Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 19:18 · 19.12.2021

Роман Абрамович Россиядаги энг қиммат шахсий самолётни сотиб олди

Самолёт 50 нафаргача йўловчини ташиш имкониятига эга.

Роман Абрамович Россиядаги энг қиммат шахсий самолётни сотиб олди
Фото: Reuters

Millhouse компаниясининг асосий эгаси Роман Абрамович бу йил ўзи учун ҳашаматли Boeing 787-8 Dreamliner самолётини сотиб олди. Бу ҳақда Forbes ёзмоқда.

Қайд этилишича, дунёдаги барча авиакомпанияларда атиги 250 та бундай самолёт бор, Россияда эса умуман йўқ. Бундай улкан самолётлар камдан-кам ҳолларда шахсий эҳтиёжлар учун ишлатилади.

Абрамович сотиб олган Dreamliner 2015 йил июнь ойида Швейцариянинг Privateair хусусий авиакомпанияси учун қурилган, бироқ унга ҳеч қачон топширилмаган. 2019 йилда уни жиҳозлаш россиялик миллиардернинг илтимосига биноан бошланди.

Маълум қилинишича, самолёт 50 нафаргача йўловчини ташиш имкониятига эга: қўриқчилар учун 10 та, самолёт ходимлари учун 10 та ва меҳмонлар учун 30 та ўриндиқ мавжуд.

Фото: DR

Dreamliner 25 нафар йўловчи билан 18 418 километр масофани босиб ўтиши мумкин. Ушбу моделнинг каталог қиймати 248,3 миллион долларни ташкил этади, унинг қўшимча жиҳозлари миллиардерга камида яна 100 миллион долларга тушади.

«Шу билан бирга, самолётни пардозлаш ва жиҳозлашнинг ўзига хос қиймати анча юқори бўлиши мумкин, барчаси мижознинг хоҳишига боғлиқ. Масалан, Абрамовичнинг олдинги самолётига ракетага қарши тизим ўрнатилган эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Абрамовичнинг янги самолёти Россиянинг бугунги кундаги энг қиммат шахсий самолётига айланиши ҳақида баҳслашиш мумкин», — дейди нашр манбаси.

Хабарга кўра, Boeing 787-8 ва 787-9 VIP (Very important person — жуда муҳим инсон) мижозлар учун аталган. Бундай самолётлар йилига 2-3 та ишлаб чиқарилади.

Самолётнинг безак ишлари ҳақиқатан ҳам кўп пул талаб қилиши мумкин: масалан, Саудия Арабистони ҳукуматига интерьер самолётнинг ўзидан ҳам қимматроққа тушган. Қатар ҳукумати томонидан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга совға қилинган Boeing 787 самолётининг ички кўриниши учун 120 килограммдан ортиқ қимматбаҳо металлар ишлатилган.

Аввалроқ Англиянинг «Челси» футбол клуби эгаси, россиялик миллиардер Роман Абрамович Португалия фуқаросига айлангани хабар қилинганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди