Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

Ўзбекистон августда 2 тонна олтин сотиб олди

Шу билан бирга, мамлакат олтин сотишда дунё бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда: олтин захиралари ҳажми йил бошидан буён 17 тоннага камайди. Январь—август ойларида Ўзбекистон 8,42 млрд долларлик олтин сотган.

Ўзбекистон августда 2 тонна олтин сотиб олди
Фото: «aol.com»

Ўзбекистон август ойида 2 тонна олтин сотиб олди, шунга қарамай, олтин сотишда дунё бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши хабар берди.

Август ойида еттита мамлакат марказий банклари ўз олтин захираларини 1 тоннадан кўпроққа оширди.

Шу жумладан, Ўзбекистон Марказий банки август ойида 2 тонна олтин харид қилди. Бироқ йил бошидан буён мамлакат олтин-валюта захираларида олтиннинг физик ҳажми 17 тоннага камайиб, 366 тоннани ташкил этди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон олтин сотишда дунё бўйича етакчилик мақомини сақлаб қолмоқда.

Августда дунё бўйича қимматбаҳо металлнинг энг йирик харидори Қозоғистон бўлиб, у кетма-кет олтинчи ой 8 тонна олтин сотиб олди. Натижада Қозоғистон Миллий банкининг олтин захираси 316 тоннага етди — бу 2024 йил охирига нисбатан 32 тонна кўп.

Қолган давлатлар, жумладан, Болгария, Туркия, Хитой, Чехия ва Гана 2 тоннадан олтин харид қилди. Қимматбаҳо металлнинг ягона сотувчилари Россия ва Индонезия банклари бўлиб, улар мос равишда 3 ва 2 тонна олтин сотди. WGC Россиянинг олтин захиралари қисқаришини унинг танга зарб қилиш дастури билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Июнь ойида Ўзбекистон Марказий банки 9 тонна олтин харид қилган, бу билан 4 ойлик сотувлар сериясига якун ясаб, дунёдаги энг кўп олтин сотиб олган мамлакат бўлганди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь август ойларида Ўзбекистон 8,42 млрд долларлик олтин сотди — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (4,99 млрд доллар) пул кўринишида 68,9 фоизга кўп. Бу даврда олтин етказиб бериш 2023 йилдаги тарихий максимал кўрсаткични (8,15 млрд доллар) ортда қолдирди. Бу — 2024 йилгидан (7,48 млрд доллар) ҳам юқори кўрсаткич.

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Янгиликлар 11:16 · 25.07.2026
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:26 · 25.07.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Авто, Янгиликлар 15:47 · 24.07.2026
Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади
Янгиликлар 11:46 · 24.07.2026
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади
Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди
Янгиликлар 10:18 · 24.07.2026
Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Янгиликлар 13:58 · 23.07.2026
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин