Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025
Бизнес 13:40 · 28.01.2022

Зафар Ҳошимов номи билан одамлардан пул ечиб олувчи фирибгарлар пайдо бўлди

Зафар Ҳошимовнинг ёзишича, фирибгарлар билан тажриба ҳам ўтказилган.

Зафар Ҳошимов номи билан одамлардан пул ечиб олувчи фирибгарлар пайдо бўлди
Фото: Солиқ плюс

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов номи билан фонд очилгани айтилган реклама кўринишидаги хабарлар тарқалганди. Тадбиркор эндиликда ўз номи билан одамлардан пул ечиб олувчи фирибгарлар пайдо бўлганидан огоҳлантирди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, сохта реклама ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги гуруҳларда тарқалишда давом этмоқда.

«Энди улар реклама учун пул тўлашди ва ижтимоий тармоқларда бу хабар реклама сифатида пайдо бўяпти. Ишонувчан фойдаланувчилар ушбу хабарга ишониб, йўқ курсларга рўйхатдан ўтса, ҳақиқий пул йўқотишларининг хавфи жуда катта», — деб ёзади тадбиркор.

Зафар Ҳошимовнинг ёзишича, фирибгарлар билан тажриба ҳам ўтказилган.

«Дўстларим тажриба ўтказдилар. Рўйхатдан ўтишди, кейинроқ уларга хорижий рақамлардан (Буюк Британия, Россия ва ҳоказо) қўнғироқ қилишди. Телефон орқали менинг номимдаги мавжуд бўлмаган жамғарманинг ‘вакили’ инвестиция асосларини ўрганиш учун дўстларимнинг тўлов картасига 100 доллар беғараз ўтказишга тайёр эканликларини маълум қилди ва карта рақами сўради», — деб ёзади тадбиркор.

Шунингдек, улар ушбу карта шу рақамга боғлиқ эканини суриштирган. 

«Кейин қўнғироқ қилган шахс операцияни якунлаш учун телефон орқали ушбу рақамга келган SMS код рақамини айтиши кераклигини маълум қилди. Сизни огоҳлантирмоқчиман, ушбу кодни тақдим этишингиз билан картангиздаги барча пуллар бир зумда йўқолади», — деб ёзади Зафар Ҳошимов.

Скрин: Facebook

Аввалроқ тадбиркор Зафар Ҳошимов ушбу фондга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилганди.

 

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда