ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади

14:22 · 16.07.2026

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

12:25 · 16.07.2026

Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади

10:45 · 16.07.2026

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди

10:05 · 16.07.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин

17:20 · 15.07.2026

Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда

14:34 · 15.07.2026

Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти жаримага тортилди

12:14 · 15.07.2026

Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилади

10:14 · 15.07.2026

Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

17:01 · 14.07.2026

Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади

16:44 · 14.07.2026

Марказий банк банклардан онлайн микроқарзлар бўйича суғурта шартларини очиқлашни талаб қилди

11:40 · 14.07.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди

10:20 · 14.07.2026

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади

Портал орқали рақамни вақтинча ўчириш ёки ёпиш, унга уланган пулли хизматларни кўриш ҳамда виртуал карта очиб, давлат хизматлари учун тўлов қилиш имконияти яратилади.

ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади

1 октябрдан ЯИДХПда фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган барча телефон рақамлари ва банк карталарини кўриши мумкин бўлади. Бу 15 июлда қабул қилинган президент қарорида назарда тутилган.

Хусусан, фуқаролар телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиш учун ариза бериши, кейин эса уни қайта фаоллаштириши мумкин бўлади. Шунингдек, портал орқали фойдаланилмаётган телефон рақамига хизмат кўрсатишни тўхтатиш имконияти ҳам яратилади.

Бундан ташқари, ЯИДХПда муайян телефон рақамига уланган пуллик хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилади.

Банк карталарига оид қисмда эса портал орқали карта эмитенти бўлган банкка картани блоклаш ёки ёпиш ҳақида ариза юбориш мумкин бўлади. Бунда операция фуқаронинг электрон мурожаати асосида картани чиқарган банк томонидан амалга оширилади.

Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасида мазкур хизматларни кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни ишлаб чиқиш назарда тутилган. Ҳукумат қарорлари лойиҳалари август ойида тайёрланиши, сервисларни ишга тушириш бўйича амалий чоралар эса 2026 йил сентябрь ойида қабул қилиниши белгиланган.

Виртуал карта

1 сентябрдан ЯИДХПда тижорат банкларининг виртуал тўлов карталарини жорий этиш ҳам режалаштирилган. Фойдаланувчи унга ўзининг амалдаги банк картасини бириктириши ва давлат хизматлари учун портал орқали тўловларни амалга оширишда фойдаланиши мумкин бўлади.

Виртуал картани очиш, уни тўлдириш, шунингдек, унда қолган маблағни фойдаланувчининг бошқа банк картасига ўтказиш учун комиссия ундирилмайди.

Ҳужжатда, шунингдек, қуйидаги маблағларни автоматик равишда қайтариш назарда тутилган:

  • ортиқча ёки нотўғри тўланган маблағлар;
  • асоссиз рад этилган давлат хизмати учун тўланган маблағлар;
  • кечиктирилган хизмат учун амалга оширилган тўловлар.

Бу маблағлар фуқаронинг виртуал тўлов картасига алоҳида ариза топшириш талаб этилмаган ҳолда қайтарилади.

Май ойида Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари соҳасида бюрократияни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни маъқуллаган эди. Ўша пайтда Ўзбекистонда 1041 та давлат хизмати мавжуд бўлиб, уларнинг 80 фоизи онлайн кўрсатилар, бироқ тизимда ортиқча тартиб-таомиллар ва такрорланувчи талаблар сақланиб қолган эди. 2030 йилга қадар 783 та хизматда «ноль бюрократия» тамойилини жорий этиш, 550 та хизматни электрон шаклга, яна 80 тасини проактив ва композит форматга ўтказиш, 80 та хизмат кўрсатиш муддатини ўртача 13 кундан 6 кунга қисқартириш ҳамда 25 турдаги хизматлар бўйича тўловларни камайтириш режалаштирилган. Бу аҳолига ҳар йили давлат идораларига қатнаш харажатларидан 35 млрд сўмгача, йиғимлар қисқариши ҳисобига эса 851 млрд сўмгача маблағни тежаш имконини бериши кутилмоқда.

ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади
Янгиликлар 14:22 · 16.07.2026
ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади
Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 12:25 · 16.07.2026
Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда
Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади
Янгиликлар 10:45 · 16.07.2026
Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
Янгиликлар 10:05 · 16.07.2026
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин
Янгиликлар 17:20 · 15.07.2026
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин
Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда
Янгиликлар 14:34 · 15.07.2026
Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда