Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди. Тафсилотлар

8:58 · 20.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:00 · 18.07.2026

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида нарх-наво энг тез ошаётгани маълум бўлди

17:28 · 17.07.2026

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

11:35 · 17.07.2026

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?

10:26 · 17.07.2026

Энди нотурар объектлардан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи маҳалланинг ўзига берилади

9:18 · 17.07.2026

ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади

14:22 · 16.07.2026

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

12:25 · 16.07.2026

Fitch Ўзбекистоннинг кредит рейтинги прогнозини «ижобий»га ўзгартирди

Қарор ислоҳотлар жараёнидаги тараққиёт, макроиқтисодий барқарорлик, бюджет тақчиллигининг қисқариши ва валюта захираларининг ўсиши билан изоҳланди.

Fitch Ўзбекистоннинг кредит рейтинги прогнозини «ижобий»га ўзгартирди

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг узоқ муддатли кредит рейтинги прогнозини «барқарор»дан «ижобий»га ўзгартирди ва рейтингни «BB» даражасида тасдиқлади. Қарор ислоҳотлар жараёнидаги тараққиёт, макроиқтисодий барқарорлик, бюджет тақчиллигининг қисқариши ва валюта захираларининг ўсиши билан изоҳланди.

Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings Ўзбекистоннинг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтинги бўйича прогнозни «барқарор»дан «ижобий»га ўзгартирди ҳамда рейтингни «BB» даражасида тасдиқлади.

Агентликнинг 3 июнь куни эълон қилинган ҳисоботида қайд этилишича, прогнознинг яхшиланиши мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда кузатилаётган тараққиёт ва иқтисодий сиёсатнинг макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилгани билан изоҳланган. Fitch Ratings баҳосига кўра, бу ҳатто глобал иқтисодиётдаги ноаниқликлар шароитида ҳам ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсиши ва ўрта муддатли истиқболда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг яхшиланишига хизмат қилади.

Fitch қайд этишича, бюджет ва пул-кредит ислоҳотларининг давом эттирилиши макроиқтисодий сиёсат ва шаффофликни мустаҳкамламоқда. Бу, шунингдек, бюджет тақчиллигининг мақсадли кўрсаткичлардан паст бўлишига ва валюта захираларининг сезиларли даражада ўсишига хизмат қилди. Агентлик ушбу динамика бошқарув самарадорлиги кўрсаткичларининг янада яхшиланишига олиб келиши мумкинлигини истисно қилмайди.

«BB» рейтинги ҳамон Ўзбекистон давлат қарзининг ЯИМга нисбатан паст даражаси, сезиларли ташқи захиралар ва иқтисодий ўсишнинг юқори салоҳиятини акс эттиради. Шу билан бирга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМнинг нисбатан пастлиги, хомашё товарларига юқори қарамлик ва ҳали ҳам юқори бўлиб қолаётган инфляция чекловчи омиллар сифатида сақланиб қолмоқда.

Агентлик таъкидлашича, инфляция пасаймоқда. Апрель ойида у 7 фоизни ташкил этган бўлса, бир йил аввал бу кўрсаткич 10,1 фоиз бўлган. Бироқ инфляция ҳали ҳам Марказий банкнинг ўрта муддатли 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичидан юқори бўлиб турибди.

Fitch, шунингдек, депозитлар долларлашуви даражаси пасайганини қайд этган. Хусусан, бу кўрсаткич 2020 йил бошидаги қарийб 40 фоиздан 2026 йил февраль ойида тахминан 21 фоизга тушган. Агентлик прогнозига кўра, валюта захиралари 2025 йилдаги 66 млрд доллардан 71 млрд долларгача ўсади. Захиралар ўсишига 2025 йилда кўп жиҳатдан мамлакат захираларининг қарийб 83 фоизини ташкил этувчи олтин нархининг қимматлашиши туртки бўлган.

Fitch рейтинги оширилишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар қаторида таркибий ислоҳотларнинг изчил ва самарали амалга оширилиши, бошқарув стандартларининг янада яхшиланиши, шунингдек, узоқ муддатли бюджет консолидацияси ва давлат молиясини бошқариш сифатининг оширилишини қайд этган.

Агентлик рейтинг пасайишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар қаторида ислоҳотларнинг секинлашиши, ташқи молиявий ҳолатнинг ёмонлашиши — масалан, пул ўтказмаларининг камайиши ёки хомашё нархларининг тушиши — шунингдек, давлат қарзининг сезиларли ўсиши ёки бюджет буферларининг заифлашишини қайд этган.

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди
Янгиликлар 17:43 · 22.07.2026
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Янгиликлар 17:52 · 21.07.2026
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Янгиликлар 15:23 · 21.07.2026
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил
Иқтисодиёт, Янгиликлар 15:17 · 21.07.2026
Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил
Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз
Янгиликлар 12:22 · 21.07.2026
Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз
Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади
Янгиликлар 11:19 · 21.07.2026
Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади