Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

Ўзбекистонда таклиф этилаётган ойликлар кескин пасайди

2025 йил III чорагида таклиф этилган ойликлар ўртача 20,2 фоизга камайди. Айрим соҳаларда иш ҳақлари 72 фоизгача қисқарган.

Ўзбекистонда таклиф этилаётган ойликлар кескин пасайди

 

Ишга таклифлар сони ортди

Июль–сентябрь ойларида иш берувчилар ҳҳ.уз платформасига 33 мингдан ортиқ фаол иш ўринларини жойлаштирган. Спот нашри хабарига кўра, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 24 фоизга ўсган.

Платформада эълон қилинаётган иш таклифларининг аксарияти Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Бироқ ҳисобот даврида пойтахтдаги ишга таклифлар сони 81,9 фоизгача камайган.

Иш таклифлари сони Жиззахда 1,5 баробардан кўпроқ, Наманганда 49 фоиз, Андижон, Фарғона, Бухоро ва Самарқандда 40 фоиздан зиёд ошди. Шундай бўлсада, ҳудудлар кесимида бўш иш ўринларининг 4,8 фоизи Самарқанд шаҳрига тўғри келса, бошқа шаҳарларнинг улуши 1,6 фоиздан ошмайди.

Ойликлар сезиларли камайган

Жорий йил III чорагида HeadHunter платформаси орқали таклиф этилган ўртача иш ҳақи 4,36 миллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилдагига нисбатан 20,2 фоизга кам. Пойтахтда ўртача иш ҳақи кўрсаткичи энг юқори (5,083 миллион сўм) бўлиб қолмоқда. Лекин ойликлар пасайиши пойтахтни ҳам четлаб ўтмаган (41 фоизга камайган). Шу билан бирга, Навоийда ўртача маош икки баравардан кўпроққа, Қаршида 92,3 фоизга, Чирчиқда эса 21,6 фоизга пасайган.

Иш ҳақи таклифларининг энг юқори ўсиши Андижон (+25 фоиз), Самарқанд ва Фарғонада (+2,7 фоиз) кузатилган.

Бундай тебранишларнинг эҳтимолий сабаблари сифатида таклиф тузилмасидаги ўзгаришлар, оммавий бўш иш ўринлари улушининг кўпайиши ва мавсумий омиллар кўрсатилмоқда.

Энг юқори маошлар, илгаригидек, олий ва ўрта бошқарув соҳасида кузатилмоқда — 8,94 миллион сўм. Бу қиймат ўтган йилга нисбатан 13,7 фоизга камдир. Ҳуқуқшунослар 6,5 миллион сўм билан (21 фоизга камайган) иккинчи ўринда турибди.

Шунингдек, таклиф бўйича энг юқори бешликка автомобиль бизнеси (6,48 миллион сўм), қишлоқ хўжалиги (6,16 миллион сўм), инвестиция ва консалтинг соҳалари (5,44 миллион сўм) кирди. Булар орасида фақат қишлоқ хўжалиги соҳасида маошлар пасаймаган.

Хавфсизлик соҳасидаги маошлар энг паст даражада бўлиб, 1,59 миллион сўмни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич ўтган йилга нисбатан икки баравар камдир. Суғурта соҳасида 2,36 миллион сўм (-62 фоиз), уй хизматчилари учун 2,4 миллион сўм (-32,3 фоиз), умумий овқатланиш ходимлари учун 2,65 миллион сўм таклиф қилинди. IT соҳасида таклиф этилаётган ўртача маош 4,35 миллион сўмни ташкил этган.

Маъмурий ходимлар соҳасида таклиф этилаётган иш ҳақи 72,6 фоизга камайиб, 3,13 миллион сўмни ташкил этган. Қурилиш соҳасида ойликлар 62,5 фоизга (4,099 миллион сўмгача), молия ва бухгалтерия йўналишида эса 47,7 фоизга (5,02 миллион сўмгача) пасайган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда ўртача номинал иш ҳақи 5,98 миллион сўмни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич 2024 йил мос даврига нисбатан 17,2 фоизга юқори. Тошкент шаҳрида ўртача иш ҳақи 10 миллион сўмдан ошган. Соҳалар орасида молия ва IT йўналишлари ойликлар юқорилиги бўйича етакчилик қилмоқда.

Вакансиялар қандай ўзгарди?

HeadHunter’да берилган иш бўш ўринларига таклифларнинг 15 фоизи сотув ва мижозларга хизмат кўрсатиш, 11 фоизи маркетинг ва реклама соҳасига бўлган. Яна 7,8 фоиз ишчи қидирганлар фитнес, спорт ва гўзаллик йўналишларига эълон берган. Ўз навбатида 6,7 фоиз таклифлар автомобиль бизнеси бўйича бўлган.

Энг кам таклифлар суғурта (0,1 фоиз), хавфсизлик ва ҳуқуқшунослик (0,6 фоиз) соҳаларига тўғри келган. Шу билан бирга, иш берувчилар hh.uz сайтида харид бўйича мутахассисларни (0,7 фоиз), қишлоқ хўжалиги ходимларини (0,8 фоиз) ва хомашё қазиб олувчи ишчиларни (0,9 фоиз) камдан-кам излашган. Бошқа томондан суғурта соҳасидаги бўш иш ўринлари сони 2,5 бараварга кўпайган.

Бундан ташқари, HR мутахассислари, бухгалтерлар ва молиявий экспертларга бўлган талаб сезиларли даражада (+54,9 фоиз) ошгани. Қазиб олиш соҳаси (+52,2 фоиз) ва чакана савдода (+41 фоиз) ҳам талаб ўсгани қайд этилган.

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Янгиликлар 18:43 · 13.07.2026
Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
Янгиликлар 17:48 · 13.07.2026
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Янгиликлар 14:47 · 13.07.2026
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Янгиликлар 12:32 · 13.07.2026
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Янгиликлар 10:51 · 13.07.2026
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк
Янгиликлар 19:12 · 10.07.2026
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк