«Манчестер Юнайтед»га нарх белгиланди
Глейзерлар оиласи «Манчестер Юнайтед»ни сотишини эълон қилди. Унга эса Amazon ва Facebook (Meta) каби йирик компаниялар харидорга айланган. Шунингдек, БАА ва Қатар шайхлари ҳам клубни сотиб олиш учун тайёрлиги маълум қилинди

17 йилдан бери эгалик қилаётган Глейзерлар оиласи «Манчестер Юнайтед»ни сотишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда CЭ хабар берди.
Қайд этилишича, клубнинг америкалик хўжайинлари 10 миллиард доллар эвазига сотиб юбормоқчи. Агар харидорлар билан музокаралар жиддий давом этса, айтилган нарх бироз пасайиши мумкин.
Клубга асосий харидорлар сифатида Amazon ва Facebook (Meta) каби йирик компаниялар номи айтилмоқда. Бундан ташқари, потенциал харидорлар сафида БАА ва Қатар шайхлари ҳам ўрин олган.
Сотиб оладиган харидорлар биринчи навбатда «Олд Траффорд» стадионини реконструкция қилиши шарт. Бунга эса тахминан 2 млрд еврога сарфланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Глейзерлар оиласи 2005 йилда «Манчестер Юнайтед»ни 800 миллион доллар эвазига сотиб олган.






