Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Бизнес 20:50 · 10.12.2021

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор компанияга бир неча миллиардлик лойиҳалар тендерсиз берилгани айтилмоқда

Объектлар ҳукумат ҳужжати билан тақдим қилинган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор компанияга бир неча миллиардлик лойиҳалар тендерсиз берилгани айтилмоқда
Фото: Ëшлар иттифоқи матбуот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт қурилиш инжиниринг» давлат унитар корхонаси буюртмасига биноан Тошкент шаҳрида 140 ўринли Перинатал марказ ва 160 ўринли Она ва бола маркази қурилишининг иккинчи босқичи бажарилмоқда. Бу ҳақда Telegram’даги davletovuz канали хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йил учун тасдиқланган манзилли дастурга кўра, ушбу иккита объектнинг баҳоси 189,5 миллиард сўмни ташкил қилади. Объектлар тендерсиз ҳукумат ҳужжати билан тақдим қилинган.

«Буюртмани Eco House-Group МЧЖ амалга оширмоқда. 2018 йилда очилган мазкур компания номини ўзгартириб туришни яхши кўради. Бундан олдин Whitecity Construction, Renaissance Company каби номларда ҳам фаолият юритиб кўрган. Компания анча машҳур. Тошкент ва Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриб келади», дейилади хабарда.

Канал муаллифига кўра, компания, шунингдек, Зангиота туманида Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини барпо этишда ҳам бош пудратчи сифатида тендерсиз жалб қилинган, бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш ва қуриш ишларига рухсат берилган.

«Сахий Тикланиш ва тараққиёт жамғармамиздан 50 миллион доллар ажратиш кўзда тутилган. Компания, аллақачон, 213,5 миллиард сўмлик пудрат шартномасини тузиб, иш олиб бормоқда. Худди шу компания 2020 йилда Мирзо Улуғбек туманидаги Геология фанлари университети бино ва иншоотларини реконструкция қилиш бўйича 357,6 миллиард сўмлик пудрат шартномасига эга эди. Бу объектни ҳам тендерсиз ҳукумат ҳужжати билан олган», дейилади хабарда.

Муаллифнинг юридик шахслар реестрига таяниб хабар беришича, Eco House-Group МЧЖнинг 82,40 фоиз улуши Асатов Нодиржон Худойберди ўғлига, 17,6 фоизи эса Мирвохитов Мирсаид Мирфатух ўғлига тегишли.

Фото: Telegram / @davletovuz

«2020 йилнинг ўрталаригача компаниянинг 40 фоиз улуши Исраилов Исмаилга тегишли эди. Кейинчалик, у ўз улушини юқоридаги шахсларга ўтказган. Whitecity Construction бренди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тўлиқ эгалик қиладиган J-United Group МЧЖга тегишли», дейилади хабарда.

Аввалроқ Хоразм вилоятида ҳоким ўринбосарининг укаси 20,4 миллиард сўмлик тендерни ютиб олгани хабар қилинганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди