Nissan Z GT500 пойга машинасини тақдим қилди
Nissan Z GT500 Япония Super GT серияси учун яратилган.

Nissan янги спорткар Z — GT500 модификацияси асосидаги пойгачи версиясини тақдим этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Қайд этилишича, пойгачи Nissan Z GT500 Япония Super GT серияси учун яратилган. Ушбу серияда 2008 йилдан бери бренд рангларини Nissan GT-R GT500 ҳимоя қилиб келмоқда.

Хабарга кўра, янги маҳсулот ҳақида техник тафсилотлар, шунингдек, 2022 йилдан бошлаб янги техникадан фойдаланадиган жамоалар ва машиналар сони ҳақида маълумот йўқ.
Super GT пойгаларида Honda NSX-GT GT500 ва Toyota GR Supra GT500 янги Nissan Z GT500 билан рақобат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Nissan 370Z вориси бўлган Nissan Z йўл купеси 2021 йилнинг ёзида тақдим этилган эди.
Аввалроқ Italdesign Nissan GT-R50 cпорткарини тақдим этгани хабар қилинганди.






