Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводининг 86,9 фоиз акцияси сотилади

Deloitte компанияси корхонани хусусийлаштириш жараёнига маслаҳатчи сифатида танланган.

Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводининг 86,9 фоиз акцияси сотилади
Фото: «Қизилқумцемент»

Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводи — «Қизилқумцемент» корхонасининг устав капиталидаги 86,9 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштиришга тайёрлаш жараёни бошланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги UzAssets инвестиция компанияси матубот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони доирасида «Қизилқумцемент» корхонаси устав капиталидаги 86,9 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва тўлиқ хусусий секторга сотиш кўзда тутилган.

Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги UzAssets инвестиция компанияси ва «Қизилқумцемент» томонидан корхона жорий ҳолатининг комплекс таҳлилини (due diligence) ўтказиш мақсадида Deloitte халқаро консалтинг компанияси маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

Таҳлил натижаларига кўра, маслаҳатчи томонидан корхонанинг жорий ҳолати тўғрисида батафсил ҳисобот, шунингдек, корхонани хусусийлаштиришда эътиборга олиниши керак бўлган асосий омиллар бўйича бир қатор тавсиялар тайёрланган.

Хусусан, маслаҳатчи томонидан Ўзбекистон цемент бозорида катта ҳажмдаги янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши билан боғлиқ рақобатнинг сезиларли даражада кескинлашуви қайд этилган. Шунингдек, корхона минтақанинг ижтимоий соҳаси учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.

Бундан ташқари, UzAssets инвестиция компанияси ва «Қизилқумцемент» томонидан корхонани баҳолаш учун Grant Thornton мустақил халқаро баҳолаш компанияси жалб қилинган. Корхонанинг, шу жумладан, давлатга тегишли бўлган акция пакетининг бозор қийматини баҳолаш бўйича ҳисобот тайёрланган.

Шу билан бирга, UzAssets томонидан, маслаҳатчи кўмагида корхонанинг устав капиталидаги улушни сотиб олиш бўйича келиб тушган таклифлар корхона фаолияти таҳлили жараёнида белгилаб олинган асосий мезонларга ва тармоқни стратегик ривожлантириш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш якунланмоқда. Ушбу жараённинг кейинги босқичлари тўғрисида маълумотлар яқин муддатларда расмий веб-сайт ва ОАВларда қўшимча равишда жойлаштирилади.

Аввалроқ Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонаси сотувга қўйилгани хабар қилинганди. Шунингдек, «Фарғонаазот»нинг 99 фоиз акция пакетининг хусусийлаштириш жараёни бошлангани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди