Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Бизнес 19:30 · 18.12.2021

Korzinka асосчиси Зафар Ҳошимов Маkro супермаркети билан муносабатлари ҳақида гапирди

Тадбиркор савдо тармоқлари ўртасидаги рақобат муҳитига ҳам баҳо берган.

Korzinka асосчиси Зафар Ҳошимов Маkro супермаркети билан муносабатлари ҳақида гапирди
Архив фото: Халқаро пресс-клуб

Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов компаниясининг Маkro тармоғи билан ашаддий рақобатга киришишига ҳали анча борлигини таъкидлади. Бу ҳақда у «Ular» лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, у Маkro раҳбарияти билан касбий жиҳатдан яхши ва профессионал муносабатларга эга.

«Рақобатчиликка рақобат бор, лекин адоват йўқ. Бозорнинг ўзи ҳали кучли рақобат қиладиган даражага етиб келмаган. Ҳозирги кунда Makro билан бизни бирлаштирсангиз ҳам бу корхоналарнинг савдоси бутун бозорнинг 5-6 фоизига тўғри келади. Дейлик, катта денгизда 2 та кичкина кема чиқиб сув талашмайди-ку», — деган Зафар Ҳошимов. 

Тадбиркор бундан ташқари, Европа давлатлари, хусусан Францияда 92 фоиз аҳоли озиқ-овқатни супермаркетлардан сотиб олишини, яъни бу мамлакатлар бозорида ўсиш учун жой деярли қолмаганини қайд этган.

«Улар ўсса, 2 фоиз ўсар, балки. Бизда ҳамма супермаркетлар тармоқларини бирлаштириб ҳисоблаганда бу кўрсаткич 10 фоизга етмайди. Шунинг учун бир-бирини ёмон кўрадиган, ашаддий рақобатчиликка ҳали анча бор», — деган Korzinka асосчиси.

Маълумот учун, Korzinka супермаркетлар тармоғи фаолият олиб борадиган чакана савдо секторида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келувчи чакана савдо товар айланмаси 2020 йилда 5 миллион 828 минг 400 сўмни ташкил этган. Шунингдек, мазкур йилда чакана савдо товар айланмаси умумий ҳажми 199 триллион 518 миллиард 800 миллион сўмни ташкил этган.

Korzinka’нинг супермаркетлар тармоғи эса 1996 йилда фаолиятини бошлаган. Супермаркетлар бу номни олгунга қадар Angelsey Food номи билан ишлаб келган. Эски ном талаффуз қилишда қийин бўлгани, ҳар ким ўзи хоҳлагандек айтгани ҳамда шунга ўхшаш бошқа бир дўкон борлиги сабаб содда ва қулай бўлган Korzinka’га алмаштирилган. 2020 йил маълумотларига кўра, тармоқнинг 54 та дўкони мавжуд бўлиб, уларда 4300 нафар ҳодим ишлайди.

Аввалроқ Зафар Ҳошимов муваффақиятсиз бизнеси — «CityTaxi» тарихи ҳақида гапиргани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди