Canon фото функцияли кузатув камерасини тақдим этди
Янги камера 500 евро туради

Canon суратга олиш имкониятига эга PowerShot PX хавфсизлик камерасини тақдим этди. Canon PowerShot PX 2021 йилдаёқ сотувга чиқарилади.
Янги технология Full HD (1920х1080 пиксел) ўлчамдаги фотосурат ва видеоларни яратиш имкониятига эга 11,7 мегапикселли сенсор билан жиҳозланган. Қурилма горизонталь 340 даража ва вертикал 110 даража кўриш бурчакларига эга.
Bluetooth ва Wi-Fi билан жиҳозланган камерани смартфондан бошқариш ва хонадаги одамларни автоматик равишда кадрда ушлаб туриш мумкин. Овозли буйруқлар ва мобил илова ёрдамида 16 GB microSD картага сақланган суратларни олиш имконияти мавжуд.
Ёзилишича, камера юзни таниш функциясидан фойдаланиб, кундалик ҳаётдаги тасвирларини олиши мумкин. Кадрларни кесиш ва саралаш учун автоматик алгоритмлар архив учун энг яхши фотосуратларни танлайди. Бундан ташқари, PowerShot PX ички кузатув камераси сифатида ҳам ишлатилади. У орқали компьютердан жонли тасвирларни кўриб туриш мумкин.
Аввалроқ Palm компанияси Buds Pro симсиз қулоқчинларини тақдим этганди.






