Ўзбекистон Марказий банки октябрь ойида қарийб 9 тонна олтин сотиб олди
Ўзбекистон Марказий банки октябрь ойида қарийб 9 тонна олтин сотиб олиб, кетма-кет бешинчи ой юқори кўрсаткични қайд этган 2022 йил бошидан бери соф харидлар 37 тоннани ташкил этди

2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ва Туркия марказий банклари олтин харид қилиш бўйича етакчи бўлиб олган. Бу ҳақда Kitco хабар берди.
Маълум қилинишича, октябрь ойида Ўзбекистон Марказий банки 8,7 тонна олтин харид қилиб, кетма-кет бешинчи ой юқори кўрсаткични қайд этган.
«Бу йил бошидан буён соф 37 тонна олтин сотиб олди, умумий захираси эса 399 тоннани ташкил этди», – дейилади хабарда.
Туркия марказий банки ўтган ой 9 тонна олтин сотиб олди ва йил бошидан бери соф харидларни 103 тоннага оширди. Мамлакатнинг умумий заҳиралари 498 тоннани ташкил этди.
Жаҳон марказий банкининг олтинга бўлган талаби учинчи чоракда уч баробар ошди. Бутунжаҳон Олтин Кенгаши (WГC) маълумотларига кўра, жаҳон банклари июлдан сентябргача бўлган даврда рекорд даражадаги 400 тонна қимматбаҳо метал сотиб олган.






