Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Бизнес 17:57 · 20.02.2022

Ўзбекистон самолёти Россия ҳарбий ҳаво кучлари машғулот ўтаётган ҳудуддан учиб ўтгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Ҳаво кемасида бўлган 155 нафар йўловчининг ҳаётига ҳеч қандай хавф юзага келмаган.

Ўзбекистон самолёти Россия ҳарбий ҳаво кучлари машғулот ўтаётган ҳудуддан учиб ўтгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Фото: Uzbekistan Airways

Ижтимоий тармоқларда HY-271 Тошкент–Истанбул йўналиши бўйича Қора денгиз устидаги ҳаво майдонидан амалга оширилган парвоз ҳақида хабарлар тарқалди. Uzbekistan Airways ахборот хизмати ҳолат бўйича изоҳ берди.

Қайд этилишича, Ҳар бир рейснинг парвоз йўналиши уни амалга оширадиган авиакомпания томонидан об-ҳаво ва барча давлатларнинг ҳаво майдонидаги вазиятни батафсил таҳлил қилиш асосида танланади. Ушбу йўналишдаги парвозларни чекловчи аэронавигация маълумотлари йўқ бўлган.

«19 февраль кунги парвоз учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида ҳамда хавфсизлик талабларидан келиб чиққан ҳолда, HY-271 қатновини Ўзбекистон, Қозоғистон, Каспий денгизи, Россия, Шимолий Кавказ, Қора денгиз ва Туркия орқали ўтадиган маршрут бўйича амалга ошириш режалаштирилган эди», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Қора денгиз устидаги ҳаво майдони парвозлар учун тўлиқ очиқ ва хавфсиз эди. Айни шу ҳудудда ва шу вақтда Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Boeing 757 самолёти яқинида Россия, Туркия, Озарбайжон, Ироқ ва бошқа мамлакатлардаги бир қатор авиаташувчиларнинг самолётлари ҳам ўз парвозини амалга оширгани буни тасдиқлайди.

Хабарга кўра, Қора денгиз устидан ҳаво кемалари ҳаракати хавфсизлиги ҳар доимгидек Россия ҳаво ҳаракатини назорат қилиш органлари (Ростов ҳаво ҳаракатини назорат қилиш маркази) ва Туркия (Анқара парвоз маълумоти ҳудуди) томонидан узлуксиз таъминланди. Шу билан бирга, Ростов ҳаво ҳаракатини назорат қилиш марказининг диспетчери томонидан самолёт экипажига Қора денгиздаги юқорида кўрсатилган маршрутга кириш ва ундан фойдаланиш учун рухсат берилган.

«Таъкидлаш жоизки, ҳар бир авиакомпания авиақатновларнинг парвоз йўналишини белгиланган хавфсизлик талаблари асосида, барча давлатларнинг ҳаво майдонидаги вазиятни батафсил таҳлил қилиш орқали танлайди. Мободо маълум бир чекловлар мавжуд бўлса, авиакомпания экипажи ушбу ҳудудни четлаб ўтиш учун муқобил йўналишларни таҳлил қилиб чиқиб, бу борада якуний қарор қабул қилади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳаво кемасида бўлган 155 нафар йўловчининг ҳаётига ҳеч қандай хавф юзага келмаган. Парвоз қатъий белгиланган жадвал асосида, халқаро ҳаво транспорти стандартларига тўла риоя қилқинган ҳолда амалга оширилган.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда