Иш вақтидан ташқари иш учун 1,5 баравар миқдорида ҳақ тўлаш таклиф қилинмоқда

12:34 · 28.05.2025

Россияда ҳам битта фуқарога ажратиладиган банк карталари сони чекланмоқда

12:04 · 28.05.2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайди

11:22 · 28.05.2025

«Ўзбекистон Марказий банкининг мустақиллиги маълум даражада чекланган» — S&P Global Ratings

10:43 · 28.05.2025

Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими янада самарали бўлиши кутилмоқда

14:29 · 27.05.2025

Stripe ва ака-ука Коллисонлар: Онлайн тўловлар инқилобининг пешқадамлари

11:09 · 27.05.2025

Ўзбекистон апрелда электромобиллар импортини оширди

10:34 · 27.05.2025

Ўзбекистонда ЯТТларга ҳам заргарлик буюмлари савдосига рухсат берилади

14:09 · 26.05.2025

Ўзбекистон апрелда 1,91 млрд долларлик олтин экспорт қилди

10:55 · 26.05.2025

payme оммавий оферта шартларини янгилади

16:00 · 25.05.2025

Ўзбекистоннинг кредит рейтингидаги прогнози «ижобий» даражага яхшилади

14:14 · 25.05.2025

payme махфийлик сиёсатини янгилади

12:00 · 25.05.2025

payme компанияси янги бош директор тайинлаганини эълон қилди

15:41 · 24.05.2025

Тошкентда уй-жойлар ижарасидан олинадиган даромад камаймоқда

11:00 · 23.05.2025

Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

10:14 · 23.05.2025

Туман соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарларига 100 фоизгача устама тўланади

11:44 · 22.05.2025

Марказий банк кредит бўйича инсофсиз амалиётга йўл қўймасликка чақирди

10:59 · 22.05.2025

Стефан Бансел ва Moderna: пандемия вақтида дунёни ўзгартирган стартап

13:12 · 21.05.2025

Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими янада самарали бўлиши кутилмоқда

Президент қарорига кўра, тадбиркорлар томонидан олинган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддат бекор қилинади.

Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими янада самарали бўлиши кутилмоқда

“Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳаракат занжирини тўлиқ кузатиб бориш орқали яширин ишлаб чиқариш ва контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш асосий мақсад этиб белгиланди.

Тадбиркорлар томонидан олинган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддат бекор қилинади.

Маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўлов амалга оширилади.

Шунингдек, рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган маркировка кодлари Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори (Оператор) томонидан бепул тақдим этилади

Тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида Оператор томонидан туну кун ишлайдиган “Call-марказ” фаолияти йўлга қўйилади.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан:

  • импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади;
  • рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади.

Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаш Инспекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2025 йил 1 сентябрдан:

  • хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади;
  • мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди;

мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:

  • маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;
  • аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда:

  • текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди;
  • мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади;
  • 2-марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда белгиланган миқдорларда жарима қўлланади;
  • жарима қўлланилган тадбиркорларга 1 йил давомида ҚҚС суммасининг ўрни қопланмайди.

2025 йил 1 сентябрдан фармацевтика фаолияти ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти бўйича янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда қуйидаги қўшимча шартлар киритилади:

  • фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги;
  • дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги.
Иш вақтидан ташқари иш учун 1,5 баравар миқдорида ҳақ тўлаш таклиф қилинмоқда
Молия, Янгиликлар 12:34 · 28.05.2025
Иш вақтидан ташқари иш учун 1,5 баравар миқдорида ҳақ тўлаш таклиф қилинмоқда
Россияда ҳам битта фуқарога ажратиладиган банк карталари сони чекланмоқда
Янгиликлар 12:04 · 28.05.2025
Россияда ҳам битта фуқарога ажратиладиган банк карталари сони чекланмоқда
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайди
Молия, Янгиликлар 11:22 · 28.05.2025
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайди
«Ўзбекистон Марказий банкининг мустақиллиги маълум даражада чекланган» — S&P Global Ratings
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:43 · 28.05.2025
«Ўзбекистон Марказий банкининг мустақиллиги маълум даражада чекланган» — S&P Global Ratings
Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими янада самарали бўлиши кутилмоқда
Янгиликлар 14:29 · 27.05.2025
Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими янада самарали бўлиши кутилмоқда
Stripe ва ака-ука Коллисонлар: Онлайн тўловлар инқилобининг пешқадамлари
Бизнес, Янгиликлар 11:09 · 27.05.2025
Stripe ва ака-ука Коллисонлар: Онлайн тўловлар инқилобининг пешқадамлари