Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 22:30 · 14.11.2021

Кам даромадли имом-хатиблар, нархи ошган бензин ва ойликка яшаётган ўзбекистонликлар — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Кам даромадли имом-хатиблар, нархи ошган бензин ва ойликка яшаётган ўзбекистонликлар — ҳафталик дайжест
Фото: «bigstockphoto.com»

Яна бир ҳафта (8–14 ноябрь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Хусусийлаштирилаётган «Ўзсаноатқурилишбанк»

Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни давлат объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Маълум қилинишича, 32 та йирик давлат активини сотиш, «Ўзсаноатқурилишбанк»ни хусусийлаштириш, давлат корхоналарининг 368 та носоҳавий ва самарасиз активларини савдога чиқариш режалаштирилган. Ҳудудларда 770 та актисв сотишга тайёрланган. Булар орқали бюджетга қарийб 10 триллион сўм тушум таъминланиши кўзда тутилган.

Президент давлат корхоналарига стратегик инвесторларни жалб қилиш, фақат мавжуд қувватларни ишлатиш билан чекланмасдан, корхоналар фаолиятини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган. «Навоийазот» акциядорлик жамияти негизида учта алоҳида корхона ташкил этган ҳолда, «кимё саноати кластери» фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу кластер инфратузилмасини бошқариш учун тажрибали хусусий оператор жалб қилинади.

Ойликка яшаётган ўзбекистонликлар

Ўзбекистон Марказий банки томонидан аҳолининг турли гуруҳлари истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича навбатдаги сўровлар ўтказилди. Қайд этилишича, 2021 йилнинг III чораги якуни бўйича ўтказилган сўровда респондентларнинг келгуси даромадлари бўйича кутилмалари II чоракдаги 7,3 банддан 8,8 бандгача юқорилаган. Кузатувларга кўра, сўровда иштирок этган даромадлари 7 миллион сўмгача бўлган респондентлар улуши жамига нисбатан 86 фоизни ташкил этмоқда (II чорак якунлари бўйича — 83 фоизга тенг).

Маълум бўлишича, иштирокчиларнинг қарийб 70 фоизи даромадларининг асосий манбаи ойлик иш хақи, 15 фоизга яқини эса тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадларга тўғри келишини таъкидлашган. Хориждан пул ўтказмаларни қайд этган респондентлар улуши эса 3,4 фоизга тенг.

Фото: Марказий банк ҳисоб-китоблари

Шу билан бирга, ҳудудлар кесимида ҳам расмий ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи эканини кўриш мумкин. Хусусан, Тошкент шаҳри (68,8 фоиз), Бухоро (61 фоиз), Андижон (58,7 фоиз) ва Тошкент вилоятлари (58,1 фоиз) респондентлари жавобаларида ойлик моашнинг асосий даромад сифатида юқори улушлар қайд этилган.

Кам даромадли масжид имом-хатибларига тўланган маош

Ўзбекистонда фаолият юритаётган молиявий ночор, кам даромадли масжид имом-хатиблари учун фонд томонидан 2018 йилдан узлуксиз ойлик маош тайинланиб, ўтган вақт мобайнида 6 миллиард 976 миллион сўмдан зиёд маблағлар маош сифатида тўлаб берилган.

Пандемия даврида республикамиздаги 2090 дан ортиқ масжидда меҳнат қилаётган имом-хатиб, имом ноиби, мутавалли, муаззин, қоровул ва бошқа техник ходимларнинг барчаларига моддий ёрдам учун 65 миллиард 873 миллион сўм хайрия сифатида ажратилган.

«Зарубежнефть» Jizzax Petroleum улушини сотиб оладими?

«Зарубежнефт» Ўзбекистондаги энг йирик нефть компанияси Jizzax Petroleum улушини сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Маълум қилинишича, Ўзбекистон бозорига кириш шартлари ҳали келишиб олинмаган.

Хабарда ёзилишича, ҳозирда Jizzax Petroleum мамлакатдаги энг йирик нефть компанияси ҳисобланади. У 105 та кон, ишлаб чиқаришнинг қарийб 70 фоизи (тахминан 500 минг тонна нефть) ва веб-сайтда қайд этилганидек, тасдиқланган нефть захираларининг тахминан 22 фоизини (600 миллион баррель, маълумотларига кўра) ўз ичига олади.

«Коммерсантъ» суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, «ЛУКОЙЛ»га ҳам Jizzakh Petroleum таклиф этилган, бироқ ҳамкорлик натижа бермаган. Нашр маълумотларига кўра, Jizzax Petroleum’ни Кипрнинг Belvor Holding Limited компанияси назорат қилади. Кипр реестрига кўра, компания Eriell нефть конлари хизматлари компанияси бошқаруви раиси ва асосий акциядори Бахтиёр Фозиловга тегишли.

Нархи ошган бензин

Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён республика товар-хом ашё биржасининг автомобиль бензини сегментида нархларни ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Маълум қилинишича, 2021 йилнинг бошидан буён АИ-80 маркали бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 миллион 700,2 минг сўмдан 9 миллион 302,8 минг сўмгача, яъни 63,2 фоизга ўсган. Биржа савдоларига қўйилаётган мазкур маркали бензиннинг аксарият қисми, яъни 84 фоизи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳиссасига тўғри келади.

Кўриб чиқилаётган даврда мазкур маркали бензиннинг бошланғич баҳоси ўртача 70 фоизга ўсиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 миллион 5 минг сўмни ташкил қилган. Ўтказилган очиқ биржа савдолари натижасида АИ-80 маркали бензинининг бошланғич ва биржа нархлари ўртасида тафовут ўртача 1 фоиздан ошмаган. Яъни бензин биржа савдолари давомида ўзининг деярли бошланғич баҳосида сотилган.

«Фақат 10 дақиқадан 2 соатгача» узилаётган электр

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги электр энергияси таъминотининг сезиларли даражада яхшилангани юзасидан баёнот берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар ҳали ҳам учраб турибди. Бироқ кўп ҳолларда, бу 10 дақиқадан 2 соатгача бўлган қисқа муддатли узилишларни ташкил қилади.

«Бироқ, шуни ҳам эсда тутиш керакки, яқин ўтмишда барчамиз ‘оммавий ўчириш’ ҳолатига дуч келар эдик. Аслида, бу энергия сарфини тежаш учун маълум бир жадвалга мувофиқ амалга оширилган узилишлар эди. Фақатгина 5 йил олдин тугатилган ‘оммавий ўчиришлар’нинг сабаби эса оддий. Йиллар давомида электр энергияси истеъмоли ўсишига қарамай, бир хил энергия баланси шаклланган ва мавжуд балансни тенг тақсимлаш мақсадида деярли ҳар куни 6 ёки ундан кўпроқ соатга электр энергия таъминотида узилишлар рўй берган. Масалан, ўша йилларда Қашқадарё вилоятида ана шундай режали ўчиришлар кунига 18 соатгача етган. Аҳолининг сўзларига кўра, ўша вақтларда эрталаб ва кечқурун фақат 2-3 соат электр энергияси берилган холос», дейилади вазирлик баёнотида.

Ўзбекистонлик дастурчиларни мақтаган Путин

Ўзбекистонлик 5 нафар ёш қиз «AI Journey 2021» халқаро конференциясида иштирок этди ва унинг доирасида Россия Президенти Владимир Путинга ўз лойиҳасини тақдим этиш имкониятига эга бўлди.

Таъкидланишича, лойиҳа жамоа томонидан икки ҳафта ичида ишлаб чиқилган.  Лойиҳа Ўзбекистонда «AI Journey 2021» халқаро конференцияси доирасида Россия Президенти олдида  тақдим этилган. 500 дан ортиқ иштирокчилар орасида «IT Queens» жамоаси ғолиб бўлган ва халқаро майдонга чиқиш, шунингдек, шахсан гапириб, муаммога замонавий ечимини тақдим этиш имкониятига эга бўлган. Қизлар «Data Lady» махсус номинацияси ғолиби бўлган.

«Ушбу ишланмалардан одамлар манфаати учун фойдаланиш, шунингдек, қизиқарли, чиройли ва оммабоп маҳсулотлар яратиш мумкин.  Энг муҳими эса, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар ёрдамида инсонлар ҳуқуқлари бузилганда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш йўлларини топиш мумкин.  Бу шундан далолат берадики, агар тўғри, ижобий йўналишда фикр юритилса, технологик тараққиёт билан боғлиқ бўлган барча таҳдидларга қарамай,  доимо тўғри ечимни топиш мумкин.  Ҳар доим, ҳар қачон шундай бўлган ва Худога шукур, бу сиз каби қизлар шарофати билан бугун содир бўлмоқда», — деган Владимир Путин.

«Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 12 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлисга киритилди. Маълум қилинишича, 10 та боб ва 58 та моддадан иборат қонун лойиҳасини тайёрлашда Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки ва АҚШ Ғазначилигининг 13 нафар эксперти иштирок этган. Лойиҳа юзасидан 9 та вазирлик ва идоранинг экспертиза хулосалари олинган.

Хабарга кўра, қонун лойиҳасида давлат қарзини бошқаришга доир асосий қоидалар ва давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан энг юқори миқдори белгиланмоқда.

Олиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди