Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Бизнес 21:20 · 15.11.2021

Германия тараққиёт банки Ўзбекистонда 29,8 млн евролик лойиҳа амалга оширади

Банк кредитлари Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади

Германия тараққиёт банки Ўзбекистонда 29,8 млн евролик лойиҳа амалга оширади
Фото: Sputnik

Ўзбекистон Президентининг 12 ноябрдаги «Германия тараққиёт банки иштирокида ‘Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужжатда Германия тараққиёт банки (KfW) томонидан Ўзбекистонда «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини молиялаштириш учун Ўзбекистон ва Германия ўртасида қарз ва грант битимлари имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинади. Лойиҳанинг умумий қиймати 29,8 млн евро бўлиб, шундан:

  • 26,8 миллион евро KfW’нинг кредитини;
  • 3 миллион евро лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ консультация хизматлари учун KfW грантини ташкил этади.

Маълум қилинишича, кредит йиллик 2 фоизли ставкада, 10 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 30 йил муддатга ажратилади. Лойиҳа Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида амалга оширилади. Амалга ошириш муддати — 4 йил (2021–2024 йиллар).

Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланган:

  • Лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари ва маблағлардан фойдаланиш жадвали;
  • лойиҳа доирасида KfW кредитини ва унинг фоиз тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали;
  • лойиҳани амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси».

Шу билан бирга, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Жумладан, қуйидаги топшириқлар берилган:

а) Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Миллий банк» билан биргаликда KfW билан келишган ҳолда бир ой муддатда лойиҳа доирасида иштирок этувчи молиявий ташкилотларни танлаб олиш мезонларини ва бериладиган кредитни молиялашнинг муддатлари ва шартлари (валюта хатарини ҳисобга олган ҳолда), сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда KfW кредитидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш;

б) Молия вазирлигига KfW қарз маблағларини лойиҳада иштирок этувчи молиявий ташкилотларга:

  • Ўзбекистон валютасида қайта кредитлашда «Миллий банк»нинг асосий ставкасидан кам бўлмаган ставкада;
  • еврода қайта кредитлашда жалб қилинаётган кредит ставкасининг 25 фоизидан ошмайдиган миқдорда Ўзбекистон маржаси билан тақдим этиш.

Шунингдек, лойиҳада иштирок этувчи молиявий ташкилотларга қуйидаги вазифалар юкланган:

  • кредит линиясини бошқариш;
  • KfW кредитининг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш;
  • сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳисобот ва мониторингни юритиш.

Маълумот ўрнида, ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13 ноябрдан йилдан кучга кирган.

Аввалроқ Германия компанияси Ўзбекистонда лаборатория омборхонаси қуриш учун 300 минг доллар ажратиши хабар қилинганди. Шунингдек, «Ўзсаноатқурилишбанк» Германия банки билан 80 миллион евролик битим имзолагани ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади