Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида бензин ва суюлтирилган газнинг кунлик ўртача нархи тушди

Биржада 15–21 ноябрь кунлари 2 трлн 135,4 млрд сўмлик товарлар сотилган

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида бензин ва суюлтирилган газнинг кунлик ўртача нархи тушди
Фото: «amsrus.ru»

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»нинг барча савдо платформаларида 15–21 ноябрь кунлари 2 триллион 135,4 миллиард сўмлик товарлар сотилди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, сотилган товарлар ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 26,3 фоизга кўпдир. Бунда сотувларнинг 85,1 фоизи — биржа савдолари; 0,1 фоизи — кўргазма-ярмарка савдолари; 14,5 фоизи — электрон давлат харидлари ва 0,3 фоизи — авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келган.

Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 829,2 миллиард сўмни ташкил қилган. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 39,4 миллиард сўмлик маблағлари тежалган.

Таъкидланишича, кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 818,0 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилган. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйган. Шу жумладан биржада АИ-80 русумли автомобиль бензинининг нархи сезиларли пасайган. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3,3 минг тоннани ташкил қилган.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 миллион 129,4 минг сўмдан 9 миллион 168,4 минг сўмгача, яъни 9,5 фоизга пасайган. Ҳафта якунига кўра биржа бозорининг мазкур сегментида таклиф даражаси 3,1 фоизгача ўсган. Биржа савдолари орқали бензинни сотиб олган харидорларнинг сони 32 тадан 143 тагача, яъни 4,5 бараварга ўсган.

Шунингдек, биржа савдоларига 4666,0 тонна суюлтирилган газ қўйилган ва ундан 4344,0 тоннаси, яъни 93,1 фоиз ҳажми сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 110 харидор иштирок этган.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 миллион 874,1 минг сўмдан 3 миллион 836,9 минг сўмга, яъни 1,0 фоизга пасайган. Шунингдек, суюлтирилган газнинг ўртача ҳафталик котировкаси 3 миллион 855,8 минг сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари, биржа савдоларига 301 857,0 тонна цемент қўйилган ва улардан 120 957,0 тоннаси, яъни 40,1 фоизи сотилган. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 24,2 минг тоннани ташкил қилган.

Шунингдек, кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 504,7 минг сўмдан 501,4 минг сўмгача, яъни 0,6 фоизга пасайган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 216 харидор иштирок этган. Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг ўртача ҳафталик котировкаси 499,3 минг сўмни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 9 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда газ захирасининг куз-қиш мавсумига етиш-етмаслиги бўйича маълумот берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди