Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Uzbekistan Airways учувчиларни саралаш учун ҳужжатлар қабул қилишни бошлади

Қабул икки тоифадаги учувчилар учун ўтказилади

Uzbekistan Airways учувчиларни саралаш учун ҳужжатлар қабул қилишни бошлади
Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати

Uzbekistan Airways 1 ноябрдан бошлаб авиация техникасига қайта тайёрлаш мақсадида номзодларни саралаш учун ҳужжатлар қабул қилинишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, саралаш танловида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш 2021 йилнинг 1 ноябридан бошлаб 2021 йилнинг 31 декабрига қадар амалга оширилади. Қабул фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш билим юртлари битирувчилари ҳамда фуқаро авиацияси учувчиси гувоҳномаси соҳиблари ўртасида амалга оширилади.

Фуқаро авиацияси учувчиларни тайёрлаш билим юртлари битирувчилари орасидаги номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • Ўзбекистон фуқаролигига эга 21 ёшдан 35 ёшгача бўлган фуқаролар;
  • амалдаги паспорт ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома (ID Card), шунингдек халқаро паспортнинг мавжудлиги;
  • учувчилар билим юртини тамомлагани тўғрисидаги диплом (сертификат) ҳамда тайёргарлик ҳажми ва бир ёки икки двигателли ҳаво кемаларида 150 соатдан кам бўлмаган парвоз соатларини тасдиқловчи ҳужжат;
  • учувчилар билим юртини тамомлаганидан кейин 24 ойдан ортиқ бўлмаган танаффус;
  • IR (Instrument rating) дастури бўйича ўқув курсини тугатгани тўғрисидаги сертификат;
  • Парвоз китобчаси ёки унинг аналоги;
  • ICAO шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи хорижий давлат ёки Ўзбекистон Авиация маъмурияти томонидан берилган амалдаги ҳужжат;
  • FA учувчиси (CPL) гувоҳномаси;
  • Ўзбекистонда тан олинган олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (нострификация), агар мавжуд бўлса;
  • эркак номзодлар учун ҳарбий хизматга яроқлилик белгиси билан Ўзбекистон ҳарбий гувоҳномасининг мавжудлиги.

Фуқаро авиацияси учувчиси гувоҳномаси соҳиблари орасидан номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • Ўзбекистон фуқаролигига эга 50 ёшдан ошмаган шахслар;
  • амалдаги паспорт ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома (ID Card), шунингдек халқаро паспортнинг мавжудлиги;
  • ҲКК (ҳаво кемаси командири) ёки иккинчи учувчи сифатида 500 соатдан кам бўлмаган парвоз вақти;
  • хорижий давлат ёки Ўзбекистон Авиация маъмурияти томонидан берилган FA учувчиси гувоҳномаси (CPL, ATPL);
  • Ариза берилган санагача 12 ойдан кам бўлмаган муддатдаги парвоз ишидаги танаффус;
  • FA учувчилар билим юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
  • ICAO шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи хорижий давлат ёки Ўзбекистон
  • Авиация маъмурияти томонидан берилган амалдаги ҳужжат;
  • меҳнат дафтарчаси ёки сўнгги 5 йил давомида фаолият юритган ва эгаллаб турган лавозими тўғрисидарасмий маълумот;
  • Uzbekistan Airways томонидан эксплуатация қилинаётган ҳаво кемасида қайта тайёргарликдан ўтгани тўғрисидаги ҳужжат (агар номзодда шундай ҳужжат бўлса);
  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясида учувчи сифатида ишлашга қандай сабаб асосий туртки бўлгани тўғрисида ўзбек, рус ёки инглиз тилларида мотивацион хати;
  • Ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тавсиянома.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Ригага авиақатновлар сонини ошириши маълум қилинганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди