WizzAir авиакомпанияси Самарқандга биринчи рейсни амалга оширд
Венгриянинг WizzAir авиакомпанияси 2023 йилнинг 25 январь кунидан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўймоқда. Авиакомпания Тошкентга мунтазам қатновларни ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган

WizzAir авиакомпанияси илк бор Самарқандга парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airaports хабар берди.
Маълум қилишича, 13 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:29 да Венгриянинг WizzAir авиакомпаниясига тегишли самолёт Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди. Ўзбекистонга янги: Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби парвоз йўналишини очган Airbus А 321 neo самолёти анъанага кўра сув аркаси, экипаж аъзолари ва 141 нафар йўловчи эса карнай ва сурнай садолари билан кутиб олинди.
Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 25 январидан бошлаб WizzAir Тошкент аэропортига ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозларни бошлашни режалаштирган.






