Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистоннинг 2022 йил 1-чораги учун ЯИМ прогнози эълон қилинди

ЯИМнинг 2021 йил 1-чорагига нисбатан ўсиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг 2022 йил 1-чораги учун ЯИМ прогнози эълон қилинди
Фото: «investments.academic.ru»

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 2022 йил 1-чораги учун ЯИМ прогнозини эълон қилди.

Маълум қилинишича, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил учун ЯИМ прогнозларини батафсил катта маълумотлар оқимига асосланган янги ёндашув (ноукастинг) ёрдамида ҳисоблаб чиққан.

Қайд этилишича, 20 тоифадаги 250 га яқин ҳафталик Google қидирув натижалари, алоҳида маҳсулотлар учун нархлар сметалари ҳамда ялпи импорт ва захираларнинг асосий кўрсаткичларига асосланиб ҳафталик ЯИМ прогнози тузилган.

Прогнозлар ялпи ички маҳсулотнинг чорак якунлари кўрсаткичларида аниқланмаган ўзига хос жиҳатларини очиб берган. Хусусан, пандемиянинг ўткир даврида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти сезиларли даражада секинлашган. Айниқса, сезиларли пасайиш 2020 йилнинг март-апрель ойларида кузатилган. 2021 йилнинг биринчи ярмида эса иқтисодий ўсиш сезиларли даражада кўтарилган.

Таъкидланишича, ЯИМ ўсишининг ҳафталик прогноз кўрсаткичларини жамлаган ҳолда, Ўзбекистон иқтисодиётининг 2022 йил биринчи чорагида кутилаётган ўсиш даражаси аниқланган. Унга кўра, 2022 йил 1-чорагида ЯИМнинг реал ўсиш сурати 2021 йил 1-чорагига нисбатан 4,92 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.

Ўсишнинг асосий омиллари пандемиядан кейин халқаро савдонинг тикланиши, пул ўтказмалари ва ички инвестицияларнинг пандемиядан аввалги даражага тикланиши бўлади. Шу билан бирга, иқтисодий ўсиш «омикрон» штаммининг янги тўлқини ва иқтисодиётдаги тенденциянинг ўзгариши каби бир қатор хавф омилларига ҳам боғлиқ бўлади. Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ўсишнинг прогноз оралиғи 4,5–5,3 фоиз даражасида белгиланган.

Ноукастинг усули — Google қидирув тенденциялари, веб-саҳифаларда жойлаштирилган реклама ва эълонлар, янгиликлар матни маълумотларига асосланган ҳолда қўлланилади. Бу усул бир қатор ривожланган мамлакатлар — Англия банки, Европа Марказий банки ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан миллий иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқишда кенг қўлланилади.

Жорий усул муҳим статистик маълумотлар, айниқса, ЯИМ кўрсаткичларининг сезиларли даражада кечикишлар билан чоп этилиши сабабли долзарб ҳисобланади. Ушбу прогноз иқтисодиётнинг меҳнат бозори ва аҳоли фаровонлиги каби ўзига хос жиҳатларини баҳолаш учун ҳам қўлланилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банки дунё иқтисодиётининг ўсиш истиқболлари прогноз қилинганди. Банкнинг хулосасига кўра, Европа Иттифоқи ва постсовет давлатлари орасида ялпи ички маҳсулотнинг энг юқори ўсиши Ўзбекистонда бўлиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, 2022 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш суръати 5,6 фоизни ташкил этади. Шунингдек, 2023 йилда мамлакатнинг ушбу иқтисодий кўрсаткичи яна ўсишда давом этиб, 5,8 фоизга етиши тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ЯИМни 2025 йилгача 100 миллиард долларга етказиш режалаштирилаётганини айтганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди