Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Фойдаланувчиларнинг 58 фоизи ёки 1 млн 497 минг 389 нафари эркаклар, 1 млн 76 минг 637 нафари эса аёллардир.
Ўзбекистонда «Кредитга тақиқ» хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 миллиондан ошди.
Кредит-ахборот таҳлилий маркази (КАТМ) маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига хизматга уланган жисмоний шахслар сони 2 млн 574 минг 26 нафарни ташкил этган.
Фойдаланувчиларнинг 58 фоизи ёки 1 млн 497 минг 389 нафари эркаклар, 1 млн 76 минг 637 нафари эса аёллардир.
Ёш тоифалари бўйича энг катта улуш 26–35 ёшдаги фуқароларга тўғри келади — улар барча фойдаланувчиларнинг 30 фоизини ташкил этади. 26 ёшгача бўлганлар улуши 25 фоиз, 36–45 ёшдагилар эса 24 фоизни ташкил қилган.
46–55 ёшдаги фойдаланувчилар жами рўйхатнинг 12 фоизини, 56 ёш ва ундан катталар эса 9 фоизини ташкил этган.
