Солиқ қўмитаси шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди

15:27 · 13.10.2025

Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» 1 ноябрдан қайта иш бошлайди

14:36 · 13.10.2025

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди

15:16 · 10.10.2025

Солиқ қарздорлиги бўлмаган тадбиркорларга субсидия берилади

10:21 · 10.10.2025

Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди

12:17 · 09.10.2025

Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди

10:16 · 09.10.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб қарийб 55 млрд долларга етди

14:57 · 08.10.2025

Ўзбекистонда электромобиль импорти рекорд даражада ошди

13:29 · 08.10.2025

Ўзбекистонда нарх-наво ошиши бўйича кутилмалар камайди

10:05 · 08.10.2025

Ўзбекистонда таклиф этилаётган ойликлар кескин пасайди

12:16 · 07.10.2025

Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади

11:13 · 07.10.2025

Доллар курсининг пасайиши уй-жойлар ижара нархларига таъсир қилди

10:06 · 07.10.2025

ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди

16:22 · 06.10.2025

Ўзбекистон августда 2 тонна олтин сотиб олди

14:38 · 06.10.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бериш тартибини сезиларли қатъийлаштиришни таклиф қилди

9:21 · 06.10.2025

Насия савдо бозори иштирокчилари учун Ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди

10:48 · 04.10.2025

Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқини бузган 3 та банкни жаримага тортди

14:58 · 03.10.2025

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етди

11:51 · 03.10.2025

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди

Кутилманинг ижобийлашиши пул ўтказмаларининг ўсиши, давлат ва хусусий инвестицияларнинг кўпайиши билан боғлиқ.

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди

Ўзбекистон 2025 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг тез ўсаётган бешта мамлакат қаторига кириши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон банки эълон қилган “Европа ва Марказий Осиё иқтисодиёти: бандлик ва фаровонлик” ҳисоботида сўз боради.

ЕМО минтақаси иқтисодиёти ўсиши

ЕМО минтақаси иқтисодиётлари орасида Марказий Осиё мамлакатларида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари кетма-кет учинчи йил энг юқори бўлиб қолмоқда. Прогнозларга кўра, ушбу субминтақада 2025 йилда ўсиш 5,9 фоизни ташкил этади. Ўсишга Қозоғистонда нефт қазиб олишнинг кўпайиши, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда пул ўтказмалари ҳажмининг ўсиши, шунингдек, субминтақа мамлакатларида давлат ва хусусий инвестицияларининг кўпайиши ёрдам беради.

Ҳисоботда келтирилишича, 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошиб, 8,2 миллиард долларни ташкил этди.

Прогнозларга кўра, 2026 йилда Марказий Осиёда ўсиш 5 фоизгача секинлашади. Шунга қарамай, субминтақа мамлакатлари Европа ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, жумладан, Марказий ва Шарқий Европа, Жанубий Кавказ, Ғарбий Болқон субминтақалари, шунингдек, Россия ва Туркия билан таққослаганда ЯИМ ўсиш суръатлари бўйича етакчи ўринни сақлаб қолади.

Ўзбекистон 2025 ва 2026 йилларда ЕМО минтақасида энг юқори ўсиш суръатларига эга бешта иқтисодиёт қаторида қолиши кутиляпти. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 2025 йилда 6,2 фоизни, 2026 йилда эса 6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Қайд этиш лозим, Жаҳон банкининг июн ойидаги ҳисоботида Ўзбекистон ЯИМ 2025 йилда ҳам, 2026 йилда ҳам 5,9 фоизга ўсиши прогноз қилинган. Янги ҳисоботда ушбу кутилмалар ижобий томонга қайта кўриб чиқилган.

Жаҳон банкининг қайд этишича, ЕМО минтақасида иқтисодий ўсиш суръати бўйича Қирғизистон етакчилик қилади: 2025 йилда 9,2 фоиз, 2026 йилда 6,5 фоизлик ўсиш кутилмоқда.

Тожикистон ЯИМ жорий йилда 7,6 фоизга (келаси йил 5,2 фоиз), Грузия иқтисодиёти 7 фоизга (5,5 фоиз), Қозоғистон 5,5 фоизга (4,5 фоиз) ўсиши прогноз қилиняпти.

Ҳисоботда келтирилишича, Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида (минтақадаги 22 та давлатни ўз ичига олган) иқтисодий ўсиш суръатлари секинлашди. Шу билан бирга, ушбу мамлакатлар сақланиб қолаётган глобал ва минтақавий таҳдидларга қарамай, барқарорлик тенденцияларини намойиш этишда давом этмоқда.

ЕМО минтақасида иқтисодий ўсиш прогнозлари

2025 йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 2,4 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда, бу асосан Россияда иқтисодий ўсишнинг секинлашиши туфайли 2024 йилда қайд этилган 3,7 фоиз даражасидан пасайиш. Минтақа умумий ишлаб чиқаришининг қарийб 40 фоизини ташкил этувчи ушбу мамлакатни ҳисобга олмаганда, ўсиш суръатлари деярли ўзгаришсиз қолиши мумкин – жорий ва келгуси йилларда 3,3 фоиз атрофида.

ЕМО минтақасида келажакдаги иқтисодий ўсиш ўртача суръатларда – 2026-2027 йилларда ўртача 2,6 фоизгача бўлиши кутилмоқда. Россияда иқтисодий ўсишнинг кейинги йилда 0,8 фоизгача секинлашиши, кейинчалик 2027 йилда 1 фоизгача бироз ўсиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Туркия иқтисодиёти мустаҳкамланишда давом этади ва 2027 йилда ўсиш суръати 4,4 фоизга етади.

ЕМО мамлакатларидаги ўсиш, хусусий истеъмол, иш ҳақи, пул ўтказмалари ва ижтимоий тўловлар ҳажмининг ўсиши, инфратузилмага инвестициялар давом этиши, шунингдек, халқаро савдонинг босқичма-босқич тикланиши билан қўллаб-қувватланиши кутилмоқда.

Шунга қарамай, 2026-2027 йилларда минтақавий ўсиш прогнозларининг пасайиши бўйича сезиларли хатарлар сақланиб қолмоқда. Хусусан, таркибий ислоҳотларни амалга оширишдаги сусткашлик ЕМО мамлакатларида унумдорлик ўсиши суръатларини тиклаш имкониятларини чекламоқда. Геосиёсий ноаниқлик, халқаро савдодаги кескинлик, шунингдек, барқарор инфляцион босим минтақа иқтисодиётларининг заифлигини оширмоқда.

Марказий Осиёда янги иш ўринларини яратиш учун истиқболли тармоқлар

Жаҳон банки ҳисоботида қайд этилишича, Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодиётнинг айрим тармоқларини ривожлантириш йўлидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Хусусан, Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари кимё саноати, АКТ хизматлари ва мева-сабзавотчиликни қамраб олади. Кимё саноатида рақобатбардошлик ва энергия самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, тартибга солиш ва назорат функцияларини тижорат фаолияти билан ажратиш, шунингдек, кимёвий маҳсулотларга субсидиялар, нарх чекловлари ва экспорт назоратини босқичма-босқич бекор қилишга боғлиқ.

Ўзбекистонда АКТ сектори салоҳияти кенг полосали интернет қамрови ва фойдаланиш имкониятининг етарли эмаслиги билан чекланмоқда. Мева-сабзавотчилик соҳасида халқаро стандартлар ва сертификатлашни жорий этиш, экспорт қилишда олдиндан тўлов талабларини бекор қилиш, шунингдек, замонавий суғориш тизимларига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари соҳасида илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш орқали экспортни кўпайтириш мумкин.

Қозоғистонда қишлоқ хўжалигида қайта ишлашни, энг аввало, буғдой етиштириш ва чорвачиликда, янада ривожлантириш учун фойдаланилмаган имкониятлар сақланиб қолмоқда.

Қирғизистонда катта гидроэнергетика салоҳияти мавжуд ва қуёш энергетикаси соҳаси ривожланмоқда, шунингдек, молия, туризм ва ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳаларида экспортга йўналтирилган хизматлар шакллантирилмоқда.

Тожикистон учун асосий имкониятлар мамлакатнинг катта гидроэнергетика салоҳиятидан фойдаланиш, транспорт йўлаклари логистикасини яхшилаш ва туризм соҳасини ривожлантиришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банкининг аввалги ҳисоботига кўра, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад бўйича ривожланган давлатларга (14 минг доллар) етиб олиш учун Ўзбекистонга 100 йилдан ортиқроқ вақт керак бўлиши мумкин.

Солиқ қўмитаси шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди
Янгиликлар 15:27 · 13.10.2025
Солиқ қўмитаси шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» 1 ноябрдан қайта иш бошлайди
Янгиликлар 14:36 · 13.10.2025
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» 1 ноябрдан қайта иш бошлайди
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди
Янгиликлар 15:16 · 10.10.2025
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди
Солиқ қарздорлиги бўлмаган тадбиркорларга субсидия берилади
Янгиликлар 10:21 · 10.10.2025
Солиқ қарздорлиги бўлмаган тадбиркорларга субсидия берилади
Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди
Янгиликлар 12:17 · 09.10.2025
Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди
Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:16 · 09.10.2025
Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди