Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин

17:20 · 15.07.2026

Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда

14:34 · 15.07.2026

Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти жаримага тортилди

12:14 · 15.07.2026

Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилади

10:14 · 15.07.2026

Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

17:01 · 14.07.2026

Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади

16:44 · 14.07.2026

Марказий банк банклардан онлайн микроқарзлар бўйича суғурта шартларини очиқлашни талаб қилди

11:40 · 14.07.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди

10:20 · 14.07.2026

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

Ҳозирда фуқаролар иш ҳақининг 0,1 фоизи жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилади. Ушбу маблағларга ҳисобланадиган йиллик 10 фоизлик даромад банк омонатларидан қарийб икки баробар кам.

Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

Президент Шавкат Мирзиёев пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Ўн йилда мамлакатда пенсия миқдори 3,3 баробар оширилди, унинг энг кам миқдори минимал истеъмол харажатлари даражасидан юқори белгиланди. 2021 йилгача 1,1 миллион нафар фуқаронинг пенсияси 400 минг сўмдан кам бўлган. Бугунги кунда энг кам пенсия миқдори 878 минг сўмни, минимал истеъмол харажатлари эса 715 минг сўмни ташкил этмоқда.

Тақдимотда жамғариб бориладиган пенсия тизими ривожланган мамлакатларда пенсия маблағлари иқтисодиёт учун узоқ муддатли ресурс вазифасини ўтаётгани қайд этилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда пенсия тизими тўғри йўлга қўйилса, иқтисодиётга узоқ муддатли маблағларни жалб қилиш мумкин. Буни Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари ҳам тасдиқламоқда.

Шу боис пенсия тизимини илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш, жамғариб бориладиган, хусусий ва корпоратив пенсия тизимларини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Ҳозирда фуқаролар иш ҳақининг 0,1 фоизи жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилади. Ушбу маблағларга ҳисобланадиган йиллик 10 фоизлик даромад банк омонатларидан қарийб икки баробар кам.

Шу муносабат билан мазкур тизимнинг жозибадорлигини ошириш ва аҳолини унда фаол иштирок этишга рағбатлантириш бўйича янги механизмлар таклиф қилинди.

Хусусан, ойлик иш ҳақи 7,6 миллион сўмгача (пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 баравари) бўлган фуқаро жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига иш ҳақининг 5 фоизини ўтказса, давлат томонидан қўшимча яна 2,5 фоиз миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

Ойлик иш ҳақи 7,6 миллион сўмдан юқори бўлган фуқаролар учун эса тўланган ижтимоий солиқнинг шу миқдордан ошган қисмининг 1 фоизини уларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиш таклиф этилди.

Пенсия миқдорини ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Амалда пенсия охирги ўн йиллик меҳнат фаолиятидаги беш йиллик иш ҳақидан ҳисобланади. Шунингдек, иш ҳақининг 6 миллион сўмдан юқори қисми ҳисобга олинмайди. Бу айрим ҳолларда фуқаролар пенсиясининг ўртача миқдори пасайишига олиб келмоқда.

Шу боис пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш ҳамда паст даромад олинган айрим даврларни ҳисобдан чиқариш таклиф қилинди. Шунингдек, 2027 йилдан бошлаб пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини ҳозирги 6 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмга ошириш кўзда тутилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, янги тартиб асосида пенсияга чиқадиган фуқароларнинг пенсия миқдори ҳозиргига нисбатан 8 фоизга ошириши мумкин.

Давлат раҳбари пенсия тизимидаги ўзгаришлар миллионлаб фуқароларнинг ҳаёти ва келажагига дахлдор эканини таъкидлаб, ҳар бир таклифнинг ижтимоий ва иқтисодий таъсирини пухта ҳисоб-китоб қилиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Бундай масалаларни аҳоли, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва блогерларни жалб қилган ҳолда очиқ муҳокама қилиш, ислоҳотларнинг мақсади ва кутилаётган натижаларини фуқароларга аниқ тушунтириш вазифаси қўйилди.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин
Янгиликлар 17:20 · 15.07.2026
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин
Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда
Янгиликлар 14:34 · 15.07.2026
Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда
Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти  жаримага тортилди
Янгиликлар 12:14 · 15.07.2026
Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти жаримага тортилди
Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилади
Янгиликлар 10:14 · 15.07.2026
Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилади
Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради
Янгиликлар 17:01 · 14.07.2026
Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради
Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади
Авто, Янгиликлар 16:44 · 14.07.2026
Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади