада юқори.

Бу энергия инқирози ва аномал совуқ об-ҳаво туфайли аҳоли кутилмалари тахминан 14,5 фоизни ташкил қилган 2023 йил февралидан бери энг юқори кўрсаткич. Корхоналар учун эса бу 2024 йил декабридан бери максимал (13,9 фоиз).

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

Тошкентда келажакдаги инфляцияга нисбатан пессимистик кайфият сезиларли даражада ошди. Агар январь ойида аҳоли инфляцияни 15,7 фоиз даражасида прогноз қилган бўлса, февралда ўртача кўрсаткич 19,1 фоизгача кўтарилди. Пойтахтлик респондентларнинг ярмидан кўпи (55 фоиз) кейинги 12 ой ичида инфляция 17 фоиз ёки ундан юқори бўлишини тахмин қилмоқда.

Пойтахтдаги тадбиркорларнинг кутилмалари ҳам 16,2 фоиздан 17,8 фоизгача ошди.

Аҳоли ўртасида нархларнинг юқори ўсиши, шунингдек, Тошкент вилоятида — 18,1 фоиз (+2,4 ф.п.), Фарғонада — 17,5 фоиз (+3,8 ф.п.), Самарқандда — 16,7 фоиз (+1,5 ф.п.) кутилмоқда.

Фарғона (15,1 фоиз, +3,2 ф.п), Тошкент (14,9 фоиз, +1,2 ф.п.), Наманган (14,3 фоиз, +1,9 ф.п.) ва Навоий (14,2 фоиз, +2,6 ф.п.) вилоятларида бизнеснинг кутилмалари юқори.

Аҳоли ўртасида инфляцион кутилмаларга таъсир этувчи омиллар. Манба: Марказий банк.

Февралда ўтказилган сўровномаларда коммунал хизматлар нархларининг кўтарилиши ҳам аҳолини, ҳам тадбиркорлик субъектларини ташвишга солаётган фактор экани маълум бўлди. Кутилмаларида ушбу омилни кўрсатганларнинг улуши рекорд даражага етди — аҳоли ўртасида 63 фоиз (январда бу кўрсаткич 57 фоиз) ва бизнес вакиллари орасида 58 фоиз (54 фоиз ташкил этган).

Аҳоли ўртасида нархларнинг ошишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа омиллар қаторида ёқилғи-энергетика (электр энергияси, газ) нархининг ошиши бор — 52 фоиз бу вариантни танлаган (50 фоиз эди).

Валюта курсининг ўзгариши оммабоплиги бўйича учинчи ўриндаги жавоб — 41 фоиз (46 фоиз эди), аммо бу жавобни танлаган респондентлар улуши февраль ойида сўмнинг кучайиши фонида камайди.

Кейинги ўринларда: монополия ва сунъий оширилган нархлар — 32 фоиз (25 фоиз), транспорт харажатларининг ўсиши — 31 фоиз (30 фоиз), асосий маҳсулотларнинг қимматлаши — 28 фоиз (26 фоиз), иш ҳақи ва пенсияларнинг ошиши — 23 фоиз (22 фоиз).

Корхоналар ўртасида инфляцион кутилмаларга таъсир этувчи омиллар. Манба: Марказий банк.

Тадбиркорлик субъектлари учун нархлар эҳтимолий ўсишининг иккинчи асосий омили ёқилғи-энергетика ресурслари нархининг ошиши бўлди — респондентларнинг 50 фоизи (илгари 49 фоиз). Валюта курсининг ўзгариши жавоблар орасида учинчи ўринга тушиб қолди — 43 фоиз (51 фоиз).

Ундан кейин транспорт харажатлари — 34 фоиз (32 фоиз), солиқ юки — 27 фоиз (24 фоиз), хомашё нархининг ошиши — 27 фоиз (25 фоиз) ва иш ҳақи ва пенсияларнинг ўсиши — 22 фоиз (26 фоиз).

Кузатилган барча даромад гуруҳларида инфляцион кутилмалар ёмонлашди.

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

Энг юқори даромадга эга (15 миллион сўмдан ортиқ) аҳоли гуруҳлари ўртасидаги кутилмалар 18,2 фоиз дан 20,4 фоизгача ошди. Даромадлари 10−15 миллион сўм бўлган респондентлар инфляциянинг юқори даражасини кутмоқда (январдаги 16,1 фоизга нисбатан 17,2 фоиз).

Даромадлари 7−10 миллион сўм бўлган аҳоли инфляция 16,6 фоиз (илгари 16,3 фоиз) атрофида бўлишини прогноз қилмоқда.

Даромадлари 2 миллион сўмгача бўлган респондентлар кейинги 12 ой ичида нархларнинг 15 фоизга (13,6 фоиз эди), даромадсизлар эса 14 фоизга (13,8 фоиз) ўсишини кутмоқда.

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Иқтисодиёт, Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди
Янгиликлар 14:06 · 05.08.2026
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди
Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ
Авто, Янгиликлар 10:29 · 05.08.2026
Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ
Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди
Янгиликлар 17:45 · 04.08.2026
Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди
Авто, Янгиликлар 15:47 · 04.08.2026
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди