Германия компанияси Фарғонада Европа бозори учун маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

14:40 | 25.5.22

Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди

12:01 | 25.5.22

JPMorgan айрим ривожланаётган давлатларда қарз инқирози хавфи борлигидан огоҳлантирди

10:40 | 25.5.22

Англия премьер-лигаси «Челси»ни америкалик инвесторларга сотишга розилик берди

9:18 | 25.5.22

«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди

19:00 | 24.5.22

Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди

17:15 | 24.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 080 сўмдан пастга тушди, рубль яна ошди

16:07 | 24.5.22

Мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёзга эга бўлганлар ушбу солиқларнинг 1 фоизини тўлайди

14:43 | 24.5.22

Ўзбекистонда айрим суғурта ташкилотларининг лицензияси тўхтатилди

13:30 | 24.5.22

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

12:38 | 24.5.22

Австрия Россиянинг 254 млн евролик активларини музлатиб қўйди

10:37 | 24.5.22

Balenciaga тўлов учун криптовалюталарни қабул қила бошлайди

9:15 | 24.5.22

Таҳлил. Гўшт етиштириш атроф-муҳитга қанча зарар етказади?

21:10 | 23.5.22

Ўзбекистоннинг ташқи бозордаги энг рақобатбардош мева-сабзавотлари — таҳлил

19:40 | 23.5.22

Levi’s Россия бозорини тарк этади

18:05 | 23.5.22

«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат

18:00 | 23.5.22

Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади

17:12 | 23.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди

16:08 | 23.5.22

Тўлиқ якунланган «блэкаут», Алишер Усмоновдан олтин бизнесига қадам ва Назарбоевнинг «кураш»га қайтган миллиардер куёви — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Тўлиқ якунланган «блэкаут», Алишер Усмоновдан олтин бизнесига қадам ва Назарбоевнинг «кураш»га қайтган миллиардер куёви — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 27 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Тўлиқ якунланган «блэкаут»

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатда «Тўрақўрғон» ИЕСдан ташқари барча электр станцияларининг режим иши тикланган. Шунингдек, соат 16:00 дан республиканинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда газ таъминоти тўлиқ тикланмаганини инобатга олган ҳолда, фуқаролардан сабр-тоқатли бўлиш ва электр токи узилишининг олдини олиш учун қўшимча электр иситгичларни алоҳида эҳтиёжсиз ёқмаслик сўралган.

Алишер Усмоновдан олтин бизнесига қадам

Миллиардер Алишер Усмонов ва ҳамкорлари олтин қазиб олиш лойиҳалари учун USM Gold компаниясини ташкил қилди.

Маълум қилинишича, Алишер Усмонов ҳамкорлари билан USM Gold компаниясини яратган. Янги компания таркибига Хакасиядаги қидирув компанияси ҳам киритилган.

Россия юридик шахсларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Алишер Усмонов ва Владимир Скочга (депутат Андрей Скочнинг отаси) тегишли USM ҳолдинги USM Gold компаниясини 2021 йил ноябрь ойи охирида рўйхатдан ўтказган.

USM таркибига Россиядаги энг йирик темир рудаси ишлаб чиқарувчи «Металлоинвест» ва Транс-Байкал ўлкасидаги Удокан мис конини ўзлаштираётган «Удоканская медь» киради. Ҳолдинг илгари олтин қазиб олиш билан шуғулланмаган.

Ҳозирча янги компаниянинг ягона активи — бу геология-разведка ишлари учун лицензияга эга «Федоровское» МЧЖ (USM Gold 75 фоизига эга, яна 25 фоизи «Росгеология» давлат холдингига тегишли). «Росгеология» 2021 йилнинг ёзида Хакасиядаги Федоровско-Кедровская олтин қазиб олиш ҳудуди учун геология-қидирув лицензиясини олган. Кейин у USM тузилмасини ушбу лойиҳага жалб қилган («Федоровское» МЧЖ орқали). USM и «Росгеология» вакиллари изоҳ беришдан бош тортган.

Геотехнологиялар институтининг ривожланиш директори Михаил Лесковга кўра, «Росгеология» учун тоғ-кон компаниялари билан бундай қўшма корхоналар одатий амалиётдир. Сўнгги пайтларда давлат компанияси «Полюс», «Полиметаллом», «Селигдар» ва бошқа бир қанча компаниялар билан шундай лойиҳаларни яратган.

«Аммо, Усмонов ушбу жуда камтарона лойиҳа учун янги тузилма яратган бўлиши даргумон. Катта эҳтимол билан биз ундан олтин саноатида янада жиддий қадамлар кутишимиз керак», — дея ҳисоблайди эксперт.

НРА рейтинг хизмати бошқарувчи директори Сергей Гришунинга кўра, сармоядорларнинг олтин активларини сотиб олишга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани бозордаги валюта хатарларининг кучайиб бораётганини акс эттиради. Товарлар нархи кўтарилганда олтин одатда кўтарилмайди ва товар бозорлари сустлашганда у шунчаки кўтарилади. Мутахассиснинг қайд этишича, 2008 йили «Северсталь» олтин активларини сотиб олишни бошлаганида бу стратегия бўйича бир нечта саволлар пайдо бўлган.

Назарбоевнинг «кураш»га қайтган миллиардер куёви

Россия ҳукумати «Газпром» директорлар кенгашига ўтган йилги номзодлар рўйхатини қайта сайлаш учун тақдим этди. Ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши эълон қилинди.

Маълум қилинишича, Нурсултон Назарбоевнинг куёви, Kazenergy ассоциацияси раиси Тимур Кулибаев рўйхатга уч нафар мустақил директордан бири сифатида киритилган. Қолган икки нафари — Губкин номидаги Россия Давлат университети ректори Виктор Мартинов ва Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси ректори Владимир Мау.

«Газпромбанк» бош директори Андрей Акимов, Россия Президентининг махсус вакили Виктор Зубков, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, «Газпром» бошқаруви раиси Алексей Миллер ва бош вазир ўринбосари Александр Новак ҳам кенгаш аъзолигига номзод сифатида кўрсатилган.

Январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликларни бостириш ортидан Назарбоев оиласининг кўплаб аъзолари ва оилага алоқадор амалдорлар ишдан бўшатилганди.

Тимур Кулибаев собиқ Президентнинг ўртанча қизи Динара билан турмуш қурган. 17 январь куни у «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси раҳбари лавозимини тарк этди.

Рекорд даражада даромад кўрган Tesla

Американинг электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси 2021 йилда компания объектлари етказиб бериш занжиридаги муаммолар туфайли тўлиқ қувват билан ишламаётганига қарамай, рекорд даражадаги соф фойда қайд этди.

Компания пресс-релизига кўра, йиллик соф даромад ўтган йилги 721 миллион долларга нисбатан 7,7 баравар ошиб, 5,52 миллиард долларни ташкил этди.

2021 йилда автомобиль ишлаб чиқарувчининг даромади 71 фоизга ошиб, 53,8 миллиард долларни ташкил этди, автомобиллар савдоси эса 87 фоизга ошиб, рекорд даража — 936 мингта автомобилга етди.

Тўртинчи чоракда Tesla’нинг соф даромади 2020 йилнинг шу давридаги 270 миллион доллар ёки ҳар бир акция учун 0,24 долларга нисбатан 2,3 миллиард долларга ёки ҳар бир акция учун 2,05 долларга ошган.

Tesla’нинг чораклик даромади 65 фоизга ошиб, 17,7 миллиард долларни ташкил этди, бу кўрсаткич бўйича ўртача бозор прогнози 17,1 миллиард долларни, автомобиллар савдоси эса 71 фоизга ошиб, 308,65 мингтагача автомобилни ташкил этди.

Tesla бош директори Илон Маск инвесторлар билан бўлиб ўтган конференция чоғида компания жорий йилда бозорга янги автомобиль моделларини олиб чиқмаслигини айтди.

«Tesla бу йил асосий эътиборни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратади», — деди Маск ва 2022 йилда юк ташиш ҳажмини 50 фоиздан ортиқ оширишни кутаётганини таъкидлади.

Instagram янги функцияларга эга бўлди

Instagram ижтимоий тармоғи иловага обуначиларни фойдаланувчининг бўлажак жонли эфирлари ҳақида хабардор қилувчи баннерни қўшди.

Ижтимоий тармоқ раҳбари Адам Моссерининг маълум қилишича, фойдаланувчилар баннерга хоҳлаганча жонли эфир қўшиши мумкин. Агар фойдаланувчи бир нечта жонли тадбирларни режалаштирган бўлса, улар баннерни босганда рўйхат сифатида кўрсатилади. Шунингдек, аввалроқ фойдаланувчилар постлар ва ҳикоялар орқали бўлажак эшиттиришлар ҳақида хабар берган.

Белги нафақат фойдаланувчи обуначиларига, балки унинг профилига кирган ҳар бир кишига кўринади. Стримлар учун янги баннер блоггерларга иловада кўпроқ фойдаланувчиларни жалб қилишда ёрдам бериши мумкин.

Январь ойида Instagram АҚШда пулли обуналарни синовдан ўтказа бошлаганди. Айрим блоггерлар энди обуначиларга эксклюзив стримлар ва ҳикоялардан пулли фойдаланишни таклиф қилиши мумкин. Пулли абонентлар «бепул» фойдаланувчилардан фарқлаш учун махсус нишон билан белгиланади.

Ўзбекистондаги газ билан боғлиқ вазият

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги газ билан боғлиқ ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 27 январь куни соат 12:00 ҳолатга кўра «Ўзтрансгаз» тизими орқали табиий газ етказиб бериш ҳажми соатига 6892 минг метр кубни ташкил этмоқда.  

Шу жумладан олинаётган табиий газ ҳажми:  

  • газ қазиб олувчи корхоналардан соатига 5 403 минг метр куб (25 январь куни соат 10:00 ҳолатига нисбатан 98 фоиз);
  • газни ер остида сақлаш иншоотларидан соатига 850 минг метр кубни ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, мамлакат умумтизимида кузатилган электр энергияси узилишлари туфайли «Ўзтрансгаз» компрессор станцияларидаги иш фаолияти тўхтаб қолган газ ҳайдаш агрегатларининг барчасида иш фаолияти тўлиқ тикланди. 

«Ҳозирги пайтда Фарғона водийси вилоятларига табиий газ узатувчи ‘Оҳангарон’ КСни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда», дейилади ахборотда.

Қайд этилишича, амалдаги иссиқлик электр станцияларидан фақатгина Тахиатош ИЭС табиий газ билан тўлиқ таъминланмоқда. Навоий, Сирдарё, Таллимаржон, Тошкент ва Янги-Ангрен ИЭСларида ҳозиргача табиий газ билан таъминланганлик даражаси 50-80 фоизни ташкил этмоқда. Табиий газ етказиб бериш магистрал газ қувурларига кириб келаётган босим ҳажмига қараб орттириб бориляпти.

«Ҳозирча Фарғона водийси вилоятларига табиий газ узатувчи магистрал газ қувурларида босимнинг етарли эмаслиги боис Тўрақўрғон ИЭСга табиий газ узатиш йўлга қўйилгани йўқ», дейилади хабарда.

Электр станцияларига зарурий кўрсаткичларда табиий газни етказиб бериш мақсадида электр таъминоти узилиши чоғида ишдан тўхтатилган саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳозирча йўлга қўйилмаган. АГТКШларига эса навбати билан табиий газ узатила бошланган.

Тадбиркорлар учун айрим енгилликлар

Давлат идоралари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан учрашувларда профессионал ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидан сўров ва таклифлар келиб тушаётгани муносабати билан Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилди.

E-aktiv дастурий маҳсулоти

Тадбиркорлик субъектларини дастурни қўллашга жалб қилиш 2022 йилда босқичма-босқич амалга оширилади. Бунда, 2022 йил 1 апрелдан E-aktiv дастуридан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб фақат 4 тоифадаги товарларга татбиқ қилинади (цемент, шиша, ёғоч ва паxта). 

Дастурни тажрибадаги 4 тоифа товарлар бўйича қўллаш натижаларидан келиб чиқиб, товарлар рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан босқичма-босқич кенгайтирилади.

Бунда, дастурни барча тоифадаги товарларга жорий этишни 2023 йил IV чоракда якунлаш режалаштирилмоқда.

2022 йил якунига қадар солиқ тўловчиларнинг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда товар ва хизматларнинг каталогини тўлиқ шакллантириш, содда ҳамда фойдаланиш учун қулай шаклда уларнинг базавий шартли бирликларини аниқлаш мақсадида тармоқлар бўйича ишчи гуруҳлар тузилади. 

«E-aktiv» дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик (тажриба товарлари тоифасига киритилган товарлар бундан мустасно) ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган товарга (хизматга) мос келмайдиган маҳсулот ва хизмат индентификация кодларини кўрсатганлиги учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари 2022 йил 1 сентябрга қадар қўлланилмайди.

ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими бўйича

Аввал тақдим этилган уч ойлик даврга (2021 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар) қўшимча равишда солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

  • раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТда тасдиқланмагани (омил #1);
  • ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (омил #4);
  • солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #6);
  • охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги (омил #14);
  • ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15).

Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди;

солиқ тўловчиларининг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларга уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

Мол-мулк солиғи

Солиқ кодексига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Таъкидланишича, ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилган.

Молия вазирлигида Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлиги вакиллари иштирокида баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари билан учрашув ўтказилиб, баҳоловчилар мустақил баҳолаш ўтказилиши юзасидан солиқ тўловчилар томонидан кўтарилаёган масалаларни маълум қилдилар. Учрашув якунлари бўйича қуйидаги қўшимча қарорлар қабул қилинган:

  • солиқ тўловчи томонидан 2020-2021 йилларда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базасини аниқлаш учун қабул қилинади;
  • бунда, солиқ тўловчиларига ягона мол-мулк мажмуининг бир қисми ҳисобланган алоҳида (мустақил) турувчи бино ёки иншоотларни баҳолаш ҳуқуқи берилган.

Солиқ кодексига асосан солиқ тўловчиларига агар объектнинг 1 квадрат/метри қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчига кўчмас мулк объектлари қийматини баҳолашни ўтказиш учун мустақил баҳоловчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилган. Бундай ҳолларда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

Сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.

Баҳоловчилар билан ҳамкорликда иш олиб бориш жараёнида энг кам қиймат татбиқ қилинмайдиган кўчмас мулк объектларининг рўйхати тўлдирилади.

Бизнес-ҳамжамият билан мулоқот

Бизнес-ҳамжамият билан мулоқотни давом эттириш борасида қабул қилинган чоралар ва янги дастурий маҳсулотлар бўйича Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан профессионал ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилади, шунингдек тадбиркорларнинг таклиф ва саволлари, шу жумладан солиқ органларига телеграм каналлари орқали келиб тушаётган таклифлари муҳокама қилиб борилади.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоат кенгаши ишни янада фаол давом эттиради, унда кўриб чиқилаётган масалалар, шунингдек уларнинг натижалари оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказиб борилади.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан Савдо-саноат палатаси, Солиқ маслаҳатчилари палатаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ва Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси аъзолари билан мунтазам учрашувлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур учрашувларнинг мақсади бизнес, профессионал ҳамжамият ва экспертлар билан уларни солиқ қонунчилиги соҳасида қизиқтираётган саволлар бўйича очиқ ҳамкорлик ва мулоқот қилиш ҳисобланади.

Солиқ тўловчилар buxgalter.uz сайти орқали ҳам ўз таклиф ва саволларини тақдим этиб боришлари мумкин, улар умумлаштирилгандан сўнг Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Конструктив мулоқотнинг йўлга қўйилиши батафсил тушунтиришни талаб этувчи саволларни аниқлаш, шунингдек солиқ қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга имкон беради.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz

tg
Германия компанияси Фарғонада Европа бозори учун маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Бизнес 14:40 | 25.5.22
Германия компанияси Фарғонада Европа бозори учун маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди
Молия 12:01 | 25.5.22
Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди
JPMorgan айрим ривожланаётган давлатларда қарз инқирози хавфи борлигидан огоҳлантирди
Иқтисодиёт 10:40 | 25.5.22
JPMorgan айрим ривожланаётган давлатларда қарз инқирози хавфи борлигидан огоҳлантирди
Англия премьер-лигаси «Челси»ни америкалик инвесторларга сотишга розилик берди
Бизнес, Миллиардерлар 9:18 | 25.5.22
Англия премьер-лигаси «Челси»ни америкалик инвесторларга сотишга розилик берди
«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди
Бизнес, Молия 19:00 | 24.5.22
«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди
Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди
Иқтисодиёт 17:15 | 24.5.22
Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди