Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Япониянинг JICA агентлиги Фарғонада ипакчиликни тадқиқ қилиш учун грант ажратади

Япониядан сифатли ипак ишлаб чиқаришга мўлжалланган махсус ускуна олиб келинади

Япониянинг JICA агентлиги Фарғонада ипакчиликни тадқиқ қилиш учун грант ажратади
Фото: Statnews

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида «Фукусима-Ўзбекистон» маданий иқтисодий алоқалар жамиятининг Токиодаги офиси раҳбари Накада Юкими ҳамда Three Lamps Inc. корхонаси президенти Масахито Саммё билан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, «Фукусима-Ўзбекистон» жамияти 1993 йилда япон жамоат арбоби Тосио Сисидо томонидан ташкил қилин  ган бўлиб, унинг фаолияти икки давлат ўртасидаги маданий ва академик алмашинувлар ҳамда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, жумладан ипакчилик саноатини ривожлантиришга қаратилган.

Қайд этилишича, учрашувда жамият томонидан амалга оширилаётган маданий-гуманитар, таълим ва иқтисодий соҳалардаги чора-тадбирлар ҳамда унинг келгусидаги режалари ҳақида фикр алмашилган.

Жумладан, Юкуми Накада жамият ташаббуси билан JICA томонидан Japan Silk and Silk Thread Development уюшмасига Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида ипакчилик саноатини тадқиқ қилишга мўлжалланган грант ажратилганлиги ҳамда ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан меморандум имзоланганини маълум қилди.

Ушбу лойиҳа 2022 йилнинг мартидан 1 йил давомида амалга оширилади ва унинг доирасида Япониядан сифатли ипак ишлаб чиқаришга мўлжалланган махсус ускуна олиб келиниб, япон мутахассислари томонидан тадқиқотлар амалга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон ипакчилик соҳасида бой тажриба ва юксак салоҳиятга эга мамлакат экани таъкидланиб, ушбу соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва унинг истиқболлари тўғрисида батафсил маълумот берилган.

Учрашув якунида жамият билан ҳамкорликда Японияда ипакчилик ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган корхоналарнинг Ўзбекистонга таништирув ташрифларини амалга оширишга келишиб олинган.

Аввалроқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 19,5 миллион евро ажратиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратилиши ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди