Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Ўзбекистон 9 ойда қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад қилди?

Қовун ва тарвуз экспорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 21,8 минг тоннага камайган

Фото: «РИА Новости»

Ўзбекистон январь-сентябрь ойларида хорижга 21,7 миллион долларлик қовун ва тарвуз экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 21,7 миллион долларга тенг бўлган 79,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Қовун ва тарвуз экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,8 минг тоннага камайган.

Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

  1. Қозоғистон — 33,1 минг тонна;
  2. Россия — 20,1 минг тонна;
  3. Қирғизистон — 13 минг тонна;
  4. Украина — 5,6 минг тонна;
  5. Латвия — 2,9 минг тонна;
  6. Беларусь — 1,4 минг тонна;
  7. Германия — 1,2 минг тонна;
  8. Тожикистон — 1,1 минг тонна;
  9. Молдова — 298,7 тонна;
  10. Польша — 248,5 тонна;
  11. Швеция — 56,1 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон 10 ойда қанча электротехника маҳсулотлари экспорт қилгани маълум бўлганди.