«Савдогарбанк» ўз номини ўзгартиради

18:19 | 29.6.22

Марказий банк омонатлар бўйича бир нечта тижорат банкларига кўрсатма хатлари юборди

17:30 | 29.6.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин кўтарилди, рубль 210 сўмдан ошди

16:08 | 29.6.22

Буюк Британия Европа давлатларига газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин

14:52 | 29.6.22

АҚШ Ўзбекистондаги компанияга қарши санкция киритди

13:10 | 29.6.22

Nissan сентябргача Россияда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади

12:30 | 29.6.22

Ўзбекистонда бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди

11:04 | 29.6.22

Ўзбекистонда кластерлар ортиқча толани ойма-ой мажбурий биржага чиқаради

10:36 | 29.6.22

АҚШ Россия олтинига қарши санкция жорий қилди

9:15 | 29.6.22

Президент тўқимачилик соҳасидаги 50 та брендни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича топшириқ берди

20:30 | 28.6.22

Ўзбекистонда тўқимачилик соҳаси учун солиқ ва божхона маъмурчилиги енгиллаштирилади

19:00 | 28.6.22

Ўзбекистонда автомобиль орқа ён ойналарини қорайтириш текин бўлди

18:20 | 28.6.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 800 сўмга тушди

17:17 | 28.6.22

«Тўқимачилик — бизга кам харажат билан олтиндан ҳам кўп даромад келтирадиган соҳа» — Мирзиёев

15:30 | 28.6.22

Ўзбекистондан Сеулга парвозлар сони кўпайтирилади

15:10 | 28.6.22

Франция автомобиллари Ўзбекистоннинг UzChasys фаралари билан жиҳозланади

15:00 | 28.6.22

Ўзбекистон ва АҚШ бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш бўйича корпорация ташкил этади

14:00 | 28.6.22

Россия еврооблигациялар бўйича дефолтга учрагани эълон қилинди

12:51 | 28.6.22

Сиёсатга ўтаётган миллиардер, 2021 йил териб олинган пахта ва электромобиль ишлаб чиқарадиган Xiaomi — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Сиёсатга ўтаётган миллиардер, 2021 йил териб олинган пахта ва электромобиль ишлаб чиқарадиган Xiaomi — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 27 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Сиёсатга ўтаётган миллиардер

«Тройка Диалог» сармоявий компаниясининг собиқ эгаси, арманистонлик миллиардер Рубен Варданян сиёсий фаолиятини бошлаш ниятида. Миллиардер бу ҳақда РБК телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Варданяннинг сўзларига кўра, у сиёсий карьера саволларга қисқагина «ҳа» деб жавоб беради. Тадбиркорнинг таъкидлашича, энди у Арманистоннинг ривожланишига оид саволларга жавоб изламоқда.

Президентлик амбицияларини шарҳлар экан, тадбиркорнинг айтишича, «жуда оғир аҳволга тушиб қолган» мамлакатни эндигина «мантиқсиз одам»гина бошқариши мумкин.

Рубен Варданян Forbes талқини бўйича Россиянинг 200 нафар энг бой тадбиркорлари рўйхатида 116-ўринни эгаллаган. Рейтинг тузилаётганда тадбиркорнинг бойлиги 1 миллиард долларга баҳоланганди. Варданян ва унинг менежерлари «Тройка Диалог»ни 2011 йилда «Сбербанк»га 1,4 миллиард долларга сотган.

2021 йил териб олинган пахта

Ўзбекистонда 2021 йилда жами 3,4 миллион тонна пахта хом-ашёси териб олинди. Бу ҳақда «Ўзбектўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 122 та пахта-тўқимачилик кластер корхоналари фаолият олиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотига кўра 2021 йилда республикада 1,031 мингга ер майдонда пахта етиштирилиб, жами 3,4 миллион тонна пахта хом-ашёси териб олинган.

Автомобиль экспорти

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар ҳақида маълумот эълон қилди.

Хабар қилинишича, 10 ой ичида Ўзбекистон қуйидаги давлатларга автомобиль экспортини амалга оширган:

  • Қозоғистон — 26 минг 776 та;
  • Украина — 568 та;
  • Россия — 400 та;
  • Озарбайжон — 141 та;
  • Афғонистон — 128 та;
  • Тожикистон — 72 та;
  • Қирғизистон — 30 та.

Даромад топадиган музейлар

Ўзбекистон Президенти томонидан 26 ноябрь куни «‘Музейлар тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун имзоланди. Киритилган қўшимчага кўра, музейлар таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бунда музей ашёлари ва коллекциялари бут сақланиши керак бўлади.

Қайд этилишича, давлат музейларига пулли хизматлардан, хайриялардан тушадиган маблағлар 2022 йил учун бюджетдан молиялаштириш миқдорини камайтиришга асос бўлмайди. Шунингдек, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Жаримага тортилган Apple ва Google

Италия бозор ва рақобат бошқармаси Apple ва Google’ни маълумотларни қайта ишлаш учун фойдаланувчи розилигини олиш учун «тажовузкор» усуллардан фойдалангани учун 10 миллион евро миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Италия регуляторининг расмий сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, компаниялар жарима устидан шикоят қилмоқчи.

«Apple ва Google фойдаланувчи маълумотларидан қандай фойдаланишлари ҳақида ‘аниқ ва ўз вақтида’ маълумот тақдим этмади», — дейилади Италия регулятори баёнотида.

Google хизматларида ҳисоб қайдномасини яратишда фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш учун маълумотлардан фойдаланиш шартларини қабул қилиши керак. Компания маълумотларни узатиш ва қайта ишлашга розиликни олдиндан белгилаб қўйган, аммо фойдаланувчиларга ўз танловини қайтариб олиш ёки ўзгартириш имкониятини бермаган.

Apple ҳам фойдаланувчиларга танлаш имкониятини бермайди. Компания шахсий маълумотлар тижорат мақсадларида тўпланганлиги ҳақида огоҳлантирмайди. Бунинг ўрнига, Apple маълумотлар хизматлар сифатини яхшилаш учун кераклигини маълум қилади.

«Янги Шимолий сиёсат»

Сеул шаҳрида 26 ноябрь куни Ўзбекистон ва Корея бош вазирлари ўринбосарларининг 4-Йиғилиши бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, йиғилишда Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Корея делегациясига эса бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Хонг Нам Ки бошчилик қилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги инвестициявий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барқарор ижобий динамикаси қайд этилган. 2021 йил бошидан буён Ўзбекистоннинг Кореяга амалга оширилган экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга, Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган тўғридан-тўғри Корея инвестицияларининг умумий ҳажми эса 7 миллиард доллардан ошган.

Шунингдек, Ўзбекистон томони Корея ҳукуматининг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан ўзаро савдо ҳажмини 2023 йилга бориб 10 миллиард долларга етказишни кўзлаб олиб борилаётган «Янги Шимолий сиёсат»ини қўллаб-қувватлашга содиқлигини ҳамда ушбу ташаббус доирасида янги лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга тайёрлигини билдирган.

Электромобиль ишлаб чиқарадиган Xiaomi

Хитойнинг технологик гиганти Xiaomi Пекинда йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқарувчи завод қуради. Бу ҳақда компания бош директори Лэй Цзюнь хабар берди.

Reuters’нинг ёзишича, Xiaomi Пекиннинг Иқтисодий ва технологик ривожланиш зонасида завод, автомобилсозлик бўлими бош қароргоҳи ҳамда савдо ва тадқиқот офисларини қуради.

Март ойида Xiaomi 10 йил ичида электромобиль ишлаб чиқаришга 10 миллиард доллар сармоя киритиши маълум қилинганди. Август ойи охирида компания ўзининг автомобиль бўлинмасини рўйхатдан ўтказди.

Xiaomi ички бозорда смартфонлар сотувининг ўсишини таъминлаш учун минглаб дўконлар очмоқда. Аммо охир-оқибат бу дўконлардан электромобиллар учун савдо канали сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

«Савдогарбанк» ўз номини ўзгартиради
Молия 18:19 | 29.6.22
«Савдогарбанк» ўз номини ўзгартиради
Марказий банк омонатлар бўйича бир нечта тижорат банкларига кўрсатма хатлари юборди
Молия 17:30 | 29.6.22
Марказий банк омонатлар бўйича бир нечта тижорат банкларига кўрсатма хатлари юборди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин кўтарилди, рубль 210 сўмдан ошди
Молия 16:08 | 29.6.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин кўтарилди, рубль 210 сўмдан ошди
Буюк Британия Европа давлатларига газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
Иқтисодиёт 14:52 | 29.6.22
Буюк Британия Европа давлатларига газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
АҚШ Ўзбекистондаги компанияга қарши санкция киритди
Бизнес 13:10 | 29.6.22
АҚШ Ўзбекистондаги компанияга қарши санкция киритди
Nissan сентябргача Россияда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади
Бизнес, Технология 12:30 | 29.6.22
Nissan сентябргача Россияда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади