Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Тошкентда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича тренинг ва семинар ўтказилди

Тадбирлар давомида хорижий экспертларнинг тақдимотлари бўлиб ўтди

Тошкентда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича тренинг ва семинар ўтказилди
Фото: Инвестициялар ва ташқи саво вазирлиги матбуот хизмати

Тошкентда 10 ноябрдан 12 ноябрга қадар Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича тренинг ва семинар ўтказилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи саво вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, пойтахтда «Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида тўлов баланси ва савдо сиёсати» мавзусида тренинглар ҳамда хусусий сектор вакиллари учун «Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш, хизматлар савдоси ва ички қўллаб-қувватлаш бўйича ЖСТ қоидалари» мавзусида семинар ўтказилган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи саво вазирлиги матбуот хизмати

Тадбирлар Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига кўмаклашиш» дастури доирасида ташкил этилган. Уларда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов раҳбарлигидаги Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокаралар гуруҳи вакиллари, UNCTAD/WTO Халқаро савдо маркази экспертлари, вазирликлар, тармоқ бирлашмалари, ишбилармонлар ассоциациялари ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирок этган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи саво вазирлиги матбуот хизмати

Тадбирлар давомида хорижий экспертларнинг тақдимотлари бўлиб ўтган. Уларда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг афзалликлари ва муаммолари, ушбу жараёнда хусусий секторнинг роли, «Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига кўмаклашиш» дастури доирасида ўзбек бизнеси вакилларига техник кўмак кўрсатиш йўналишлари очиб берилган.

Шунингдек, иштирокчилар ЖСТ доирасида хизматлар савдосини тартибга солувчи битимлар, хизматлар савдоси бўйича музокаралар хусусиятлари ҳамда музокаралар жараёнида хусусий сектор ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб жиҳатлари билан танишган.

Аниқ ҳолатлар мисолида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда уларни хорижий етказиб берувчиларнинг инсофсиз рақобатидан ҳимоя қилиш механизмлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлишининг хизмат кўрсатиш соҳасига таъсири муҳокама қилинган.

Аввалроқ Туркия шаҳарларида Made in Uzbekistan кўргазмаси ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди