Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Жаҳон банки глобал иқтисодиёт ўсиши прогнозини пасайтирди

Иқтисодий ўсишга янги ковид штаммлари, юқори ташқи қарз ва ўсиб бораётган тенгсизлик таҳдид солмоқда.

Жаҳон банки глобал иқтисодиёт ўсиши прогнозини пасайтирди
Фото: «kievpravda.com»

Жаҳон банки АҚШ, евроҳудуд ва Хитойда иқтисодий ўсиш бўйича ўз прогнозларини пасайтирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ташкилот маълумотларга кўра, жаҳон иқтисодиётининг қайта оёққа туришига янги ковид штаммлари, юқори ташқи қарз ва ўсиб бораётган тенгсизлик таҳдид солмоқда.

Жаҳон банкининг янги ҳисоботида айтилишича, глобал ўсиш 2021 йилги 5,5 фоиздан 2022 йилда 4,1 фоизга ва 2023 йилда 3,2 фоизга «сезиларли» секинлашиши кутилмоқда. Сабаби товарлар ва хизматларга бўлган талаб деярли тугаган ва ҳукуматлар, пандемия бошида бўлгани каби, катта молиявий ва монетар ёрдам кўрсатишнинг янги босқичдан воз кечмоқда.

Қайд этилишича, Жаҳон банкининг жорий прогнози ташкилот 2021 йил июнь ойида ҳисоблаган кўрсаткичлардан 0,2 фоизга паст.

Жаҳон банки илғор мамлакатлар иқтисодиёти ўсиши 2022 йилда 3,8 фоизгача секинлашиши ва 2023 йилда 2,3 фоизгача пасайишини прогноз қилмоқда. Бироқ уларнинг ишлаб чиқариш ва инвестициялари ҳажми 2023 йил охирига бориб пандемиядан олдинги тенденцияга қайтишини таъкидламоқда.

Шаклланаётган бозорга эга мамлакатлар ва ривожланаётган мамлакатларда эса иқтисодий ўсиш 2022 йилда 4,6 фоизгача пасаяди. Шундан сўнг 2023 йилда 4,4 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткичларнинг пандемиядан олдинги тенденциядан паст бўлишини англатади.

Жаҳон банки ҳисоботи муаллифи Айҳан Кўсенинг айтишича, «омикрон»нинг тез тарқалиши давом этаётган пандемиядан далолат беради, у кучайиб бормоқда ва янги эпидемиялар соғлиқни сақлаш тизимларини енгиб, глобал иқтисодий ўсиш прогнозини яна 0,7 фоизга камайтириши мумкин.

«Иқтисодий ўсиш суръатида яққол секинлашув кузатилмоқда. Сиёсий ёрдам камайиб бормоқда ва олдинда бизни кўплаб хавф-хатарлар кутмоқда», — дея таъкидлаган Кўсе.

Унинг сўзларига кўра, жаҳон регуляторлари томонидан фоиз ставкаларининг ошиши қўшимча таҳдид яратмоқда. Айниқса, Жаҳон банки марказий банкларнинг 2022 йилнинг баҳорида — аввалги кутилганидан бир неча ой олдин — қаттиққўл сиёсатга ўтишидан хавотирда.

Аввалроқ Жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархи 10 йил ичидаги максимал даражадан ошиб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти 2022 йилда илк марта 100 триллион доллардан ошиши ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди