Британия бадавлат мигрантлар учун мўлжалланган «олтин виза» дастурини ёпди
«Қоидалар бўйича ўйнашни» истаганлар «инноватор визаси»ни олиши мумкин бўлади.

Буюк Британия барча миллатларга мансуб янги мурожаат этувчилар учун Буюк Британияга инвестиция визаси дастурини бекор қилди. Бу ҳақда ҳукумат веб-сайтида маълум қилинган.
Қайд этилишича, мамлакат иқтисодиётига камида 2 миллион фунт стерлинг (2,7 миллион доллар) сармоя киритганлар учун «олтин виза» бериш дастури ёпилган. Бунга ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган пуллар қироллик молия тизимига «қуйилиш»идан қўрқиш сабаб бўлган.
Аниқлик киритилишича, Британия расмийлари суиистеъмолликни камайтириш мақсадида дастурни ислоҳ қилиш бўйича ишларни амалга оширган, аммо Ички ишлар вазирлиги барибир уни ёпишга қарор қилган.
«Бу фирибгарлик ва ноқонуний молиявий оқимларга қарши курашимизнинг бошланиши, холос», — дейди Британия ички ишлар вазири Прити Патель.
Қарор тизимдан суиистеъмол қилмоқчи бўлганларга қарши қабул қилинган. Шу билан бирга, Буюк Британияга келишни ва «қоидалар бўйича ўйнашни» истаганлар «инноватор визаси» олиши мумкин бўлади.
Амалдаги механизмга кўра, Буюк Британияда инновацион бизнес яратишни режалаштирган ва камида 50 минг фунт стерлинг (68 минг доллар) инвестиция қилишни режалаштирган шахс «инноватор визаси»ни олиши мумкин.
Аввалроқ






