Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси
Бугун Ўзбекистон аҳолисининг 7 миллиондан ортиғи (1,6 миллионга яқин хонадон) 45 663 та кўп квартирали уйларда истиқомат қилади. Аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиштизими эса анъанавий ёндашувлардан воз кечиб, рақамли ва очиқ бошқарув механизмига ўтмоқда.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан «Кўп квартиралиуйларни бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш соҳасидаамалга оширилаётган ислоҳотлар» мавзусида ташкил этилганочиқ эшиклар кунида маълум қилинишича, соҳага киритилаётганйирик инвестициялар ва замонавий технологиялар уй-жой коммунал хўжалигининг қиёфасини тубдан ўзгартирмоқда:
Рақамли ечимлар: «Менинг уйим» ва «Турар жой» платформалари
Соҳадаги энг катта янгиликлардан бири — бошқарув тизиминингтўлиқ рақамлаштирилаётганидир. Хусусан, «Менинг уйим» ахборот-биллинг тизими мулкдорларга тўловларни онлайн амалгаошириш, хизматлар ҳақида тезкор маълумот олиш, бошқарувташкилотлари ҳисоботларини кузатиш ҳамда муаммолар бўйичаэлектрон мурожаат йўллаб, уларнинг ижросини назорат қилишимконини берди. Бундан ташқари, «Турар жой» миллий ахбороттизими орқали кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати бўйичамаълумотлар электрон шаклда юритилмоқда.
Ҳозирги вақтда тизимда 18 808 нафар ходим меҳнат қилаётганбўлса, янги хизмат турлари ҳисобига ҳар йили қўшимча ишўринлари яратилмоқда. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, кадрлар малакасини ошириш мақсадида 1 400 нафардан ортиқбошқарув органлари раҳбарлари ва 1 270 нафар техник ходимлармахсус курсларда тайёргарликдан ўтган. «Бошқарув органларитомонидан хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантиришучун 90 миллиард сўмдан ортиқ маблағ инвестиция қилинганиҳам моддий-техник базанинг мустаҳкамланаётганидан далолатберади»,-дейилади Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигивазирлиги томонидан берилган маълумотда.

Модернизация ва энергия тежамкорлик
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бошқарув ташкилотларитомонидан 4 339 та уйда 172,4 миллиард сўмлик таъмирлашишлари бажарилган. Айни пайтда куз-қиш мавсумига тайёргарликдоирасида яна 6 686 та кўп квартирали уйда томлар, киришйўлаклари, муҳандислик тармоқлари, электр жиҳозлари ва фасадларнитаъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қолаверса, энергия тежамкор технологияларни жорий этишдоирасида:
- 2025–2026 йилларда 1 617 та уйнинг фасад қисмини базальтқопламаси билан изолясия қилиш режалаштирилган бўлиб, жориййилда 538 та уйда ушбу ишлар якунланди.
- Йил якунига қадар 750 та лифтни таъмирлаш ва янгилашбелгиланган бўлиб, ҳозиргача 542 тасида мазкур ишлар тўлиқбажарилди.
Иссиқлик таъминоти: Сунъий интеллект ва инвестициялар
Республика бўйлаб 16 610 та кўп квартирали уйдаги 761 мингдан ортиқ хонадон ва 2 543 та ижтимоий соҳа объектимарказлашган иссиқлик энергияси билан таъминланади. Ушбутизимда 555 та қозонхона ва 3 784 км иссиқлик тармоқларимавжуд.
Сўнгги йилларда соҳани модернизация қилиш бўйича 150 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилиб, 173 та қозонхона ва 1 274 км иссиқлик тармоқларида қурилиш, реконструкция ишлари олиб борилди. Натижада 3 800 дан ортиқ кўп квартирали уй ва 371 та ижтимоиёбъектнинг иссиқлик таъминоти яхшиланди.

Рақамли мониторинг: Айни пайтда «Hotenergy» биллинг тизими вақозонхоналар ишини онлайн назорат қилувчи платформалар ишгатуширилмоқда. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда когенерациява тригенерация технологияларини жорий этиш, иссиқликтармоқларини сунъий интеллект асосида бошқариш бўйичаистиқболли лойиҳалар бошланган.
2026 йил инвестиция дастури доирасида йилнинг биринчи ярмида71,8 км иссиқлик тармоқлари қурилиб, 19 та иситиш қозониўрнатилди. Йил якунига қадар эса жами 153,7 км иссиқликтармоқлари ва 61 та қозонни ишга тушириш мўлжалланган. Бундан ташқари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида41 та қозон, 25,8 кмда иссиқлик тармоқлари ва 91 та ёрдамчиускуналарни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Ичимлик суви ва оқова сув тизими: Глобал лойиҳалар вамақсадли кўрсаткичлар
Бугун Республикада 31 миллиондан ортиқ (82,8 фоиз) аҳолимарказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Ушбуинфратузилма учун 11 435 та сув иншооти, 108,4 минг км сувтармоқлари ва 2 345 та махсус техника жалб этилган. Оқова сувхизматлари эса 8,3 миллион нафар аҳолига (21,8 фоиз) кўрсатилмоқда.

Сўнгги 8 йил давомида соҳани ривожлантириш учун 20 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиб, 36 минг км сув тармоқларива 3,5 мингдан ортиқ иншоотлар барпо этилди. Сув таъминотиинфратузилмасини янгилаш мақсадида халқаро молия институтларибилан ҳамкорликда умумий қиймати 2,7 миллиард доллар бўлган23 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
2026 йилдаги қурилишлар ва жорий ҳолат:
Жорий йилда барча дастурлар доирасида 1,7 триллион сўммаблағ ҳисобидан 137 та объектда қурилиш ишлари олибборилмоқда. Унга кўра, 1 253,4 кмда ичимлик суви, 231,1 кмда оқава сув тармоғи ҳамда 80 та ичимлик сув ва 37 та оқова сув иншоотлари барпо этилмоқда. 2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, ушбу ишлар учун 893,1 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиб, 748,3 км ичимлик сув ва101,1 км оқова сув тармоқлари қурилди. Режага мувофиқ 27 та ичимлик сув ҳамда 12 та оқова сув иншоотлари фойдаланишгатопширилди.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йил якунигақадар аҳолининг марказлашган ичимлик суви билантаъминланганлик даражасини 83,5 фоизга, оқова сув хизматлариданфойдаланишни эса 23 фоизга етказиш режалаштирилган.
Матбуот анжуманида шу каби маълумотлар мутасаддилар томонидан қатнашчиларга тақдим этилгач, сенаторлар ва вазирлик ходимлари ўртасида қизиқтирган масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.
